Ўзбекистон республикаси конституцияси


боб. Конституция ва қонуннинг устунлиги



Download 464,36 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/44
Sana23.05.2023
Hajmi464,36 Kb.
#942770
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
Янги конституция merged (1)

боб. Конституция ва қонуннинг устунлиги 
15-модда. 
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 
ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун 
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади 
ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. 
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари халқаро 
ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари билан бир қаторда 
Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий тизимининг таркибий қисмидир. 
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида 
Ўзбекистон Республикасининг қонунида назарда тутилганидан бошқача 
қоидалар белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг халқаро 
шартномаси қоидалари қўлланилади. 
Давлат ва унинг органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар, 
фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар Конституция 
ва қонунларга мувофиқ иш юритадилар. 



16-
 
модда. 
Ушбу 
Конституциянинг 
бирорта 
қоидаси 
Ўзбекистон 
Республикасининг ҳуқуқ ва манфаатларига, ушбу Конституциянинг 
биринчи бўлимида назарда тутилган асосий принцип ва нормаларга 
зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас. 
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив- 
ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 
асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун 
ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип 
ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. 
IV
 
боб. Ташқи сиёсат 
 
17-
 
модда. 
Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли 
субъектидир. 
Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги
куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг 
бузилмаслиги, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, низоларни тинч йўл 
билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик 
принципларига ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган бошқа 
принцип ва нормаларига асосланади. 

Download 464,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish