Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2021 йил ва 2022-2023 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар



Download 3,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/131
Sana20.07.2022
Hajmi3,34 Mb.
#830583
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   131
Bog'liq
Asosiy yonalishlar Kontseptual loyiha 22 10 2020

тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар
ҳисобланади. 
Кўплаб давлатлар, шу жумладан, ривожланаётган давлатлар амалиёти, 
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимининг кўпайиши технологияларнинг кириб 
келиши орқали ялпи унумдорликни ошириш ва шу орқали иқтисодий салоҳиятни 
тиклашга хизмат қилишини намоён этмоқда. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 
орқали технологияларнинг кириб келиши мамлакатларнинг илмий-муҳандислик 
тадқиқот ютуқларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиради, шунингдек, бошқарув 
ва ташкилотчилик қобилиятларининг кучайишини, ходимлар малакаси ва 
тажрибасининг ошишини, ташқи бозорларга чиқишнинг кенгайиши ва экспорт 
диверсификациясини ўзида акс эттиради. 
Жаҳон Банки тадқиқотларига кўра, бир қатор давлатларда тўғридан-тўғри 
хорижий инвестицияларнинг ўсиши меҳнат унумдорлигининг ошиши (айниқса, хизмат 
кўрсатиш соҳасида), илмий-тадқиқотларга сармояларнинг кўпайиши ҳамда юқори 
маошли ва барқарор иш ўринларини яратилиши орқали иқтисодий ўсишга ижобий 
таъсир кўрсатган. Масалан, хизмат кўрсатиш соҳасига хорижий инвестицияларнинг 
кириб келиши Чехияда 3 йилдан сўнг меҳнат унумдорлигини 43,6 фоизга ва сотиш 
ҳажмини 33 фоизга оширган бўлса, Индонезияда меҳнат унумдорлигини 13,5 фоизга, 
иш билан бандликни 24 фоизга, иш ҳақини 41 фоизга ва хорижий капитал 
иштирокидаги корхоналарнинг экспортдаги улушини 13,9 фоизга ўсишига хизмат 
қилган. 
Таъкидлаш жоизки, хорижий инвестицияларнинг иқтисодий ўсишга таъсир 
даражасини аниқ миқдорий баҳолаш қийин бўлиб, бу ривожланаётган мамлакатларда 
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимининг бошқа омилларни ҳам (даромад, 
савдо, молия бозори ривожланганлик даражаси, инсон капитали даражаси ва 
бошқалар) юқори суръатларга ижобий ўзгариши билан бир вақтда юзага келади. 
Шу сабабли, бу йўналишдаги тадқиқотларда тўғридан-тўғри хорижий 
инвестицияларнинг иқтисодий ўсишга таъсирини, асосан, бошқа омиллардан ҳоли 
тарзда таҳлил қиладиган эконометрик усуллардан фойдаланилади. 
Европа инвестицион банки ҳисоб-китобларига кўра, давлатнинг ривожланиш 
даражасига қараб тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ҳажми ўсишининг 
макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсири сезиларли даражада ўзгариб боради.



Download 3,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish