Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


Келгуси 12 ойлик инфляцион кутилмалар фоизлар кесимида



Download 3,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/73
Sana22.02.2022
Hajmi3,99 Mb.
#104967
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   73
Bog'liq
Monetary Policy Guidelines 2019-2021

Келгуси 12 ойлик инфляцион кутилмалар фоизлар кесимида 
 
 
Аҳоли
 
 
 
Тадбиркорлик субъектлари 
Манба: Марказий банк ҳисоб-китоблари.


37 
Жумладан, юқори инфляцион кутилмалар жамғармаларни 
истеъмолга сарфлашга ёки жамғарма ўрнини босувчи бошқа юқори 
ликвидли товарлар харидига йўналтиришга рағбат уйғотиб, шу йўл 
билан истеъмолга бўлган талабни орттиради. Шунингдек, юқори 
инфляцион 
кутилмалар 
шароитида 
аҳоли 
жамғармаларини 
қадрсизланишдан сақлаш мақсадида уларни хорижий валютага 
айирбошлаши иқтисодиётнинг долларлашув даражасининг ошишига 
олиб келади. 
Сўров натижаларига кўра, ҳозирги вақтда респондентларнинг 
ярми ўзларининг жамғармаларини тадбиркорликка йўналтиришга 
тайёрлигини, бошқа қисми эса жамғармаларини жорий истеъмолга 
сарфлашини 
билдирган 
(2.3.3-расм). 
Бу 
билвосита 
респондентларнинг инфляциянинг келгуси динамикаси борасида 
иккиланаётганликларини ва иқтисодиётда келгуси нархлар даражаси 
бўйича ноаниқликлар мавжудлигини кўрсатади. 
2.3.3-
расм 
Аҳолининг жамғаришга бўлган кайфияти 

Ҳозирги вақтда жамғармаларни қанақа Агар жамғармангиз бўлганда уни қандай 

шаклда сақлаган маъқул? сарфлаган бўлар эдингиз? 
 
Манба: Марказий банк ҳисоб-китоблари.
Бунда жамғармаларнинг тадбиркорлик мақсадида ишлатилиши 
иқтисодий фаолликка ижобий таъсир кўрсатиб, келгусида ялпи 
таклиф ошишига ёрдам беради. Ушбу жараён билан бир вақтда 
инвестицион талабнинг кенгайиши қисқа муддатли истиқболда 
инфляция ўсишига олиб келиши мумкин, аммо узоқ муддатли 


38 
истиқболда унумдорлик ва ишлаб чиқариш ҳажми ошишига хизмат 
қилади. 
Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки, ўз жамғармаларини 
банкларда сақлашни маъқул кўрувчи респондентлар улуши тобора 
кўпайиб бормоқда, бу эса банк депозит фоиз ставкалари 
жозибадорлиги ва аҳолининг банк тизимига ишончи ортиб 
бораётганини акс эттиради. 
 
Бундан ташқари, инфляцион кутилмалар кредит ва депозит 
фоиз ставкалари ҳамда кредит хизматлари фойдаланувчиларининг 
талаби 
шаклланишига 
таъсир 
ўтказиш 
орқали 
уларнинг 
иқтисодиётдаги кредитлашга бўлган кайфиятида ҳам намоён бўлади.
Хусусан, 
инфляцион 
кутилмалар 
ошиши 
кузатилганда 
депозитларнинг жозибадорлигини сақлаб қолиш мақсадида уларнинг 
фоиз ставкалари оширилади ва бу ўз ўрнида кредит ресурслари 
қимматлашувига ҳамда кредит фоиз ставкаларининг кўтарилишига 
сабаб бўлади. Кредит фоиз ставкаларининг ўсиши эса аҳоли ва 
корхоналарнинг келгусида кредит олиш режаларига таъсир қилади. 
Шунингдек, агар кредит ставкалари ошиши кредитга бўлган талаб 
пасайишига олиб келмаса, келгусида бу ҳолат иқтисодиётда 
инфляцион босим ошишига олиб келади.
Сентябрдаги сўровлар натижаларига кўра, кредит ставкалари 
ошиши бўйича аҳолининг кутилмалари ортиб бормоқда. Хусусан, 
респондентларнинг учдан икки қисми келгуси 12 ой давомида йиллик 
кредит фоиз ставкалари 16–25 фоиз даражасида бўлишини 
кутишмоқда (2.3.4-расм). Шу билан бирга, респондентларнинг 
ярмидан ошиғи қисқа муддатли истиқболда банк кредитини (асосан 
автокредит, истеъмол кредити ва ипотека) олиш нияти борлигини 
таъкидлаб ўтишган. Бу эса аҳолининг кредит ресурсларига бўлган 
талаби юқори даражадалигини кўрсатади. Бунда аҳолини фаол 
кредитлаш 
истеъмол 
талабини 
рағбатлантириб, 
нархлар 
динамикасига оширувчи таъсир кўрсатади. 
Аҳолининг жорий кредит ва жамғарма кайфиятлари кейинги 
йилда иқтисодий фаоллик ошишини кўрсатмоқда, бу эса инфляцияга 
талаб нуқтаи назаридан босим сақланиб қолишини англатади. 
Таъкидлаш жоизки, иқтисодиётда ялпи талаб ва иқтисодий фаоллик 


39 
ошиб бораётган пайтда импортни чеклаш сиёсати олиб борилиши 
келгуси инфляцион босимнинг кескин ошишига олиб келиши мумкин.
2.3.4-
расм

Download 3,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish