Ўзбекистон Республикаси Марказий банки



Download 3,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/73
Sana22.02.2022
Hajmi3,99 Mb.
#104967
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   73
Bog'liq
Monetary Policy Guidelines 2019-2021

тайёргарлик босқичида ушбу муаммоларни тезроқ ечишга алоҳида 
эътибор қаратилади.
Самарали инструментлар тўплами 
Инфляцион таргетлашга ўтишда амалдаги инструментларни 
қайта кўриб чиқиш ҳамда такомиллаштириш, шунингдек, бозор 
тамойиллари асосида ишловчи янги инструментларни амалиётга 
жорий этиш учун зарурий пойдевор яратиш муҳим аҳамият касб 
этади. Бу инфляцияни маъмурий усуллар билан эмас, балки фақат 
бозор механизмлари орқали таргетлаш мумкинлигини англатади. 
Бунинг учун инструментларнинг кўлами етарли даражада кенг 
бўлиши ва иқтисодиётнинг ички талабларига мослашувчан бўлиши 
лозим. Бу пул-кредит сиёсатининг барча трансмиссион каналлари 
(
фоиз канали, кредит канали, кутилмалар канали, активлар баҳоси 
канали ва валюта канали) хусусиятлари ва таъсирларини синчиклаб 
ўрганишни тақозо этади.
Коммуникацион сиёсат 
Халқаро тажрибага мувофиқ, пул-кредит сиёсати изчил ва 
шаффоф бўлганида унинг самарадорлиги анча ортади. Самарали 
коммуникация, айниқса, инфляцион таргетлашда муҳимдир. Чунки у 
марказий банкка бозорлар ишончини қозониш ва инфляцион 
кутилмаларни бошқаришда кўмаклашади.
Коммуникацион сиёсат ўз ичига молиявий ва пул-кредит 
кўрсаткичлари тўлиқ тўпламини доимий равишда тарқатиб туришни, 


14 
Марказий банк ўз мақсадларини ошкор этиб боришини ва қабул 
қилинаётган қарорлар сабабларини тушунтириб беришини қамраб 
олади. Марказий банк пул-кредит сиёсатини қандай қилиб ишлаб 
чиқиши ва амалга оширишини, шунингдек, унинг мақсад ва 
инструментларини бозор иштирокчилари учун равшан ва осон 
тушуниладиган даражада етказиб бериши керак.
Бунда 
доимий 
равишда 
шарҳлар, 
ҳисоботлар 
ҳамда 
маърузалар эълон қилиб борилиб, Марказий банкнинг муҳим 
қарорлари 
билан 
биргаликда 
уларнинг 
моҳияти 
батафсил 
тушунтириб берилган пресс-релизлар чоп этилади. 
Солиқ-бюджет 
ва 
пул-кредит 
сиёсатларини 
ўзаро 
мувофиқлаштириш 
Пул-кредит ва солиқ-бюджет сиёсатларини мувофиқлаштириш 
(координация) инфляцион таргетлашга самарали ўтишнинг яна бир 
муҳим бўғини ҳисобланади.
Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари 
давлат томонидан фаол молиялаштирилаётган даврда бюджет 
операциялари пул-кредит кўрсаткичлари шаклланишига сезиларли 
даражада таъсир кўрсатади. Бюджет маблағлари оқимларининг 
кескин ўзгаришига боғлиқ бўлган “шок”лар шароитида ликвидлилик 
даражасини самарали тартибга солиш учун Марказий банк зарур 
инструментларга эга бўлиши ва Молия вазирлиги билан ўз хатти-
ҳаракатларини мувофиқлаштириши муҳим ҳисобланади.
Шунингдек, Давлат бюджетининг узоқ муддатли мувозанатини 
таъминлаш мақсадида бюджет тизимига ўрта муддатли истиқболда 
халқаро амалиётда кенг қўлланиладиган “бюджет қоидаси” ва 
“бюджет 
консолидацияси” 
элементларининг 
жорий 
этилиши 
бюджетнинг ички ва ташқи омилларга таъсирчанлигини пасайтиришга 
ва пул-кредит сиёсати юритиш учун қулай шароитларни яратишга 
хизмат қилади. 


15 

Download 3,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish