Ўзбекистон республикаси конституцияси



Download 464,36 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/44
Sana23.05.2023
Hajmi464,36 Kb.
#942770
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
Янги конституция merged (1)

I
 
боб. Давлат суверенитети 
 
1-
 
модда. 
Ўзбекистон – бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, 
демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат. 
Давлатнинг «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» деган 
номлари бир маънони англатади. 
2-
 
модда. 
Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат 
қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар 
олдида масъулдирлар. 



3-
 
модда. 
Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий-давлат ва маъмурий- 
ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти органларининг тизимини 
белгилайди, ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади. 
Ўзбекистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмасдир. 
4-
 
модда. 
Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. 
Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи миллат 
ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини 
таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади. 
5-
 
модда. 
Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат 
рамзлари – байроғи, герби ва мадҳиясига эга. 
Давлат рамзлари давлат ҳимоясидадир. 
6-
 
модда. 
Ўзбекистон Республикасининг пойтахти – Тошкент шаҳри. 
II
 
боб. Халқ ҳокимиятчилиги 
 
7-
 
модда. 
Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир. 
Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини 
кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида 
қабул қилинган қонунлар ваколат берган органлар томонидангина амалга 
оширилади. 
Конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти 
ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият органлари фаолиятини тўхтатиб 
қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш 
Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка 
тортишга асос бўлади. 

Download 464,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish