Ривожланиш марказларига қўйиладиган талаблар.
1. Энг аввало боланинг саломатлигини сақлаш омиллари: тоза ҳаво, тоза жой, нормал ҳарорат ва ёруғлик билан таъминланадиган хоналар.
2. Ҳар бир марказнинг болани нохуш, кутилмаган ҳодисалардан сақлайдиган хавфсиз жойда бўлишини таъминлаш.
3. Марказларда болаларнинг ҳаракат, тажриба, ва кашф қилишларини рағбатлантириш, бунинг учун зарур шар-шароитлар яратиш. Масалан жиҳозларнинг етарли бўлиши, кичик тадқиқот ва тажрибалар учун ҳам
4. Марказлардаги барча жиҳоз ва қўлланмалар боланинг бўйи етадиган баландликда бўлиши ҳамда бола улардан бемалол фойдалана оладиган бўлиши керак.
5. Болалар ўртасида ҳамкорлик ва мулоқотни рағбатлантириш ( кичик гуруҳлар, жуфт бўлиб ва ўйин ўйнашларига шароит яратилган бўлиши керак.)
6. Болаларда ташкилотга тегишлилик, хавфсизлик ва эркинлик ҳиссини шакллантириш
7.Марказларда боланинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлайдиган қисмларга бўлиш ва у ерда бола учун керакли ва қизиқарли ашёлар, жиҳозлар, ўйинчоқлар, конструкциялар, белгилар, рақамлар, сўзлар ва ҳ.к бўлиши шарт
8. Мебель боланинг жисмоний ҳолатига ва эркин ҳаракатлана олишига тўсиқ бўлмайдиган қилиб жойлаштирилган бўлиши, бола ўзига тегишли мебелни бемалол ҳаракатлантира олиши шарт.
9. Марказлардаги ривожланиш муҳит тарбиячиларга ҳам, болаларга ҳам қулай бўлиши керак.
10. Болага эркин танлаш имкониятини бериш ва мустақил қарор қабул қилишга ундаш.
11. Ўз тенгдошлари билан муносабатга киришишига ёрдам бериш.
12. Кундалик қилинадиган ишларни бирор жадвалда бола кўра оладиган ва тушунадиган ҳолатда илиб қўйиш. Буни сўзлар ва рамзлар билан тасвирлаш.
2.“Илк қадам” дастури асосида мактабгача таълим
ташкилотларида ривожланиш марказларини ташкил этиш.
Мактабгача таълим тизимида «Илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари»ва «Илк қадам» давлат ўқув дастурининг ишлаб чиқилиши, амалиётга тадбиқ этилгани мактабгача таълим соҳасидаги таълим-тарбия жараёнини самарали амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратди.
Мактабгача таълим ташкилотлари барча ёш гуруҳларида ташкил этилган ривожланиш марказларидаги жараёнлар болаларнинг доимий равишда янги билимларни ўзлаштиришга, мустаҳкамлашга ёрдам беради. Болаларни ўз билимини мустақил равишда тўлдириб бориш, бўлаётган янгиланиш жараёнларига муносиб мослашиб боришга ўргатиш ривожланиш марказларининг асосий мақсадидир.
“Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида ташкил этилган ривожланиш марказлари болаларда қуйидаги сифатларни таркиб топтиради:
ўзгаришларни қабул қилиш ва амалга ошириш;
танқидий фикрлаш, дунёқарашни шакллантириш;
эркин танлашни амалга ошириш;
муаммоларни ўрганиш ва уни ҳал эта олиш;
ижодий ва мантиқий тафаккур ва ихтирочилик имкониятларини намоён этиш;
давлат, жамият, атроф-олам тўғрисида ғамхўрликқилиш;
илк бунёдкорлик қобилиятларини ривожлантириш;
табиий-илмий билимларга эга бўлиш, кичик тажрибаларни ўтказиш;
коммуникатив қобилиятларини таркиб топтириш;
атроф-муҳит ҳақидаги тасаввурларини кенгайтиради.
Тўғри ва оқилона ташкил этилган соғлом ижтимоий-маънавий муҳит болаларда изланишга, ташаббус кўрсатишга ва ижодкорлик қобилиятларини намоён этишга рағбат уйғотади. Бунда тарбиячилар бола ривожланиши қандай кечаётганлиги тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлишлари, бунинг учун эса уларни доимий равищда назорат қилиб боришлари керак бўлади.
Тарбиячи ўқув материалини болаларнинг ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолдa уларга муносиб тарзда етказадилар. Мактабгача таълим ташкилотларида педагогик жамоанинг ўрни шундан иборатки, улар ҳар бир боланинг қизиқиши, қобилияти ва эҳтиёжини инобатга олган ҳолдa мос келадиган мақсадлар қўйишлари, болалардаги табиий қизиқишларни қўллаб-қувватлашлари, уларда борлиқни биргаликда ўзлаштириш кўникмаларини шакллантиришлари керак.
Бола ривожланишининг ўзига хослигини инобатгa олишда аввало шуни тушуниб етиш керакки, барча болалар ривожланишнинг маълум босқичларини босиб ўтадилар, бироқ бунда ҳар бир бола ноёб ва такрорланмасдир. Тарбиячилар болаларни айнан бир хил, ўхшаш нарсалар ва фаолият турлари билан таъминлашлари учун уларнинг ўзига хос, бошқалардан ажралиб турадиган ривожланиш кўрсаткичлари тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга бўлишлари лозим. Шунингдек, тарбиячилар бир хилёшдаги турли болаларнинг қобилиятлари ва қизиқишларидаги фарқларга эътибор билан муносабатда бўлишлари кераклигини мутахассислар алоҳидa таъкидлашади.
Бунда бола ривожланишининг ўзига хослигига доир болалар қизиқишларига жавоб берувчи фаолият турлари, яъни уларнинг ақлий, ижтимоий ва маънавий етуклик даражаси назарда тутилади. Бундай фаолият турлари болаларнинг табиатга қизиқишларига, тажрибадан қониқиш ҳосил қилишларига ва ўз ғояларини тажрибада синаб кўриш хохиш-истакларига қаратилгандир. Бунда болаларда пайдо бўлган саволларга ўзлари жавоб топишига ёрдам бериш муҳим аҳамиятга эга. Негаки, саволга жавоб излаш баробарида болада қизиқиш, далиллаш ва эътибор бериш автоматик тарзда фаоллашади.
Ривожланиш марказларидаги таълим жараёнида болаларнинг ўзлари тегишли ривожланиш марказини ихтиёрий танлай бошлайдилар. Болаларни мустақил гуруҳларда ишлаши, кичик жамоа бўлиб ишлашда тарбиячи шундай фаолият турларини ўйлаб топадики, унда барчага бирдек кўрсатма берилса-да, бироқ ҳар бир бола ундан келиб чиққан ҳолдa ўзи мустақил равишда муваффақиятга эришишига имкон берилади.
Эпчиллик ва топқирлик талаб этиладиган фаолият турини танлаган ва болаларни диққат билан кузатган ҳолдa тарбиячи зарурият туғилиб қолса топшириқ ва материалларни ўзгартириши ёки мослаштириши мумкин.
Ривожланиш марказлари болаларга ўзларининг шахсий кўникмалари ва қизиқишларидан келиб чиққан ҳолдa таълим-тарбия жараёнини мустақил индивидуаллаштириш имкониятини беради. Масалан, санъат марказида бир бола қоғоз қирқади, бошқа бола эса шу қоғоздан қайчи билан ўзи ўйлаган шаклчани кесиб олади. Стол устида ўйналадиган ўйинлар марказида бир бола тўртта ёғоч кубикдан шакл ясайди, бошқа бирови эса йигирма беш бўлакли картон қоғозли тасвирни тузишни маъқул кўради. Тарбиячи жараёнда болаларни кузатади ва уларнинг ривожланишига дахлдор фикрларни ёзиб боради. Анча вақтдан сўнг у болаларга вазифани мураккаблаштирувчи материалларни таклиф этади ёки вазиятга қараб ана шу вазифаларни бажаришда болага тўғридан тўғри ёрдам беради. Бундай йўл тутиш туфайли бола яхши суръатда ўсиб-улғайиши мумкин.
Тарбиячилар ривожланиш марказларида болаларнинг ёрдамчилари ролини ўйнайдилар, машғулотлар олиб бориладиган жойда имкониятлар кенглигини таъмин этадилар ва ҳар бир бола индивидуал ривожланиши даражасини эгаллай олган холдa фаолият турларини режалаштирадилар. Кун тартиби турли машғулот турларини ўзида қамраб олиши лозим: кичик гуруҳлардa биргаликда ва тарбиячи ҳамкорлигидa якка тартибдa (индивидуал) ёки мустақил улар томонидан танлаган машғулотларга вақт ажратиш керак, чунки болалар онгли танлаб олишни ўрганадилар, ўз қизиқиш ва қобилиятларини амалга оширадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |