Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Тажриба тадқиқотларининг ташкил қилиниши



Download 1,12 Mb.
bet11/22
Sana25.06.2022
Hajmi1,12 Mb.
#703190
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22
Bog'liq
МЎМИНОВ ФАРХОД МАГИСТРСКАЯ

2.3. Тажриба тадқиқотларининг ташкил қилиниши

Мазкур тадқиқот тўртта босқичда изчил амалга оширилди.


Биринчи босқичда муаммо юзасидан махсус методик адабиётларни таҳлил қилиш ва мутахассисларнинг илғор тажрибасини умумлаштириш ўтказилди; спортчиларнинг жанглардаги мусобақа фаолияти таркиблари аниқлаб олинди. Ушбу босқичда тадқиқот мақсади, вазифалари ва фарази ифодалаб берилди, тадқиқот методикаси ва унинг ташкил қилиниши аниқлаб олинди. Ёш боксчилар ҳаракатларининг операцион таркибини нотацион ёзиб олиш тизими янгилантирилди.
Иккинчи босқичда тадқиқот фарази, асосий ҳолатларини уларга аниқликлар киритиш ва тасдиқлаб олиш мақсадида тажрибада текшириш амалга оширилди, ёш боксчиларда асосий машғулот ва мусобақа параметрларининг таҳлили олиб борилди.
Ушбу давр давомида спортчиларнинг машғулот жанглари ва расмий мусобақалардаги ҳаракатларининг операцион таркиби кўрсаткичларидаги ишончли фарқларни аниқлаш учун катта ҳажмда материал тўпланди ва ишлаб чиқилди.
Тадқиқот натижаларига, шунингдек, тажриба гуруҳи аъзолари ўртасида олиб борилган сўровга кўра методика яратишнинг асосий йўналишлари аниқлаб олинди.
Учинчи босқичда педагогик тажриба ўтказилди, унинг бориши давомида машғулот жанглари ва мусобақалардаги асосий ҳаракат турлари кўрсаткичларини оптималлаштиришга йўналтирилган боксчиларни техник-тактик такомиллаштириш методикасидан фойдаланиш самарадорлиги аниқланди.
Тўртинчи босқичда олинган ахборотлар, тажриба натижаларини ишлаб чиқиш, тажриба гуруҳи боксчиларининг мусобақалардаги чиқишлари таҳлили, тажриба натижаларини синовдан ўтказиш амалга оширилди.
Текширилувчилар сифатида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ёш боксчилари танлаб олинди.
III БОБ. БОКСЧИЛАРНИНГ ОЛИШУВЛАРДАГИ ҲАРАКАТЛАРИ ТАРКИБИ ВА УЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ОБЪЕКТИВ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ


3.1. Машғулот жанглари ва мусобақаларда ҳаракатлар қўлланилишининг индивидуал хусусиятлари

Асосий ҳаракат турларининг қўлланилиш кўрсаткичлари таҳлили (3.1-жадвал) шуни кўрсатадики, ҳамма текширилган ёш боксчиларда машғулот жангларида ҳужумлар ҳажмлари 40% дан кўпроқни ташкил қилади, М.Л. бундан мустасно (19,6%). Бунда фақат 2 нафар спортчида (С.Б., З.Х.) бу кўрсаткич 50%ли даражадан юқори (мос равишда 54,3% ва 52,5%).


Машғулот жангларида ҳужумлар натижалилиги айтарли юқори эмас – текширилган боксчиларнинг деярли ярмида қайд қилинган кўрсаткичлар 50% дан паст бўлди. Шу билан бирга, айрим спортчиларда машғулот жангларидаги ҳужумларнинг қўлланилиш натижалилиги юқори бўлганлигини эътироф этиш зарур, яъни Г.И.да – 60,3%, У.Х.да – 68,4%, У.А.да – 70,2%.
Ҳимояланишларнинг қўлланиши ҳажмлари спортчиларда 7,3%дан (Ф.А.да) 41,1% гача (М.Л.да) бўлган чегарада фарқ қилади. Бироқ спортчиларнинг кўпчилик қисмида бу кўрсаткич 25%ли даражадан юқори ва фақат учта боксчида у 30% дан ошди (К.М. – 32,5%, М.Л. – 41,1%, Т.Д. – 31,2%).
Ҳимояланишни эгаллагандан сўнг жавоб қайтаришлар, шу каби ҳужумларнинг натижалилиги машғулот жангларида етарли эмас.
Фақат икки нафар спортчида бу кўрсаткич 50% дан юқори бўлди (М.Л. – 52,7%, Т.Ф. – 56,0%).
Кўпчилик ёш боксчиларда машғулотлардаги жанговар ҳаракатлар тўпламида қарши ҳужумларнинг ҳажмлари катта эмас. Фақат учта спортчида (У.Х., П.А., М.Д.) бу кўрсаткич 25% ли даражадан ошди (мос равишда 30,9%, 28,8%, 85,1%), 9 нафар спортчида эса қарши ҳужумлар ҳажмлари 20%га ҳам етмайди (мос равишда К.М. – 17,1%, Г.И. – 19,4%, М.Л. – 16,5%, Т.Д. – 16,5%, Н.Т. – 19,7%, З.Х. – 16,7%, З.А. – 17,1%, Т.У. – 15,6%, Т.Ф. – 18,2%).
Бироқ текширилган гуруҳда қарши ҳужумларнинг натижалилиги етарлича юқори – 55%дан кўп. Фақат М.М. ва Т.Д. ларда қарши ҳужумларнинг натижалилиги бирмунча камроқ: мос равишда 52,6 ва 54,8%.


3.1-жадвал

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish