Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: I боб. Давлат суверенитети


Тошкент-Ўзбекистон давлатининг пойтахти



Download 276,5 Kb.
bet14/14
Sana11.06.2022
Hajmi276,5 Kb.
#655353
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Конс 1-боб

7. Тошкент-Ўзбекистон давлатининг пойтахти




6-модда. Ўзбекистон Респуб-ликасининг пойтахти-Тошкент шаҳри.
Энг қадим даврларда оддий бир манзилгоҳ сифатида ташкил топган ва 2000 йилдан ортиқ тарихга эга бЎлган Тошкент ҳозирги вақтда жаҳондаги энг йирик шаҳарлардан бири, Ўзбекистон Республикасининг пойтахтидир.
Узоқ Ўтмишга назар ташлар эканмиз, Тошкентнинг тарихда турлича номлар билан аталганлигининг гувоҳи бЎламиз. Бизгача етиб келган манбаларда Тошкентнинг энг қадимги номи Чоч бЎлганлиги кЎрсатилади. Ўрта Осиё, жумладан, Чоч ҳам араблар томонидан босиб олинганидан кейин (VIII асрнинг бошларидан) «Шош» деб юритила бошлаган. Чунки араб алифбосида «ч» ҳарфи йЎқлиги учун унинг Ўрнига «ш» ҳарфи ишлатилган. Илк Ўрта асрларда у «Чоч», «Шош», «Шошкент», «Маданият аш-шош», «Бинкат» ва «Таркан» деб номланган. Масалан, X асрда яшаган араб географи Истоҳрийнинг «Китоб ал-масолик вал-мамолик» («ЙЎллар ва мамлакатлар тЎғрисидаги китоб»)да Шошнинг бош шаҳри Бинкат деб кЎрсатилади. Фирдавсийнинг «Шоҳ-нома» асарида Чоч Ўзининг камон ва Ўқ-ёйлари билан машҳур бЎлганлиги эслатилади.
Шаҳар Тошкент номи билан даставал XI асрнинг машҳур алломалари Абу Райҳон Беруний ва Маҳмуд қошғарийнинг асарларида тилга олинади. Беруний «Ҳиндистон» асарида Тошкентнинг келиб чиқиши тЎғрисида сЎз юритиб, «Тош» сЎзи асли туркча исм бЎлиб, «Шош» кЎринишини олган, «Тошкенд-тошли қишлоқ демакдир», деб изоҳлайди. Маҳмуд қошғарийнинг маълумоти бЎйича Тошкент шаҳри XI асрнинг охирлари ва XII асрларда «Таркан» деб ҳам юритилган. Машҳур «Бобурнома»да ҳам Тошкент номи тилга олинади.
Шу тариқа, XVI-XVII асрнинг бошларида Тошкент атамаси шуҳрат топиб, унинг қадимги Чоч, Шош ва Бинкат номлари аста-секин муомаладан тушиб қолади.
Тошкент биринчи марта 1924 йилда Ўзбекистон ташкил топгандан кейин унинг пойтахти деб тан олинган эди. Лекин 1925 йил 3 апрелда пойтахт Самарқандга кЎчган. 1930 йил 17 августда қабул қилинган махсус қарор билан эса пойтахт яна Тошкентга кЎчирилган.
Жаҳондаги ҳар қандай мустақил давлат сингари Ўзбекистон Респуб-ликасининг ҳам пойтахти Асосий қонунда алоҳида эътироф этилган.
Умуман пойтахт деганда нимани тушунамиз? Пойтахт-бу давлатнинг асосий шаҳри, мамлакатнинг маъму-рий-сиёсий маркази. Пойтахт одатда давлат ҳокимияти ва давлат бошқа-рувининг олий органлари, шунингдек олий суд, ҳарбий ва бошқа марказий муассасалар жойлашган шаҳардир. КЎп ҳолларда пойтахт мамлакатнинг иқтисодий маркази ҳамдир. Лекин баъзи мамлакатларда иқтисодий марказ пойтахт бЎлмаслиги ҳам мумкин. Масалан, АқШ пойтахти Вашингтон бЎлса, унинг иқтисодий маркази Нью-Йорк шаҳри ҳисобланади. қоида бЎйича, пойтахтга махсус бошқарув режимига эга бЎлган алоҳида маъмурий бирлик ажратилади. Масалан, Франция пойтахти Париж ҳам ана шундай шаҳарлардан.
Шундай қилиб, азим ва навқирон Тошкент ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасининг асосий шаҳри ва маъмурий-сиёсий марказидир. Бу ерда Ўзбекистон Президентининг қароргоҳи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек ижтимоий ҳаракат ва партияларнинг ва бошқа жамоат ташкилотларининг марказлари, чет эл элчихоналари, БМТ ва унинг тизимидаги ЮНЕСКО, ЮНИСЕФ каби халқаро ташкилотлар ваколатхоналари жой-лашган. Тошкент чет эллардаги биро-дарлашган шаҳарлар билан дЎстона алоқаларни ривожлантиришга анчагина ҳисса қЎшмоқда. 9 шаҳар билан биродарлашган.
Тошкентда мустақиллик шаро-фатидан келиб чиқиб ҳам сиёсий-иқтисодий, ҳам маънавият соҳада туб ислоҳатлар қилина бошланди. Иқтисо-диёт соҳасида бозор муносабатларига Ўтилиши талаблари асосида бизнес, ишбилармонликни, хорижий сармоялар киритилишини рағбатлантириш, янги банк-кредит тизимини барпо этиш, мулкни хусусийлаштиришга доир бир қанча амалий тадбирлар кЎрилди. Шаҳарда хорижий мамлакатлар ишбилармонлари билан ҳамкорликда қЎшма корхоналар, фирмалар очиш ривож топа бошлади.
Шаҳар қиёфасига шарқона тус беришга аҳамият берилди. 1991 йил 5 сентябрда Тошкентдаги энг катта майдонни Мустақиллик майдони деб аташ ҳақида Президент фармони эълон қилинди. КЎчалар, майдонлар, ташки-лотлар, туманлар қайта номлана бошлади. Шаҳар марказидаги энг катта ҳиёбон Амир Темур номи билан аталиб, соҳибқиронга ҳайкал Ўрнатилди ва Темурийлар даври тарихи музейи қурилди. Шаҳарнинг олимлар яшайдиган даҳасидаги майдонлардан бирига Мирзо Улуғбекка ҳайкал қЎйилди ва ҳ.к. Тошкентни ободонлаштиришга катта аҳамият берилмоқда. Бу ерда Ўзбекистон Фанлар Академияси ҳамда илмий, маданий-маърифий муассасаларнинг кенг шохобчалари мавжуд.
Тошкент-республиканинг йирик саноат марказларидан бири бЎлиб, унда халқ хЎжалигининг деярли барча соҳаларини қамраб олган 300 га яқин корхона ишлаб турибди.
Тошкент-Ўрта Осиёдаги энг йирик транспорт тармоғи бЎлиб, унинг аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Шаҳарда 2 темир йЎл вокзали, 2 аэропорт, 5 автостанция ишлайди. Бу ердан Тошкент-Оренбург-Москва, Тошкент-Туркманбоши (Красноводск), Тошкент-Наманган-Андижон ва бошқа темир йЎллари Ўтган. Тошкент-ЯнгийЎл, Тошкент-ХЎжакент электр поездлари қатнайди. Тошкентдан МДҲдан ташқари Лондон, Франкфурт-Майн, Тель-Авив, Жидда, Деҳли, Карачи, Истанбул, Банкок, Пекин, Нью-Йорк, Амстердам, Шаржа (Бирлашган Араб Амирликлари), Куала-Лумпур (Малайзия), Теҳрон, Афина, Гонконг шаҳарларига мунтазам ҳаво йЎллари, Ҳалаб (Сурия), Сеул, Осиё ва Европанинг кЎпгина шаҳарларига чартер йЎловчилар ташувчи рейслар Ўтган. Шаҳардан бир неча муҳим автомобиль йЎли бошланади, улардан энг йириги-Катта Ўзбекистон тракти. Шаҳар ички қатнови метрополитен, троллейбус, автобус, трамвай, такси орқали амалга оширилади.
Тошкент ҳақли равишда тинчлик, дЎстлик ва қардошлик шаҳри деб аталади. Бу ерда ижтимоий тараққиёт, фан, техника, маданият ва санъат масалаларига бағишланган халқаро миқиёсдаги анжуманлар мунтазам Ўтказилади.
Тошкент дунёдаги кЎпгина шаҳарлар-Тунис, Патиала, Карачи, Триполи, Марокаш, Скопье, Сиэтл, Мапуту, Урумчи ва бошқалар билан биродарлашган.
1989 йилда Тошкент халқаро тинчлик йили тадбирларида фаол иштирок этганлиги муносабати билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қарорига биноан унга «Тинчлик элчиси» фахрий унвони берилган.
Кейинги вақтларда Тошкентнинг пойтахт сифатидаги аҳамияти янада ошиб бормоқда. Дунёнинг кЎп мамлакатлари билан халқаро муноса-батлар Ўрнатилмоқда. Пойтахтимизда кЎплаб чет эл дипломатик ваколат-хоналари фаолият кЎрсатмоқда.
Тошкентдаги икки миллиондан ортиқ аҳоли, шу жумладан, юздан зиёд миллат ва элатларнинг вакиллари истиқомат қилади. Бу ерда турли ноёб Ўтмиш обидалари-Юнусхон мақбараси, қаффол Шоший мақбараси, КЎкалдош мадрасаси, Бароқхон мадрасаси ва бошқалар сақланиб қолган. Шунингдек, пойтахтимизда кЎплаб замонавий бинолар савлат тЎкиб турибди. Улар Тошкентнинг ҳуснига ҳусн қЎшмоқда.


Хулоса
Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тЎғриси-даги қонунга асосан республикамизда давлатчилик соҳасида мутлақо янги саҳифа очилди.
Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тЎғрисида Олий кенгаш қабул қилган Баёнатда қуйидаги ажойиб сЎзлар ёзилган: Ўзбекистон Республикаси, Ўз таркибидаги қорақал-поғистон Республикаси билан бирга, мутақил, демократик давлат.
Ўзбекистон Республикасининг халқи суверендир ва у республикада давлат ҳокимиятининг бирдан-бир соҳибидир. У Ўз ҳокимиятини ҳам бевосита, ҳам вакиллик идоралари тизими орқали амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси тЎла давлат ҳокимиятига эга, Ўзининг миллий-давлат ва маъмурий ҳудудий тузилишини, ҳокимият ва бошқарув идоралари тизимини мустақил белги-лайди.
Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бЎлинмас бЎлиб, унинг халқи хоҳиш-иродасидан ташқари Ўзгартирилиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасида Ўзбе-кистон Республикасининг Конститу-цияси ва унинг қонунлари устундир. Ўзбекистон Республикаси давлат идораларининг тизими ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижроя ва суд ҳокимиятига ажратиш тартиби асосида қурилади.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг моддий асоси унинг мулкидир. Республика ҳудудидаги ер, ер ости бойликлари, сув ва Ўрмонлар: Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, табиий ва бошқа ресурслар, республиканинг маънавий бойликлари Ўзбекистон Республикасининг миллий бойлиги ҳисобланади. Улардан фақат Ўзбекистон халқи манфаатлари йЎлида оқилона фойдаланиш мумкин.
қисқача айтганда, Ўзбекистон Конституциясининг дастлабки бобидаёқ давлатимизнинг мустақил суверен давлат сифатидаги ҳуқуқий мақомини тЎла тавсифловчи муҳим меъёрлар мустаҳ-камланган.

1 Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан =олсин. Т., «Ызбекистон», 1996, 2-жилд, 92-бет.

1 Каримов И.А. Ызбекистон XXI аср бысағасида: хавфсизликка таҳдид, бар=арорлик шартлари ва тара==иёт кафолатлари. Т.: Ызбекистон, 1997. 181-бет.

1 Каримов. И.А. Ызбекистон: миллий исти=лол, и=тисод, сиёсат, мафкура, 1-том. Т., «Ызбекистон», 1996, 37-бет.

1 Каримов И.А. Ызбекистон: миллий исти=лол, и=тисод, сиёсат, мафкура, Т., «Ызбекистон», 1996, 44-бет.

1 Хал= сызи. 2001 йил 7 декабр сони.

2 Каримов И.А. Ызбекистон: миллий исти=лол, и=тисод, сиёсат, мафкура. Т.1-Т.: Ызбекистон, 1996.-125-бет.



Download 276,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish