3. Давлат-бу халқ ҳокимияти
Ўзбекистон Республикаси Прези-денти Ислом Каримов 2001 йил 6 декабрда Олий Мажлиснинг еттинчи сессиясида сЎзлаган нутқида давлатимиз моҳияти ва мақсади ҳақида яна бир бора таъкидлаб шундай деди: «Ўзбекистон Ўз манфаатларига мос йЎлдан бормоқда. Биз учун халқимиз, давлатимиз, тинч-тотув ҳаётимиз, келажак авлодларимиз манфаатини кЎзлаб ҳаракат қилишдан бошқа мақсад йЎқ»1. «Ўзбекистонда давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи халқ бЎлиб, давлат халқнинг иродасини ифодалайди, унинг манфаатларига хизмат қилади»2.
Конституциямизнинг 2-моддаси Ўзбекистоннинг демократик давлат сифатидаги хусусиятини намоён қилиб қуйидагича нормалар белгилайди:
«Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар».
Конституциянинг мазкур моддаси демократик давлатимизнинг энг муҳим жиҳатларидан бирини Ўзида акс эттирган. «Давлат», «Халқ» тушунчалари Конституциянинг жуда кЎп моддаларида учрайди ва улар бир-биридан ажралмас эканлиги сезилиб туради. «Давлат» тушунчасига, унинг моҳиятига таъриф беришда жаҳон ҳуқуқий фанлар тизимида турлича қарашлар мавжуд. Масалан, давлат-бу муайян ҳудудни ишғол этган ва ягона ҳокимиятга уюшган халқдир, давлат-бу инсон-ларнинг яшаш қоидаси шакли. Бинобарин, давлат ва айни вақтда ҳуқуқ ҳам жамиятга, мамлакатга ва айниқса халққа алоқадор, чунки улар жамиятдан, мамлакатдан, халқдан ташқари яшамайди. Халқ эса кенг маънода маълум мамлакатнинг аҳолисидир. Демак, давлат ва халқ доимо Ўзаро чамбарчас боғлиқ бЎлиб, қаерда давлат халқнинг қЎлида бЎлса, унга хизмат қилса ва унинг иродасини ифода этса демократик давлат бЎлиб ҳисобланади. Дарвоқе, бизнинг давлатимизнинг энг биринчи вазифаси халқ иродасини ифода этиш, халқ манфаатларини ҳимоя қилишдир. Шу сабабли Конституция-нинг 2-моддасида фуқаролар ман-фаатининг ҳамма нарсадан устунлиги тан олинган ва қонуний мустаҳкам-ланган. қомусимизнинг муҳим хусу-сиятларидан бири шуки, фуқаролар манфаатининг устунлиги нафақат эълон қилинган, балки бошқа кЎпгина моддаларида қонун билан кафолатланган ҳамдир. Масалан, Ўзбекистоннинг Ўз Конституциясида демократик давлат деб эълон қилиниши, яъни унда халқ ҳокимиятчилиги Ўрнатилганлиги, демо-кратиянинг умуминсоний тамойилларига асосланганлиги, бунга кЎра инсон, унинг ҳаёти ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши, фуқароларга жуда катта ҳуқуқ ва эркинликлар берилиб, уларнинг Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилиниши ва бошқаларнинг ҳаммаси юқоридаги фикримиз далилидир.
Конституциянинг ушбу моддасини диққат билан чуқур мушоҳада қилар эканмиз, унда бизнинг жамиятимизда инсон давлат учун эмас, балки давлат инсон учун мавжудлиги сезилиб турибди. Дарҳақиқат, ҳар бир фуқа-ронинг давлат ҳимоясида эканлиги, барча давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул эканлиги Асосий қонунда мустаҳкамлаб қЎйилган муҳим қоида-лардан ҳисобланади. Шунингдек, бу қоиданинг амалга оширилиши бошқа жорий қонунларимиз билан ҳам таъминланади. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августда қабул қилинган «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тЎғрисида»ги қонунга биноан, «Ҳар бир фуқаро давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг Ўзини-Ўзи бошқариш органлари ёки мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) билан Ўз ҳуқуқлари ёки эркинликлари бузилган деб ҳисобласа, шикоят билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Фуқаро Ўз ҳуқуқлари ва эркин-ликларини бузадиган хатти-ҳаракат-лар (қарорлар) устидан шикоят билан бевосита судга ёки тобелик тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Тобелик тартибида юқори турувчи орган, мансабдор шахс шикоятни бир ойлик муддатда кЎриб чиқишлари шарт. Агар фуқаронинг шикоятини қаноатлантириш рад қилинган бЎлса ёки у шикоят берган кундан бошлаб бир ой мобайнида жавоб олмаган бЎлса, судга шикоят билан мурожаат қилишга ҳақли.
Суднинг қонуний кучга кирган қарори барча давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилот-лар, жамоат бирлашмалари, фуқаро-ларнинг Ўзини-Ўзи бошқариш орган-лари, мансабдор шахслар, фуқаролар учун мажбурий ва уни бажариш шарт».
Худди шу каби Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган «Фуқароларнинг мурожаатлари тЎғрисида»ги қонуннинг 1-моддасида қуйидаги меъёрлар белгиланган: «Ўзбекистон Респуб-ликасининг фуқаролари давлат ва жамоат ишларини бошқаришда ишти-рок эта бориб, Ўзбекистон Респуб-ликасининг Конституцияси ва бошқа қонунларда Ўзларига берилган ҳуқуқлар ва эркинликларни рЎёбга чиқара бориб:
Do'stlaringiz bilan baham: |