Шу тариқа халқимизнинг узоқ йиллар курашиб, интилиб қЎлга киритган мустақиллик эрки қонун билан мустаҳкамлаб қЎйилди.
2. Ўзбекистон-суверен демократик республика
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси «Ўзбекистон-суверен демократик республика» эканлигини эълон қилувчи ва қонуний мустаҳкамловчи қоидадан бошланади. Хусусан, унинг 1-моддасида «Ўзбе-кистон-суверен демократик респуб-лика. Давлатнинг «Ўзбекистон Рес-публикаси» ва «Ўзбекистон» деган номлари бир маънони англатади», деб белгиланган.
Давлат халқнинг расмий вакили сифатида Ўз фуқароларининг иродасини ифода этади. Фақат суверен давлатгина фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тЎла ҳажмда таъминлаши мумкин.
Давлат суверенитети деганда, давлат ҳокимиятининг устиворлиги, унинг мамлакат ичкарисида ҳам, халқаро майдонда бошқа давлатларга нисбатан ҳам тЎла мустақиллиги тушунилади. Суверенитет давлат ҳокимиятининг алоҳида хусусияти бЎлиш билан бир пайтда, давлатнинг муҳим белгиси ҳам ҳисобланади.
Ўзбекистонда давлат ҳокимиятини ташкил этишнинг энг муҳим конс-титуциявий тамойилларидан бири давлат суверенитети принциплари ҳисобланади. «Давлат суверенитети» ибораси фран-цузча «юқори ҳокимият», «олий ҳоки-мият» деган маънони англатади. Суверен давлат ички ва ташқи сиёсий фаолиятида Ўзининг мустақил ва олий давлат ҳокимиятига, яъни қонун чиқарувчи ҳокимиятига эга бЎлади. «Суверенитет» деган ибора давлат-ҳуқуқий маънода биринчи марта XVI асрда француз олими Ж.Боден томонидан киритилган. Ж.Боден Ўзи-нинг «Давлат тЎғрисида олти китоб» асарида давлатни «суверен ҳокимият воситасида кЎплаб оилалар ва уларга тегишли нарсалар» устидан адолатли ҳукмронлик сифатида тушунишни таклиф этганди. «Суверенитет», «суве-рен ҳокимият» унинг назариясидаги муҳим сЎзлардир. Унинг фикрича, суверенитет «давлатнинг доимий ва мутлақ ҳокимиятидир». Айни пайтда унинг бу назариясининг Ўзига хос томони шундаки, одамларнинг бутун жамоаси суверен ҳокимиятнинг энг яқин ва бевосита амалга оширувчиси бЎлолмайди, бу вазифани ҳамманинг устидан ҳукмрон бЎлган давлатпаноҳ (ёки олий орган) бажариши мумкин. Шу тариқа у халқ суверенитетини кейинги Ўринга суриб, уни давлатпаноҳ суве-ренитетига алмаштиради.
Суверенитет ғояси буржуазия томонидан абсолютизм ва феодал тартибларга қарши курашда халқ оммасини Ўз томонига жалб қилиш мақсадида фойдаланилган. Ўзбекистон Конституциясида эълон қилинган «суверен демократик республика» деган иборанинг асосида халқнинг тЎла ҳокимлиги принципи ётади.
Суверенитет аввало давлат томонидан унинг ички функциясини амалга ошириш вақтида кЎринади. Бироқ у айниқса давлатнинг ҳуқуқ тизимида, яъни суверен ҳуқуқларида бевосита намоён бЎлади. Айнан давлатнинг тЎла қонуний ҳуқуққа эгалиги давлат ҳокимиятининг, демак, давлат суверенитетининг ҳақиқий амалга оширилишини таъминлайди. Жамиятда ҳуқуқий тартиб Ўрнатиш, мансабдор шахсларга, жамоат ташкилотларига ва фуқароларга ҳуқуқлар берилиши ҳамда мажбуриятлар юклатилиши-буларнинг ҳаммаси давлат ҳокимиятининг юқори эканлигини билдиради. Фақат давлат ҳокимиятигина нуфузли таъсир Ўтказишга, зарур бЎлганда эса жамият ҳаётининг ҳамма томонларига куч ишлатишга қодир. Бу унинг кенг қамровли эканлигини, чиндан ҳам мустақил яшаётганлигини кЎрсатади.
Давлат ҳокимиятининг олийлиги, Ўша давлатдаги барча ҳуқуқий муно-сабатларни белгилаганлигида, умумий ҳуқуқий тартиботнинг Ўрнатилганлигида ҳамда давлат органлари, жамоат бирлашмалари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг мажбуриятларини бел-гилаганлигида намоён бЎлади. Давлат-нинг бутун ҳудудида олий давлат органи томонидан чиқарилган Конституция ва қонунларнинг устиворлиги давлат ҳокимияти олийлигини билдирувчи асосий белгиси сифатида тан олинади.
Шундай қилиб, давлат ҳокимияти-нинг олийлиги бу ҳокимиятнинг шундай ҳолатики, бунда бошқа бир ҳокимият ундан устун бЎлмайди ва бЎла олмайди. Бироқ, ҳокимиятнинг олийлиги унинг чексизлигини билдирмайди. Конс-титуциявий давлатда у доимо қонун билан чеклаб қЎйилади. Давлатнинг суверен ҳокимияти Ўзга барча ҳокимиятлардан устун туради. Давлат ҳокимиятининг олийлиги уни ягона сиёсий ҳокимият сифатида расмий-лаштиради, бу давлат ҳокимияти билан мувозий тарзда бошқа бирон-бир сиёсий ҳокимиятнинг мавжуд бЎлишини истисно этади.
Давлат ҳокимиятининг бирлиги давлатнинг олий ҳокимиятини ташкил қилувчи ягона орган ёки органлар тизими мавжуд бЎлишида ифодаланади. Давлат ҳокимияти бирлигининг юридик белгиси, давлат ҳокимияти олийлигини ташкил қилувчи органлар тизимининг бевосита давлат функцияларини бажа-риш учун зарур бЎлган ваколатларни қамраб олишини англатади. Шу тизимга тегишли органлар эса, бир хил субъектларга, бир хил вазиятларда Ўзаро истисно қилувчи хулқ-атвор қоида-ларини ифодалай олмайди. Суверен давлат ҳокимиятининг асосий хусусияти унинг мустақиллиги ҳисобланади. Давлат ҳокимиятининг мустақиллиги, шу давлатнинг бошқа давлатлар билан тЎғридан-тЎғри, бевосита муноса-батларида Ўз ифодасини топади.
Мамлакат ичидаги давлат ҳоки-миятининг суверенитети унинг ташқа-рисидаги мустақиллиги билан чамбарчас боғлиқ. Давлат суверенитети уни халқаро муносабатларда ҳам мустақил эканлигини билдириб, бунда давлат халқаро ҳуқуқнинг тЎла ҳуқуқли субъекти сифатида мустақил майдонга чиқди. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати унинг Конституциясида белгилаб қЎйилганидек, давлатнинг суверен тенглигига ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади. Давлатнинг суверен тенглиги тамойили халқаро ҳуқуқнинг умум тан олган тамойил-ларидан бири сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставида ҳам мустаҳкамланган.
Республикамиз Конституцияси-нинг 1-моддасидаёқ Ўзбекистонни ҳам суверен, ҳам демократик республика деб эълон қилиниши жуда катта халқаро ҳуқуқий аҳамиятга эга бЎлди. Чунки доимо демократик республика ҳақида сЎз юритилганда, биринчи навбатда ушбу давлатда демократик тартиблар қарор топганлиги, давлат бевосита кенг халқ оммаси қЎлида эканлиги назарда тутилади.
Конституциянинг 1-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси демократик давлатдир. Унинг демо-кратиклиги, аввало, унинг халқпар-варлигини таъминлашида, давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бЎлинишида, мафкуравий ва сиёсий ҳурфикрлиликда, фуқароларнинг маҳаллий Ўзини Ўзи бошқаришида Ўз аксини топади. Юқорида таъкидланганидек, давлат ҳокимиятининг манбаи халқдир. Бу давлатнинг халқчиллигини, демо-кратиклигини англатади.
Юридик нуқтаи назардан қараганда «халқ» сЎзи «фуқаролар» тушунчаси билан уйғунлашиб, яхлит давлатга мансублик ва бирликни ифодаловчи, давлатга хос кишиларнинг умумийлигидир. Халқ давлатнинг жисмоний асосини ташкил этади.
Ҳокимият кимнидир бошқаришни, унинг хоҳиш-иродасини Ўзига қара-тишни англатади. Ҳокимият-ижтимоий ҳодиса. У кишилик жамиятининг юзага келиши билан пайдо бЎлади ва барча инсонлар жамиятида мавжуддир, чунки барча инсонлардан жамиятни турли восита ва эҳтиёжлар орқали бошқа-ришни таъминлаш талаб қилинади.
Давлатнинг юзага келиши билан унинг муҳим белгиси сифатида давлат ҳокимияти ҳам пайдо бЎлади. Давлат ҳокимияти Ўзининг энг асосий элементи сифатида барча жамият аъзоларининг умумий хоҳиш-иродаси ва қарашини акс эттиради. Давлат ҳокимияти-халқ ҳокимиятининг ягона шакли эмас. Унинг бошқа шакли маҳаллий Ўзини-Ўзи бошқаришдир. Фуқароларнинг Ўзини Ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти ташкилотлари тизимига кирмайди.
Демократия халқ ҳокимият-чилигининг барча даражада тан олиниши ва реал амалга ошишидир. Халқ суверенитети халқнинг Ўз ҳокимиятини Ўзи мустақил, тегишли конституциявий механизмлари восита-сида Ўз манфаатлари йЎлида амалга оширишини англатади. Халқ ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида ҳокимият-нинг тЎла соҳиби сифатида майдонга чиқади ва у ҳокимиятни ҳеч ким билан бЎлишмайди. Ҳокимиятни конститу-цияда назарда тутилмаган тартибда Ўзлаштириш, ҳокимият идоралари фаолиятини тЎхтатиб қЎйиш ёки тугатиш, давлат ҳокимиятининг янги ва мувозий таркибларини тузиш ғайри-конституциявий ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бЎлади (Конституциянинг 7-моддаси).
Демократик жамиятда ҳокимият қонуний (легитим) тарзда ташкил этилади ва халқнинг назорати остида амалга оширилади. Ўзбекистон Респуб-ликасининг Президенти И.А.Каримов жамиятда демократия қай даражада эканлигини белгиловчи учта мезон бор, дейди. «Булар-халқ қарорлар қабул қилиш жараёнларидан қанчалик хабардорлигидир. Ҳукумат қарорлари халқ томонидан қанчалик назорат қилиниши, оддий фуқаролар давлатни бошқаришда қанчалик иштирок этишидир»1. Шу тариқа демократия теранлашиб ва кенгайиб боргани сайин халқ ҳокимиятчилиги давлатнинг шакли ҳамда бошқарув усули сифатида ҳокимиятга эгалик қилиш ва амалга оширишнинг ташкилий принципига айланади. Ҳокимият идоралари қанчалик халқ ишончига сазовор бЎлса ва унга таянса, шунчалик тЎлақонли ҳамда ваколатли бЎлади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси мамлакатнинг демо-кратик йЎлдан ривожлантиришнинг ҳуқуқий кафолатидир. Асосий қонун демократик жамиятнинг қарор топишига қЎшган жуда катта ҳиссаси шундан иборатки, у мавҳум жамият ёки умуман халқнинг эмас, балки муайян инсон эҳтиёжлари, манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларига қаратилгандир. Конс-титуциявий норма ва қонунларнинг устиворлиги, улар инсон манфаатларини кЎзлаб иш тутишга ва шу доирада ижтимоий Ўзаро муносабатларни мақбул ҳолга келтиришга йЎналтирилганлиги мамлакатда барқарорликни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашнинг, фуқаролик жамияти асосларини қарор топ-тиришнинг асосий омилидир.
Шуни ҳам эслаб Ўтиш жоизки, «демократия» ибораси юнонча «халқ ҳокимияти» деган маънони билдиради. Бундай давлат бошқаруви шаклида ҳокимият халқ томонидан бевосита ёки вакиллик ташкилотлари орқали амалга оширилади. Демократик давлат фуқа-роларнинг давлат ва жамоат ишларини бошқаришдаги ҳуқуқларини амалда таъминлайди, шундай иштирокка ёрдам беради. Шахснинг ҳуқуқ ва эркин-ликлари доираси жуда кенг бЎлиб, уларни амалга ошириш таъминланган бЎлади. Ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида қонун билан тЎғридан-тЎғри таъқиқланмаган ҳамма нарсага йЎл қЎйилади.
Демократик давлат-давлатнинг тамомила янги тарихий типидир. Бундай давлат Ўтмишда бЎлган эмас. У ижтимоий адолат тамойилларига, ҳуқуққа, қонунга, қонунчиликка асос-ланадиган давлатдир. Ўтмиш жамият-ларда халқ давлатга қул каби хизмат қилган, унга батамом қарам бЎлган, инсон давлат машинасининг бир мурувати деб ҳисобланган бЎлса, демократик давлат эса, аксинча халқ учун хизмат қиладиган, унинг ман-фаатларини, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя-лайдиган давлатдир. Чунончи, жаҳон мамлакатларининг тарихий тажрибасида ҳам қадимги вақтларидаёқ демократия, демократик республика деган тушунчалар мавжуд бЎлган. Хусусан, антик дунёда қулдорлик демократияси қулларни итоат эттириб турадиган ва эксплуатация қилишга ёрдам берадиган ташкилот эди. Масалан, Афинада аҳолининг асосий қисмини ташкил этувчи қуллар, мусофирлар билан никоҳдан дунёга келганлар ва ҳамма аёллар барча сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум эдилар. Гарчи Афинада қонунлар чиқарадиган ва давлатни бошқаришда қатнашадиган халқ йиғинлари чақи-рилган бЎлса ҳам, мансаблар сайлаб қЎйилса ҳам, бу озчиликнинг демокра-тияси эди. Лекин Ўзбекистон Респуб-ликасида Ўз аксини топган «демократия» тушунчаси мутлақ халқ ҳокимиятчилиги ҳукмронлигидан далолат беради. Чунки Конституциямизнинг бир қанча боблари ва моддалари ҳақиқий халқ демократизм руҳи билан суғорилган. Масалан, 9-моддага кЎра, жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овозга (референдумга) қЎйилади. 10-моддага биноан эса, Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган Республика Олий Мажлиси ва Президенти иш олиб бориши мумкин. Демак, Конституцияда мустаҳкамлаб қЎйилганидек, Ўзбекис-тонда халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир.
Конституциянинг 1-моддасида давлатимизнинг «Ўзбекистон Республи-каси» ёки «Ўзбекистон» деб юритилиши алоҳида уқтирилади ва бу икки хил номланишдан қатъи назар; улар бир маънони англатиши таъкидланади. Бу тарихда биринчи марта Ўзбекистон ҳақиқий маънодаги миллий мустақил давлат бЎлиб қолганлигининг рамзий ифодасидир. Дарвоқе, «Ўзбекистон» деган ибора давлатнинг номи сифатида илк бор Ўрта Осиёда 1924-1925 йилларда Ўтказилган миллий давлат чегараланиши натижасида, яъни Ўзбекистон Совет Социалистик Рес-публикаси ташкил этилиши билан қЎлланила бошлаган. Шу вақтдан эътиборан Ўрта Осиёда қадим-қадим замонлардан тотув-иноқ яшаб келган туркий халқлар сунъий равишда миллий бЎлакларга бЎлиб юборилади. Бунинг натижасида гЎё Ўрта Осиёда турли миллатлар - Ўзбеклар, туркманлар, то-жиклар, қирғизлар ва бошқалар Ўзларининг миллий давлатларига эга бЎлдилар. Аслидачи, катта ягона бир оила парчаланиб ташланди, Ўртада миллий ва худудий чегаралар вужудга келди. Биз бу ҳақда ҳозирча чуқур тЎхтаб Ўтмоқчи эмасмиз. Бу-алоҳида мавзу. Лекин гап шундаки, худди Ўша Ўзбекистон Совет Социалистик Рес-публикаси Ўзбек халқининг ташаббуси ва хоҳиш-истаги билан барпо этилган давлат эмас, балки, қизил империянинг Ўрта Осиёдаги мустамлакачилик тизими моҳиятини ниқоблаш усулларидан бири эди, холос.
«Ўзбекистон» деган ном Ўзининг ҳақиқий мазмунига фақат 1991 йил 1 сентябрь куни-Ўзбек халқининг мустақилликка эришган санадан башлаб эга бЎлди. Шу сабабли Конституциянинг 1-моддасида эътироф этилган «Ўзбекистон Республикаси», «Ўзбекис-тон» деган иборалар чуқур мазмунга эга бЎлиб, ҳозирги кунда бу ном жаҳон халқларига тобора кЎпроқ танилиб бормоқда.
Конституциянинг 1-моддасини таҳлил қилар эканмиз, унда Ўзбе-кистоннинг Республика шаклида идора қилинадиган давлат эканлигини кЎрамиз. Республика шаклидаги давлат бош-қарувининг асосий сифатловчи белгиси шундаки, бунда давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошлиғи сайлаб қЎйилади ҳамда улар муайян муддат Ўтгач алмаштирилиши мумкин. Худди мана шу жиҳати билан давлатнинг республика шакли монархиядан (яъни, якка ҳокимлик ҳукм сурадиган ва ҳокимият ваколатлари ворислик асосида мерос бЎлиб Ўтадиган давлат бошқарув шаклидан) фарқ қилади.
Конституция давлатнинг респуб-лика шаклини Ўрнатар экан, аввало унинг қуйидаги белгиларини мустаҳ-камлайди:
биринчидан, давлат ҳокимиятини ҳаддан зиёд муддат якка тартибда эгаллаб туришдан ҳоли бЎлиш;
иккинчидан, мустабид тузумга олиб борувчи идеал мақсадлардан тийилиш, аксинча, оқиллик ва ижобий тажрибага асосланиш;
учинчидан, давлат бошқарувини амалга оширадиган идораларни тузишда фуқаролик жамияти ва шахс манфаатларидан келиб чиқиш;
тЎртинчидан, давлат ҳокимият идораларини сайлов асосида ва қатъий белгиланган муддатга тузиш.
Республика шаклидаги давлат бошқарувига демократия мос келади, демократияни қарор топтириш учун эса республика шакли айни муддаодир. Аслида демократиянинг Ўзи давлат шакли саналади. Шу боис демократия республика шаклидаги давлатнинг мазмун-моҳиятини янада тЎлдиради.
Республика кЎринишидаги демо-кратия эркинлик учун ижобий хизмат қилади, унинг ривожланишига кЎмак-лашади, ижтимоий тенгликни юзага келтиради, сайловлардаги тенглик, давлат мансабларига эришишдаги тенг ҳуқуқ-лилик, таълим олиш ва мулкка эга бЎлиш соҳасидаги тенглик, сиёсий ироданинг шаклланишида қатнашиш ҳамда давлат ҳокимиятига даъвогар кучларни ҳуқуқий жиҳатдан ташкил этишдаги имкониятлар тенглиги ана шу ерда намоён бЎлади.
«Республика» ибораси лотинча «умумхалқ иши» деган маънони билдиради. Республика давлат бошқа-руви шакли бЎлиб, бунда ҳокимиятнинг барча олий органлари ё сайлаб қЎйилади ёки вакиллик органлари (парламентлар) томонидан тузилади. Конституциямизга кЎра, Ўзбекистонда қонун чиқарувчи орган, яъни олий ҳокимият органи-Олий Мажлис ҳам, давлат ва ижро этувчи ҳокимият бошлиғи Президент ҳам фуқаролар томонидан сайланади.
Мустақиллик туфайли Ўзбекис-тонда давлат бошқарувининг янги, замонавий ва самарали тизими шакллантирила бошланди. «Президент-лик бошқарув усули-шу тизимнинг Ўзагидир»1.
Давлат бошқарувининг Прези-дентлик шакли Ўзбекистонда тасодифий равишда юзага келмади. Давлат бошқарувининг бу замонавий ва самарали шаклини юзага келтиришда халқимизнинг давлатчилик соҳаларидаги кЎп минг йиллик тарихий тажрибалари, диёримизнинг муайян шарт-шароит-лари, халқнинг анъаналари ва мента-литети, Ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, ҳозирги замон илғор давлатларининг тажриба ва ютуқлари зарурий равишда назарда тутилган.
Жаҳон тарихий тажрибаси пре-зидентлик усули давлат бошқарувининг энг мақбул, халқ манфаатлари-эҳтиёжларига жавоб берадиган қулай тизимларидан эканлигини кЎрсатиб турибди. «1995 йилги маълумотга кЎра, Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо 186 давлатдан 140 тасида Президент лавозими мавжуд бЎлиб, уларнинг аксарияти президентлик республика-сидир. Булар АқШ, Франция, Аргентина, Бразилия, Мексика, Россия Федерация-си, Гондурас, Гамбия, Уругвай ва бошқалардир».
Ўзбекистонда жорий этилган давлат бошқаруви президентлик усулининг мазмун-моҳияти, асосий тамойиллари, Ўзига хос хусусиятлари, Президентнинг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари Республика Конституция-си-Асосий қонунда, Олий Кенгашнинг саккизинчи сессиясида 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тЎғрисида»ги қонунда баён этилган.
Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги ва янги демократик сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий тузум муаммолари янги Конституцида Ўз аксини топиши лозим эди ва шундай бЎлди ҳам. Унда қатор халқаро ҳуқуқий ҳужжатлардаги қоидалар, бошқа давлатларнинг конституциявий тажри-баси ҳамда Ўзбекистон давлатчилиги ривожланишининг ҳулосалари Ўз ифодасини топган. Конституциямиз Ўзбекистон Республикасининг ҳозирги пайтдаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий-маданий шароитларига мос келади ва яқин келажакда демократик, ҳуқуқий ҳамда инсонпарварлик, адо-латли жамият ва давлат бунёд этиш сари олға интилишга ундайди. Ўзбекистон Конституцияси одатдагидек шунчаки мавжуд тартибларни қонунда мустаҳ-камлаб қЎймасдан, балки кЎз илғаган келажак учун дастур ҳам бЎлиб ҳизмат қилажак.
Демак, Ўзбекистон Конституция-сининг барча моддалари каби 1-моддаси ҳам қисқа, пухта ва тушунарли баён қилинган бЎлса-да, мазмунан чуқур ва кенг қамровлидир.
Ўзбекистон-келажаги буюк дав-лат. Бу-мустақил, демократик, ҳуқуқий давлатдир. Бу-инсонпарварлик қоида-ларига асосланган, миллати, дини, ижтимоий аҳволи, сиёсий эътиқод-ларидан қатъи назар фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъмин-лаб барадиган давлатдир1.
Халқ давлат ҳокимиятининг ман-баидир. Унинг хоҳиш-иродаси давлат сиёсатини белгилаб беради. Бу сиёсат инсон ва жамиятнинг фаровонлигини, Ўзбекистон барча фуқароларининг муносиб турмушини таъминлашга қаратилган бЎлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |