4
.2. Пул-кредит сиёсатининг трансмиссион механизми
самарадорлигини ошириш
2019
–2021 йилларда пул-кредит сиёсатининг трансмиссион
механизми самарадорлигини ошириш Марказий банкнинг энг асосий
мақсадларидан бири бўлади.
Инфляцион таргетлаш режимига ўтишда фоиз каналининг
муҳимлигини инобатга олган ҳолда Марказий банк трансмиссион
механизмнинг мазкур каналини ривожлантиришга асосий эътибор
қаратади.
Таҳлилий баҳолашларга кўра, кейинги йиллардаги банк тизими
ликвидлилигида таркибий профицит юзага келиши кутилаётганлигини
инобатга олган ҳолда Марказий банк ортиқча ликвидлиликни
стерилизация
қилишда
пул-кредит
сиёсатининг
фоиз
инструментларидан фаол фойдаланади.
Мамлакатимизда банклараро пул бозоридаги пул оқимлари
таҳлили ва ўзига хос хусусиятлари мазкур бозорда амалга
оширилаётган операцияларнинг аксарият қисми 1–2 ҳафта (1 ойгача)
оралиғига тўғри келаётганлигини кўрсатмоқда. Шу боис Марказий
банк томонидан икки ҳафталик/ойлик депозит аукционлари амалиёти
жорий қилинади.
111
Марказий банк томонидан тижорат банклари билан депозит
аукционларининг амалга оширилиши трансмиссион механизм фоиз
каналини жадаллаштириш бўйича дастлабки қадам бўлади.
Ҳафталик депозит аукционлари учун энг юқори фоиз Марказий
банкнинг асосий ставкаси миқдорида белгиланади ҳамда савдолар
ушбу ставка билан бошланади. Ўзбекистонда асосий ставка
инструментининг амалиётга татбиқ этилишига қадар Марказий
банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкаси депозит аукционлари
учун максимал фоиз ставкаси сифатида хизмат қилади.
Депозит аукциони савдоларида “юқоридан пастга” тамойили
асосида аниқланган энг паст фоиз ставкаси бозордаги бўш турган
ресурснинг
ҳақиқий
баҳосини
белгилаб
беради.
Депозит
аукционларининг муомалага киритилиши Марказий банкнинг оралиқ
мақсади бўлган банклараро пул бозоридаги депозитлар бўйича
фоизларни қайта молиялаштириш ставкасига яқинлаштиришга ёрдам
беради. Мазкур депозит аукционлари, энг аввало, банк тизимидаги
ликвидлиликни самарали бошқаришда асосий инструмент бўлади.
Депозит аукциони операциялари доимий тарзда амалга
оширилиб борилиши билан паст фоизли депозитлар Марказий банк
томонидан жалб қилиб борилади. Ўз навбатида, ресурсларнинг паст
фоизга депозитлар жойлаштирувчи банклардан жалб қилиниши
банклараро пул бозоридаги фоиз ставкаларини босқичма-босқич
кўтариб боради. Натижада банклараро пул бозоридаги фоиз
ставкалари Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасига
яқинлаштирилади.
Бироқ
банк
тизимида
таркибий
дефицит
ҳолатлари
кузатилганда Марказий банк томонидан 1–2 ҳафталик тескари репо,
своп ва кредитлар (хорижий валютани гаровга олган ҳолда)
аукционлари ўтказилади. Ушбу аукцион операциялари бўйича фоиз
ставкалари Марказий банк қайта молиялаш ставкасидан бошланиб,
“пастдан юқорига” тамойили асосида аниқланади. Банк тизимига
ликвидлиликни тақдим этиш бўйича операциялар банклараро пул
бозоридаги фоиз ставкаларига таъсир кўрсатиб, уларни асосий
ставкага яқинлаштиришга имкон яратади.
Марказий банк фоиз коридорини ўрнатиш мақсадида бир кундан
олти кунгача операцияларни (депозит, репо, своп операциялари)
112
доимий тарзда амалга ошириб боради. Марказий банк томонидан
кунлик ликвидлилик тақдим этишда овернайт ҳамда кунлик валюта
своп операциялари, ликвидлилик олишда эса кунлик депозит
операцияларидан фойдаланилади.
Марказий банкнинг кунлик депозит операциялари бўйича фоиз
ставкаси фоиз коридорининг қуйи чегарасини, овернайт кредитлари
ёки валюта своп операциялари бўйича фоиз ставкаси эса унинг
юқори чегарасини белгилаб беради.
Фоиз коридорининг қуйи ва юқори чегаралари Марказий
банкнинг оралиқ ставкасига
8
нисбатан бир хил тафовутда, яъни
симметрик тарзда ўрнатилади. Қуйи ва юқори чегаралар ҳамда
асосий фоиз ставкаси орасидаги симметрик тафовут миқдори
аукцион операциялари бўйича аниқланган фоиз ставкаларидан келиб
чиққан ҳолда белгиланади.
2019 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб пул-кредит сиёсати
фоиз канали ишлаши фаоллашиб боради. Асосий ставка
инструментини амалиётга татбиқ этиш учун зарур бўлган
шароитларнинг етарли бўлишини ҳисобга олган ҳолда Марказий банк
2019
йилнинг IV чорагида мазкур инструментни муомалага киритади.
Марказий банк томонидан дастлабки амалиётга киритиладиган
асосий ставка миқдори ўша даврдаги пул-кредит сиёсати
шароитлари, инфляция даражаси ҳамда ҳафталик аукцион
савдоларида аниқланган оралиқ фоиз ставкасидан келиб чиқиб
ўрнатилади.
Келгуси йилларда кредитлаш сиёсатининг қатъийлаштириб
борилиши пул-кредит сиёсати трансмиссион механизмининг кредит
канали орқали иқтисодиётга таъсир кўрсата бошлайди. Бунда
иқтисодиётда рентабеллиги паст бўлган лойиҳаларга кредитлар
ажратиш амалиётига батамом чек қўйиш бўйича чоралар кўрилиши
ва
уларнинг
самарадорлиги
юқори
бўлган
йўналишларга
ажаратилишига алоҳида эътибор қаратилади.
8
Оралиқ ставка – асосий ставка муомалага киритилгунга қадар фоиз
коридорининг қуйи ва юқори чегараси ўртасида бўлган қайта молиялаш
ставкасидан фарқланадиган операцион ставка.
113
Do'stlaringiz bilan baham: |