Ўзбекистон республикаси конституцияси



Download 464,36 Kb.
Pdf ko'rish
bet28/44
Sana23.05.2023
Hajmi464,36 Kb.
#942770
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   44
Bog'liq
Янги конституция merged (1)

102-
 
модда. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси 
қонун лойиҳаларини тайёрлаш ишини олиб бориш, Қонунчилик палатаси 
муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш 
ва тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Қонунчилик 
палатаси томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини назорат 
қилиш учун ўз ваколатлари муддатига Қонунчилик палатаси депутатлари 
орасидан қўмиталарни сайлайди. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Сенат 
муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш 
ва тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Сенат томонидан 
қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини назорат қилиш учун 
ўз ваколатлари муддатига сенаторлар орасидан қўмиталарни сайлайди. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси 
ва Сенати, зарурат бўлган тақдирда, муайян вазифаларни бажариш учун 
депутатлар, сенаторлар орасидан комиссиялар тузади. 
103-
 
модда. 
Мамлакатнинг хавфсизлиги, барқарор ривожланиши асосларига 
салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган, инсон ҳуқуқлари 
ва эркинликларига, жамият ва давлат манфаатларига таҳдид соладиган 
фактлар ва воқеаларни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма қарори билан 
парламент текшируви ўтказилиши мумкин. 
Парламент текширувини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари 
орасидан тенглик асосида махсус комиссия тузилиб, у ўз фаолиятини 
қонунга мувофиқ амалга оширади. 
104-
 
модда. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси 
депутатларига ва Сенати аъзоларига уларнинг депутатлик ёки сенаторлик 
фаолияти билан боғлиқ харажатлар белгиланган тартибда қопланади. 


29 
Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенатда доимий асосда 
ишловчи Сенат аъзолари ўз ваколатлари даврида илмий, ижодий 
ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият 
билан шуғулланишлари мумкин эмас. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси 
депутати ва Сенати аъзоси дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланадилар. 
Улар тегишинча Қонунчилик палатаси ёки Сенатнинг розилигисиз 
жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши 
ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларига тортилиши 
мумкин эмас. 

Download 464,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish