Эслатма: Ҳ –ҳаракатлар ҳажми; Н – ҳаракатларнинг натижалилиги.
Боксчилар мусобақаларда қарши ҳужумларнинг қўлланилиш кўрсаткичларини анча яхшилаб олдилар. Бу жанговар ҳаракат турининг ҳажмлари кўпчилик спортчиларда 25%ли даражадан юқори бўлди, олти нафар спортчи эса (Р.М., У.Х., Ф.А., З.А., Т.У., Т.Ф.) қарши ҳужумлардан фойдаланиш ҳажмларини 30% гача оширдилар (мос равишда 30,9%, 31,6%, 30,4%, 32,6%, 35,0%). Бироқ мусобақалардаги қарши хужумларнинг натижалилиги машғулотдаги олишувларга қараганда бирмунча ёмонлашди. Агар машғулот жангларида ўн нафар спортчи 60%ли даражага етган бўлсалар, мусобақаларда бу кўрсаткичга фақат олтита спортчи эришди (Г.И. – 63,3%, У.Х. – 60,0%, Ф.А. – 67,8%, М.Л. – 60,9%, З.А. – 61,9%, Т.У. – 60,0%).
Мусобақаларда Ф.А.да (6,9%) қаршиловчи зарбаларнинг юқори ҳажмларига эътибор қаратиш лозим.Чамаси, бу спортчи ҳужумларга кўпроқ қаршидан бажариладиган ҳужумлар билан қаршилик кўрсатади, чунки ундаги қарши ҳужумларнинг ҳажми ҳам жуда юқори (33,1%). Жавоб қайтариш билан ҳимояланишлар ҳажми эса гуруҳда энг паст (10,6%). Бунда спортчида қарши ҳужумлар ҳамда қаршиловчи зарбаларнинг натижалилиги юқори (мос равишда 67,8%, 66,2%), бу унга ғалаба қозонишга имкон беради.
Қарши жавоб қайтаришлар билан қарши ҳимояланишларнинг мусобақаларда қўлланилиш кўрсаткичлари таҳлили шуни аниқлашга ёрдам берадики, текширилган спортчиларнинг кўпчилик қисми бу жанговар ҳаракат туридан деярли фойдаланмайдилар. Фақат икки нафар спортчиларда (Г.И., У.Х.) қарши жавоб қайтариш билан қарши ҳимояланишларнинг ҳажмлари 3%дан сал кўпроқни ташкил этди (мос равишда 3,1% ва 3,2%), бу вақтда эса уларнинг натижалилиги ўртадан паст даражада бўлди (мос равишда 39,8% ва 34,9%). Аниқланган ҳолатлар ёш боксчиларнинг техник жиҳатдан етарлича қуролланмаганлигини кўрсатади.
Машғулот жангларида ҳужум турларидан фойдаланишнинг индивидуал кўрсаткичларини таққослаш (3.3 -жадвал) тўғридан ҳужумлар, пастдан зарба билан ҳужумлар, ёндан зарба билан ҳужуларнинг ҳажмлари ўртасидаги миқдорий нисбатлардаги хусусиятларни аниқлаш имконини берди. Бунда биринчи галда шу нарса диққатни ўзига тортдики, тўғридан бериладиган ҳужумларнинг қўлланилиши деярли ҳамма текширилган спортчиларда катта ҳажмлар билан, асосан 50%дан ортиқ ифодаланган.
Фақат Р.М., Ф.А., З.А.да қайд қилинган маълумотлар бундан мустасно. Уларда бу кўрсаткич мос равишда 44,2%, 38,4%, 49,8%га тенг.
Ўз навбатида, боксчиларда машғулот жангларида пастдан зарба билан ҳужумларнинг қўлланилиш ҳажмлари жуда юқори эмас, кўрсаткичларнинг тарқоқлиги эса муҳим даражада катта (З.Х. ва У.Х. да 10,1% дан Ф.А. да 21,8%гача), бу уларни бажаришнинг техник параметрларини ҳамда тайёрлаш ва қўллашнинг тактик асосларини ўзлаштириб олиш зарурлигини кўрсатади.
Тадқиқотлар давомида ёндан зарба билан ҳужумлардан фойдаланишнинг катта ҳажмлари, шунингдек, машғулот жангларида олинган кўрсаткичларнинг жуда катта тарқоқлиги аниқланди (И.С. да15,0%дан П.В. да 39,8%гача). Масалан, икки нафар спортчида (К.М. ва С.Б.) ёндан зарба билан ҳужумларнинг ҳажмлари фақат 15,0% ва 17,8% ни ташкил қилди, бу вақтда тўрт нафар боксчида ёндан зарбалар ҳажмлари 35%дан ошади (Р.М. – 39,7%, Г.И. – 38,6%, У.Х. – 36,8%, Ф.А. – 39,8%).
3.3 -жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |