Хулоса ва тавсиялар
Маълумки, мактабгача ёш даври ижтимоий таъсирларга нисбатан сезувчанликнинг ортиши билан характерланади. Бола бу дунёга келиб, ҳамма нарсани: мулоқот йўллари, хатти-ҳаракатлари, муносабатларини ўзига сингдиради, шу мақсадда ўз кузатишлари, емпирик хулосалари, катталарга тақлид қилишларидан фойдаланади. Ва буларни ўзида синайди шуларга орқали ҳаракат қилиб, у охир-оқибат инсон жамиятда ҳаётнинг асосий нормаларини ўзлаштириш мумкин.
Мактабгача тарбия ёшидаги болалар меҳнатининг мазмуни мехнат тарбиясининг мазмуни ва болаларнинг имкониятлари билан белгиланади.
Болалар катталар билан биргаликда мехнат қилишлари орқали меҳнат малака ва кўникмаларини тез ва осон эгаллаб оладилар, уларнинг катталар меҳнати тўғрисидаги билимлари бойийди, бундай меҳнат болаларга қувонч бағишлайди. Меҳнатнинг ахлокий жиҳатдан қиммати унинг жамият учун аҳамияти билан белгиланади. Шунинг учун ҳам болаларга уларнинг қўлидан келадиган, ижтимоий ахамиятли вазифаларни қўйиш муҳим саналади. Чунки ўз мехнатининг ижтимоий аҳамиятини тушуниш ҳар бир боланинг жамият ҳаётига кириб бориши ва ўзини унинг фойдали аъзоси сифатида хис этишига имкон беради. Қолаверса, илк ёшликдан бошланадиган фуқаролик тарбиясининг асослари ҳам мана шунда. Ҳар бир бола, аввало, ўзини оила, боғча, мактабдаги меҳнат жараёнининг иштирокчиси, ўз меҳнатини умумий ишнинг бир қисми деб баҳолаши керак.
Демак, боланинг имкониятларини инобатга олиб мактабгача тарбия ёшидаги болалар меҳнатини ўйин билан, кичик ёшдаги мактаб болаларининг ўқишини эса уй юмушлари билан боғлаш зарур. Бу ўринда меҳнат тарбиясининг методларига таянган ҳолда болаларга топширикдарни бериш, бажариш усулларини кўрсатиш, ишни назорат қилиш, уларни меҳнатга жалб этиш ҳамда қизиқиш, қувонч билан ишлаш ва мехнат сифатига эришишни таъминлашга олиб келади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати
Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача таълим ва тарбия” тўғрисидаги Қонуни. 2019 йил 16 декабрь.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5198-сон Фармони.
“Педагогика” энциклопедияси Т.Н Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлар илмий тадқиқот институти. - Т.: 2015, “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти. I-II-жилд.
О. У. Хасанбоева “Мактабгача таълим педагогикаси”. Т.: “Илм зиё” 2006.
Ш. Содиқова “Мактабгача педагогика”. Т.: “Тафаккур гулшани” 2013.
О. Эшонхўжаева “Одабнома”. Т.: 1995
Н. Эгамбердиева “Мактаб гача таълим муассасаларида тарбиявий ишларни ташкил этиш жараёнини бошкдриш” Т.: 2011.
Do'stlaringiz bilan baham: |