65
бошқа тенг шароитларда мушаклар ҳаракатини ривожлантириш
мумкин. Мушакларнинг ишчи гипертрофиясида мушак толалари
миофибриллари сони ва ҳажми кўпаяди, шунингдек, саркоплазма-тик
оқсиллар концентрацияси ошади. Бунда мушакларнинг ташқи ҳажми
кам миқдорда
катталашиши мумкин, чунки биринчида, зичлиги
катталашади, иккинчидан, машқ қилинаётган
мушаклар устидаги
тери ёғининг қатлами камаяди.
Инсон кучи
мушак толаларининг
таркибига боғлиқ. «Суст» ва
«тез» мушак толалари бир-бири билан фарқланади. «Суст» мушак
кучайиши тез толаларга нисбатан уч баробар камроқ тезлик билан
кучни ривожлантиради. «Тез» мушак кучайиши асосан, тез ва кучли
қисқаришларни амалга оширади. Катта оғирлик ва кам такрорлашлар
сони билан бажариладиган қувват машқлари «тез» мушак толаларини
сафарбар қилади. Кам оғирлик ва кўп сонли такрорлашлар билан
бажариладиган машғулотлар эса ҳам «тез», ҳам «суст»
толаларни
фаоллаштиради. Жисмнинг турли толаларида «суст» ва «тез»
толаларнинг фоизи бир хил эмас ва ҳар хил инсонларда кескин фарқ
қилади. Демак, ирсий нуқтаи назардан уларнинг қувват ишига
нисбатан ҳар хил имкониятлари мавжуд.
Мушак қисқаришларига уларнинг эгилувчанлик хусусиятлари,
ёпишқоқлиги, анатомик тузилиши, мушак толаларининг тузилиши ва
кимёвий таркиби таъсир этади.
Санаб ўтилган омиллар мушак ичидаги мувофиқлашни
тавсифлайди. Шу билан бирга куч қобилиятларини намойиш этишда
мушаклар ишида қарама-қарши йўналишлардаги ҳаракатни амалга
оширадиган синегист ва антогонистларнинг мувофиқлашуви ҳам
таъсир этади.
Куч қобилиятларининг намоён бўлиши мушак ишини қувват
билан таъминлаш самарадорлигига боғлиқ.
Бунда анаэроб ресинтез
АТФ тезлиги ва кучлилиги, креа-
тинфосфат миқдори даражаси, мушак ичидаги ферментлар фаоллиги
ҳамда, қондаги гемоглобин миқдори ва мушак тўқимасининг
имкониятларида муҳим рол ўйнайди.
Куч дастлабки бадан қиздириш ва МАТ нинг қўзғалишини
оптимал даражада кўтариш таъсирида кўпаяди ва аксинча, меъёрдан
ортиқ қўзғалиш ва чарчаш мушаклар максимал кучини камайтириш
мумкин.
66
Куч имкониятлари шуғулланаётганларнинг ёши ва жинси
шунингдек, яшаш тартиби, ҳаракат
фаоллигининг хусусияти, ташқи
муҳит шароитларига боғлиқ.
Куч кўрсаткичларининг энг юқори табиий ўсиши ўсмирларда
13-14 ва 16-18 ёшда, қиз болаларда 10-11 ва 16-17 ёшларда
кузатилади.
Энг юқори суръат тана ва оёқларни эгувчи йирик мушак-
ларнинг куч кўрсаткичлари кўтарилади. Кучнинг нисбий кўр-
саткичлари эса 9-11 ва 16-17 ёшдаги болаларда бир маромда кўта-
рилиб боради. Ўғил болаларда куч кўрсаткичлари барча ёш
гуруҳларида қиз болаларга нисбатан юқори. Куч ривожланишининг
индивидуал суръатлари балоғатга етиш муддатига боғлиқ. Буларнинг
ҳаммасини тайёргарлик усулятида инобатга олиш зарур
Do'stlaringiz bilan baham: