Ҳар қандай мустақил давлат сингари Ўзбекистон Республикаси ҳам Ўз олий давлат ҳокимияти томонидан белгиланган ва Асосий қонунда мустаҳкамланган давлат рамзлари-Байроғи, Герби ва Мадҳиясига эга. Давлат рамзларининг мавжудлиги Ўзбекистоннинг амалда мустақиллиги ва эркинлигини яққол тасдиқлайди.
Шу боис Ўзбекистон Консти-туциясининг 5-моддасида «Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқ-ланадиган давлат рамзлари-байроғи, герби ва мадҳиясига эга», деб мустаҳкамланган.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзлари муқаддас бЎлиб, уларни ҳар қандай йЎл билан таҳқирлаш қонун билан жавобгарликка тортилади.
Давлат рамзлари ҳақида гапирар эканмиз, аввало уларнинг моҳияти, нима учун зарурлиги ва тарихий келиб чиқиши ҳақида ҳам билиб олиш керак. Шундагина уларнинг давлат ҳаётида тутган Ўрни ва аҳамияти тушунарли бЎлади.
Давлат байроғи-бу тавсири қонун томонидан (кЎпинча Конституция билан) Ўрнатиладиган, бирор давлатни бошқа давлатлардан фарқловчи расмий белгиси, нишонидир. У давлат мустақиллиги, суверенитети рамзи ҳисобланади. Давлат байроқлари, уларнинг ранги, тузилиши ва эмблемалари Ўзбошимчалик билан, ихтиёрий суратда белгиланмайди. Улар маълум рамзий аҳамиятга эга бЎлиши керак.
Давлат байроқлари давлат муас-сасалари, элчихоналар, консулликлар, миссиялар, божхоналар ва шу каби идораларнинг биносида кЎтарилади. Элчихоналар, миссиялар, консулликлар миллий байрамлари куни Ўз мамлакатларининг байроқларини осиб қЎядилар. Давлат байроқлари, шунингдек халқаро конференциялар очилишида, расмий маросим-учрашувлар вақтида, халқаро спорт совринлари берилаётган вақтда ва ҳоказо ҳолатларда ҳам кЎтарилади.
Мустақил Ўзбекистон Респуб-ликасининг Давлат байроғи 1991 йил 18 ноябрда Олий Кенгаш томонидан қабул қилинган қонун билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи муқаддас ва дахлсиздир, у давлатимиз мустақиллигининг рамзий белгисидир. қонунда кЎрсатилганидек, байроғимиз халқаро майдонда Ўзбекистон Республикаси делегация-ларининг хорижий мамлакатларга сафари чоғида, халқаро ташкилотларда, конференцияларда, жаҳон кЎргазма-ларида, спорт мусобақаларида кЎтари-либ, юртимизни улуғлайди. Респуб-ликамиз байроғи доимий суратда-Ўзбекистон Республикаси Президенти девони биносида, Ўзбекистон Респуб-ликаси Олий Мажлиси биносида, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати - Вазирлар Маҳкамасининг биносида, қорақалпоғистон Республикаси ЖЎ-қорғи Кенгеси ва ҳукумати биносида, маҳаллий Кенгашлар ва Республика доимий ваколатхоналари биноларида кЎтарилади. қонунда байроқ кЎта-риладиган жойлар ва унинг кЎтарилиш вақтлари ёзиб қЎйилган:
-Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро майдонда: Ўзбекистон Республикаси расмий делегацияларининг хорижий мамла-катларга сафарлари чоғида, халқаро ташкилотларда, конференцияларда, жа-ҳон кЎргазмаларида, спорт мусобақа-ларида Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бЎлади.
-Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи-байроқнинг бутун узунлиги бЎйлаб Ўтган тЎқ мовий ранг, оқ ранг ва тЎқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тЎғри тЎртбурчак шаклидаги матодир.
Байроқнинг узунлиги 250 сантиметрга, кенглиги 125 сантиметрга тенг. Мовий ранг, оқ ранг ва яшил рангли энларининг кенглиги бир хил. Ҳар бир эн 40 сантиметрга тенгдир. Байроқнинг Ўртасидаги оқ рангли эннинг четларидан кенглиги 2,5 сантиметрга тенг қизил ҳошиялар Ўтказилган.
Байроқнинг юқори қисмидаги мовий рангли эннинг юз томони ва орқа томонида дастага яқин жойида оқ рангли янги ой ва унинг ёнида Ўн иккита оқ рангдаги беш қиррали юлдуз тасвирланган.
Янги ой ва юлдузларнинг тасвири мовий рангли юқори эннинг Ўртасида 70х30 сантиметрга тенг тЎғри тЎртбурчакка сиғадиган қилиб жойлаштирилган.
Янги ой вертикал ҳолатда дЎнг томони дастага қаратилган, дастадан 20 сантиметр масофада жойлаштирилган бЎлиб, диаметри 30 сантиметрли доирага сиғади.
Юлдузлар диаметри 6 сантиметрли доирага сиғади. Доиралар орасидаги масофа 6 сантиметр. Юлдузлар узунасига ва тиккасига қуйидаги тартибда жойлашади: юқори қаторда учта, Ўрта қаторда тЎртта ва қуйи қаторда бешта юлдуз. қуйи қатордаги юлдузлар янги ойнинг пастки учидан 3,5 сантиметр масофада жойлашади.
-Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи билан бир вақтда бошқа давлатнинг байроғи кЎтарилса, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи (бинонинг олд томонига қараб турганда) Ўнг томондан, бошқа давлатнинг байроғи чап томондан кЎтарилмоғи керак.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи билан бир вақда бир қанча давлатларнинг байроқлари кЎтарилганида Ўзбекистон Респуб-ликасининг Давлат байроғи алоҳида, қолганлари эса Ўзбек алфавити бЎйича кЎтарилади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи бошқа давлатларнинг байроқлари билан бир хил баландликда жойлаштирилиши керак.
-Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи биноларнинг асосий кириш жойида ёки бунинг учун мақбул бЎлган бошқа жойда, ёхуд тегишли тутқичи бЎлган дастада, ё бЎлмаса флагштогда байроқнинг дастаси бинонинг олд томони билан кЎпи билан 45 градусли бурчак ҳосил қиладиган тарзда кЎтарилади.
КЎтарилиб қЎйилган Давлат байроғининг матоси ердан камида 25 метр баландликда бЎлиши керак.
-Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ва унинг тасвири катта-кичиклигидан қатъи назар, ҳамма вақт ушбу қонунга илова қилинаётган рангли ва схематик тасвирга аниқ мос бЎлиши керак.
-Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шунингдек, Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини ҳурмат қилишлари шарт.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини беҳурмат қилганлик Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда жазоланади.
Конституциянинг 5-моддасида Ўзбекистон Республикаси Ўз давлат гербига эга эканлиги эътироф этилган. Давлат герби давлат мустақиллигининг рамзий белгиларидан бири ҳисобланади. Умуман герб термини немисча мерос деган маънодан келиб чиққан. «Герб» сЎзи немисча «эрбо» сЎзидан олинган бЎлиб, шоҳлар ва ҳукмдорларга давлат, сарҳад, ҳудуд ва бошқа наслдан наслга мерос қолувчи мулк белгисини англатади.
Бундан 2500 йил муқаддам Эрондан Олтойга қадар чЎзилган сарҳадларда ҳукм сурган қадимги турк ҳоқони Ўғизхон даврида ҳам туркча «тамға» сЎзи айнан шу маънони билдирар эди. XII асрнинг машҳур тарихчиси Рашиддин Ҳамадоний «Танланган тарихлар»номли китобида шаҳодат беришича, Ўғизхон Ўз мол-мулкини Ўғилларига улус сифатида кичик давлатларга бЎлиб бериб, инъом этган. Ушбу давлатлар ҳукмдорлари ҳам Ўзларининг хонлик тамғаларига эга эди. КЎриниб турибдики, «тамға» сЎзининг маъноси немисча «эрбо» сЎзининг маъносига тЎла мос келади.
Герб-бу тамға, эмблема, мерос бЎлиб қолган, бир давлатни бошқалардан ажратиб турадиган белгиси, тамғаси, нишони-тимсолидир. Герб-бу қайси давлатга тегишли бЎлса, Ўша давлатнинг тарихий анъаналарини ифодаловчи рамзий аҳамиятга эга бЎлган тасвирлар ва нарсалар йиғиндиси.
1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши томонидан тасдиқланган герб давлати-мизнинг сиёсий, миллий хЎжалик, жуғрофий, этник ва бошқа Ўзига хос хусусиятларини ҳамда бой тарихий анъаналарини мужассамлаштирган. Шунингдек, гербимизда Ўзбекистоннинг ижтимоий ва давлат тузилиши, тамойиллари Ўзига хос тарзда ифода этилган. «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тЎғрисида»ги қонунга биноан, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби республика давлат мустақиллигининг рамзидир.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби қуйидаги кЎринишга эга: тоғлар, дарёлар ва сЎл томони буғдой бошоқларидан, Ўнг томони эса чаноқлари очилган ғЎза шоҳларидан иборат чамбарга Ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради. Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бЎлиб, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи-қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида республика Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бандида «Ўзбекистон» деб ёзиб қЎйилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кЎринишида: Ҳумо қуши ва дарёлар-кумуш рангида; қуёш, бошоқлар, пахта чаноқлари ва «Ўзбекистон» ёзуви-олтин рангида, ғЎза шохлари ва барглари, тоғлар ва водий-яшил рангда; чаноқлардаги пахта-оқ рангда; лента-Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларини акс эттирувчи уч хил рангда; саккизбурчак-олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда ҳаво рангда; яримой ва юлдузлар-олтин рангида тасвир-ланган.
Ўзбекистон республикаси Давлат гербининг тасвири:
қуйидаги биноларда:
а) Ўзбекистон Республикаси Пре-зиденти девонининг биносида;
б) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши биносида;
в) Ўзбекистон Республикаси ҳуку-матининг биносида;
г) Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий идораларининг биноларида;
д) Ўзбекистон Республикаси ва-зирликлари, давлат қЎмиталари, Рес-публика Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига қарашли бошқа идораларнинг биноларида;
е) Ўзбекистон Республикаси суд-лари ва ҳакамлик судлари биноларида;
ж) Ўзбекистон Республикаси Прокуратура идораларининг бино-ларида;
з) Ўзбекистон Республикаси дип-ломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг биноларида;
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг сессиялари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Раёсати, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси мажлислари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессиялари Ўткази-лаётган биноларда, судлар ва ҳакамлик судлари суд мажлислари Ўтказилаётган хоналарда, шунингдек, туғилиш ва никоҳ тантанали суратда рЎйҳатга олинадиган хоналарда;
3) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг девони, Ўзбе-кистон Республикаси Олий Мажлиси, унинг Раёсати қЎмиталари, комиссия-лари ва Республика Олий Мажлисининг Котибияти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва давлат қЎмиталарининг, Ўзбекистон Респуб-ликаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига қарашли бошқа идора-ларнинг, Ўзбекистон Республикаси судлари ва ҳакамлик судларининг, Ўзбекистон Республикаси конститу-циявий назорат қЎмитаси, Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари сай-ловини Ўтказувчи Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси прокуратура идоралари, давлат ҳокимияти ва бошқарув маҳаллий идораларининг, давлат нотариал контораларининг, Ўзбекистон Респуб-ликаси банк муассасалари ва ташкилотларининг, шунингдек, Ўзбе-кистон Республикаси қонунлари билан муҳрлар ва бланкаларда гербнинг тасвирини тушириш ҳуқуқи берилган республика ва маҳаллий бЎйсунувдаги корхоналар, муассасалар ва ташки-лотларнинг муҳрлари ва бланкаларида;
4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Респуб-ликаси Олий Мажлисининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг расмий нашрларида;
5) Ўзбекистон Республикасининг пул бирликларида, қимматли қоғоз-ларида, облигацияларида, почта марка-ларида, пул-буюм лотереяси билет-ларида;
6) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бериладиган дипломатия ва Ўзга чет эл паспортларида;
7) Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараларида Ўрнатиладиган сарҳад устунларида Ўрнатиб қЎйилади.
Ўзбекистон Республикаси давлат гербининг бЎртма тасвиридан Ўзбекис-тон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари мажлис залларида, судлар ва ҳакамлик судлари-суд Ўтказадиган мажлис залларида, фуқа-ролик ҳолатини қайд этиш идоралари-туғилиш ва никоҳ тантанали суратда рЎйҳатга олинадиган хоналарда фойда-ланишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шунингдек, республикада турган Ўзга шахслар Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербини ҳурмат қилишлари шарт.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербини беҳурмат қилинганда Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда жазоланади.
Демак, Ўзбекистоннинг давлат герби ҳам давлат мустақиллигининиг рамзи бЎлиб, республиканинг расмий белгиси сифатида унинг муҳрига, бир қатор расмий давлат қоғозларига туширилади.
Ва ниҳоят, Ўзбекистон Респуб-ликаси Конституциясининг 5-модда-сида кЎзда тутилган яна бир меъёр-Ўзбекистоннинг Ўз давлат мадҳиясининг мавжудлигидир. Дунёда ҳар қандай мустақил давлат Ўз мадҳиясига эга. Умуман мадҳия ҳақида сЎз кетар экан, унинг қачон, қаердан ва нима сабабдан бЎлганлигини билиб олиш муҳим. Мадҳия-грекча гимн сЎзидан олинган бЎлиб, у дастурий характердаги шеърни тантанали қЎшиқ қилиб тараннум этилиши маъносида қЎлланилади. Мадҳияларнинг бир неча турлари мавжуд. Масалан, давлат, инқилоб, ҳарбий, диний ва ҳоказо мадҳиялар бор. Буларнинг ичида энг асосийси давлат мадҳияси ҳисобланади.
Давлат мадҳиялари ҳозирги замон барча мустақил давлатларида мавжуд бЎлиб, у давлат байроғи ва давлат герби билан бир қаторда давлатнинг расмий тантанавор рамзи бЎлиб ҳисобланади. Худди шунингдек, Ўзбекистон ҳам мустақил давлат сифатида Ўз давлат мадҳиясига эга.
Ўзбекистоннинг Ўз давлат мад-ҳияси узоқ ижодий изланишлар натижасида атоқли шоир Абдулла Орипов томонидан ёзилиб, таниқли саънат арбоби Мутал Бурхонов томонидан куй басталанди ва 1992 йил 10 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг XI сессиясида қабул қилинди. Дадил айтиш мумкинки, мадҳиямизда Ўзбек халқининг шодиёна фикр-Ўйлари ва ҳис-туйғулари бекаму кЎст Ўз ифодасини топган. 1992 йил 10 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тЎғрисида»ги қонунга биноан, Ўзбе-кистон Республикасининг Давлат мад-ҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зЎр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.
Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси:
1) Ўзбекистон Республикасида нишонланадиган умумхалқ байрамларига бағишланган тантанали йиғилишлар ва мажлисларнинг очилиши ҳамда ёпилиши вақтида;
2) Янги йил кечаси Тошкент вақти билан соат 24 да республика теле-видениеси ва республика радиоси орқали; Ўзбекистон Республикасида нишонланадиган умумхалқ байрамлари кунларида республика телевидениеси орқали-дастурларнинг бошланишида; ҳар куни Ўзбекистон радиоси респуб-лика ички радиоэшиттиришлар орқали дастурларнинг бошланишида ва тугалланиши олдидан;
Республика ҳаётидаги муҳим тарихий воқеаларни нишонлаш юзасидан, атоқли сиёсий, давлат ва ҳарбий арбоблар, халқ қаҳрамонлари, фан, адабиёт ва санъат арбоблари шарафига Ўрнатилган ҳайкаллар, шунингдек, монументлар, ёдгорликлар ва бошқа иншоотларнинг очилиши вақтида;
давлат идоралари, корхоналар, муассасалар ва жамоат бирлашмалари томонидан Ўтказиладиган маросимлар ва бошқа тантанали тадбирларда Ўзбе-кистон Республикасининг Давлат байроғини кЎтариш чоғида;
расмий сафар билан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган хорижий мамлакатларнинг давлат бошлиқлари ва ҳукумат бошлиқларини кутиб олиш ва кузатиш вақтида-тегишли хорижий давлатлар-нинг Давлат мадҳияси ижро қилиб бЎлинганидан кейин ижро этилади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси кЎпчилик ҳузурида ижро этилган тақдирда ҳозир бЎлган кишилар мадҳияни тик туриб, эркаклар бош кийимини олган ҳолда ёки қЎлини чаккасига қЎйиб тинглайдилар.
Шундай қилиб, юртбошимиз ҳақли равишда таъкидлаганидек, «Давлатимиз рамзлари-байроқ, тамға, мадҳия Ўзбе-кистон халқларининг шон-шарафи, ғурури, тарихий хотираси ва инти-лишларини Ўзида мужассамлаштирди. Мана шу рамзларни эъзозлаш-Ўзининг қадр-қимматини, Ўз мамлакатига ва шахсан Ўзига бЎлган ишончни мустаҳкамлаш демакдир».
Do'stlaringiz bilan baham: |