Ўзбекистон Республикаси Конституцияси:
I БОБ. ДАВЛАТ СУВЕРЕНИТЕТИ
Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги
Тошкент давлат юридик институти
Ѕайдарали МУЅАМЕДОВ
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси:
Ўзбекистон Конституцияси ва давлат суверенитетининг ѕуєуєий асослари
тошкент – 2002
Тошкент Давлат юридик институти Ўєув-услубий кенгашининг 2002 йил 30 майдаги 8-баённомаси билан тасдиєланган ва нашрга тавсия этилган.
Масъул муѕаррир: М.Ѕ.Рустамбоев
Таѕрир ѕайъати: Д.К.Аѕмедов
А.Р.Рахманов
З.М.Исломов
А.Т.Тўлаганов
Н.С.Сабуров
Ш.Т.Акбаров
Ушбу рисолани ёзишдан маєсад, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмуни ва моѕияти билан кенг халє оммасини янада яєинроє таништириш ѕамдадАсосий Єонуннинг 1-6-мод-даларида ўз ифодасини топган давлат суверени-тети билан бо¦лиє масалаларни китобхонларга етказишдан иборатдир.
Шу ўринда, бундай рисолалар туркуми Конституциянинг ѕар бир бобига ба¦ишлаб нашр єилиниши режалаштирилганлигини маълум єила-миз.
© Ѕ.Муѕамедов Тошкент ш., 2002.
© Тошкент Давлат юридик институти, 2002.
КИРИШ
Давлат мустақиллигига эришиш Ўзбекистонга иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт, маданий ва маънавий янгиланишнинг улкан истиқболларини очиб берди. Озодликни қЎлга киритган ҳар бир давлат Ўз тараққиёт йЎлини излайди, янги жамият қуришга, давлат ҳуқуқий тизимини ишлаб чиқишга интилади. Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий давлат қурилишининг асосий тамойиллари-республиканинг Ўзига хос хусусиятларини, халқ анъаналарини ва миллий урф-одатларини, кишиларнинг турмуш тарзини ҳисобга олувчи Ўз йЎлига қатъий ва изчил амал қили-шидадир.
Ўзбекистон Республикаси Прези-денти И.А.Каримовнинг асарларида Республикамизда янги ижтимоий тузумга Ўтишнинг пухта Ўйлаб қурилган қоидалари ишлаб чиқилган. Ишлаб чиқилган тараққиёт йЎли Конститу-циямизга-Асосий қонунга асос-лангандир. Бизнинг ҳуқуқий сиёсатимиз Ўз миллий давлатчилигимизни, иқтисо-диётимизни ва маънавиятимизни камо-лат чЎққисига олиб боришга қаратилган.
Ёш Ўзбекистон давлати дадил ва шаҳдам қадамлар билан, жаҳон ҳамжамияти аъзоси бЎлмиш мам-лакатлар орасида Ўзининг муносиб Ўрнини топиб, одимлаб бормоқда. У Ўз-Ўзлигини намоён этишга мустақиллик ва ҳуррият шарофати-ла эришди. Ҳар бир давлатнинг давлат сифатида қайтарилмас ва Ўзига хос хусусиятларини кЎрсатувчи Асосий қомуси-Конституцияси бЎлади. Жамиятни умумбашарий қадриятлар асосида ташкил этишда Консти-туциянинг аҳамияти беқиёсдир. Асосий қонун Ўз моҳият эътибори билан ҳар қандай демократик жамиятнинг бош белгиларидан бири бЎлиб, унда инсон, шахс ва жамиятнинг ҳуқуқий жиҳат-лари, фаолиятини ташкил этишнинг мезоний қоидалари ифода этилади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси мамлакатимизда демок-ратик ҳуқуқий давлат барпо этишни эълон қилди. Ҳуқуқий давлатни қонуннинг устувор ва мустаҳкам нуфузга эга бЎлишисиз тасаввур қилиб бЎлмайди. Республика Президенти Ислом Каримов бу ҳақиқатни Ўзбекистоннинг истиқлол ва тараққиёт сиёсатига асос қилиб олди.
Суверен Ўзбекистоннинг биринчи Конституцияси кЎп асрлик Ўз ҳуқуқий тарихимиз ва маданиятимизнинг маҳсули бЎлиб, у миллий давлат-чиликнинг ички ва ташқи ривожланиш субъекти сифатидаги мустақиллиги ва Ўзига хослиги талабаларига жавоб беради.
Ўзбекистон Республикасининг Асосий қонуни мустақил консти-туциявий ривожланишнинг муҳим босқичидир. Конституциянинг қабул қилиниши, мамлакатда демократик конституциявий тузумнинг, Ўзбекистон фуқаролари ҳаётининг маданий, соғлом ва оқилона асосларининг мустаҳ-камланиши, конституцияга, ҳуқуққа ва қонунга ҳурматни, дЎстлик ва ижтимоий бирдамликни тарбиялаш, моддий фаровонлик ва маънавий тикланиш янгиланаётган Ўзбекистонда бошланган конституциявий жараённинг таркибий қисмларидир.
Конституциямизнинг биринчи бЎлими суверен Ўзбекистон ҳаётининг муҳим томонларини конституциявий жиҳатдан тартибга солишнинг умумий принципларини мустаҳкамлайди, дав-латнинг, яъни Ўзбекитсон Респуб-ликасининг моҳиятини белгилаб беради. Бу моҳиятни давлат суверенитети, халқ ҳокимиятчилиги, Конституция ва қонунларнинг устунлиги, шунингдек, ташқи сиёсат принциплари ташкил этади.
Биринчи бЎлимда мустаҳкамлаб қЎйилган асосий принциплар Конс-титуциянинг бошқа қоидалари учун дастлабки норматив асосдир.
Ушбу рисолада Конституциянинг «Давлат суверенитети» деб номланган дастлабки боби ҳақида сЎз юритишни мақсад қилиб қЎйдик.
Конституциямизнинг 10 йиллиги арафасида унинг мазмун-моҳияти, халқчиллиги, инсонпарварлиги, хал-қаро ҳуқуқ меъёрларига монандлиги, чинакамига демократиклиги ҳақида ҳар қанча фахрлансак арзийди.
Do'stlaringiz bilan baham: |