Ўзбек халқининг асрлар даво-мидаги орзуси-Ўз тақдирини Ўзи белгилаш ҳуқуқига эришиш 1991 йил 31 августда ушалди. Шу куни Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги эълон қилинди. Ўзбекистон тинч, парламент йЎли билан Ўзининг ҳақиқий миллий давлатчилигига эга бЎлди. 1991 йил 31 август куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тЎғрисидаги Баёнот Ўзбекистон ҳуку-матининг сиёсий йЎлини тЎла қонун-лаштириб берди. Бу тарихий ҳужжатда қуйидаги хулосалар илгари сурилган эди: -«Ўтмишдан сабоқ чиқариб ва ССР Иттифоқининг сиёсий ҳамда ижтимоий ҳаётидаги Ўзгаришларни эътиборга олиб, -халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларда қайд этилган Ўз тақдирини Ўзи белгилаш ҳуқуқига асосланиб, -Ўзбекистон халқларининг тақ-дири учун бутун маъсулиятни англаб, -шахс ҳуқуқ ва эркинликлари-нинг, мустақил давлатлар Ўртасидаги чегараларнинг бузилмаслиги тЎғрисидаги Хельсинки шартномаларига қатъий садоқатни баён этиб, -миллати, диний эътиқоди ва ижтимоий мансублигидан қатъий назар, республика ҳудудида яшовчи ҳар бир кишининг муносиб ҳаёт кечиришини, шаъни ва қадр-қиймматини таъмин-лайдиган инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишга интилиб, -Мустақиллик Декларациясини амалга ошира бориб, Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси Олий Кенгаши Ўзбекистоннинг давлат муста-қиллигини ва озод суверен давлат-Ўзбекистон Республикаси ташкил этил-ганлигини тантанали равишда эълон қилади. Ўзбекистон Республикасининг, Ўз таркибидаги қорақалпоғистон Респуб-ликаси билан бирга, ҳудуди бЎлинмас ва дахлсиздир. Ўзбекистон Республика-сининг бошқа давлатларга ҳудудий даъволари бЎлмай, у Ўз ҳудуди ва табиий бойликларига нисбатан олий ҳуқуққа эгадир». Ўзбекистон парламентининг бу баёноти Ўзининг қонун кучи билангина эмас, сиёсий мантиғи, маънавий қудрати, халқаро ҳуқуқ нормаларига мос келиши ва энг муҳими миллат тақдирини ҳал этадиган тарихий қадрият эканлиги билан алоҳида ажралиб туради. 1991 йилнинг 31 августида «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тЎғрисидаги қонун» қабул қилинганди ва ана шу қонун доирасида Ўзбекистон Респуб-ликаси Олий Кенгашининг бундан кейин Ўзбекистон ССРни Ўзбекистон Респуб-ликаси деб аташ, 1 сентябрни Муста-қиллик куни деб эълон қилиш, Ўзбекистон Конституциясига Ўзгар-тиришлар ва қЎшимчалар киритиш, шунингдек, иттифоқнинг ва унинг таркибига кирадиган барча мустақил давлатларнинг олий қонун чиқарувчи идораларига, барча хорижий давлатларга ва жаҳон ҳамжамиятига мурожаат қилиб, уларни республиканинг давлат мустақиллиги эълон қилинган ҳуж-жатини тан олишга даъват этиш тЎғрисида қарор қабул қилди. Бу бевосита Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки ҳуқуқий пойдевори эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |