Ўзбекистон республикаси кўишлок ва


Тупроқ, геологик ва гидрогеологик шароитлари



Download 0,74 Mb.
bet4/10
Sana24.02.2022
Hajmi0,74 Mb.
#220742
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Amaliy mashg'ulotlar (2)

2.3. Тупроқ, геологик ва гидрогеологик шароитлари.
Геологик шароити - Геологик нуқтаи назардан Бухоро вилояти худуд эгарсимон (мульда) структурада жойлашган ва қалинлиги 400 метрга етадиган континентал ётқизиқлар билан тўлдирилган. Улар ҳамма ерда кенг тарқалган палеоген даврининг денгиз гиллари устида ётади.
Палеоген даври гиллари, пастда жойлашган бўр қумтошлари даври учун сув ўтказмас қатлам вазифасини ўтайди ва қатлам серсувлилиги билан фарқ қилади ва босим таъсирида ер юзига ўзи оқиб чиқади. Таркиби сульфатли, минераллашганлиги 2-3 г/л ни ташкил қилади.
Бўр даври босимли горизонтлари қудуқларнинг дебити бир неча л/с дан (Когон) 110 л/с гача ўзгариб туради. Сувларнинг минераллашганлик даражаси шарқдан ғарбга томон 2-3 дан 8 г/л гача ортиб боради.
Бухоро вилоятининг суғориладиган ер майдонлари гидрогеологик мелиоратив шароити ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, республиканинг жанубий вилоятлари сингари бир мунча мураккаб ҳисобланади.
Бухоро вилоятида гидрогеологик мелиоратив шароит, асосан ер ости сизот сувлари гидро ҳамда гидрокимёвий режимига боғлиқ бўлиб, суғориладиган ер майдонлари “Зарафшон” дарёсининг қуйи қисмида жойлашганлиги сабабли, мураккаб ҳисобланади.
Вилоятнинг айниқса, ўрта ва қуйи қисмларида сизот сувларининг ер ости ҳаракати секинлиги ва уни ер юзасига яқин жойлашганлиги сабабли мелиоратив вазият ўта оғир ҳисобланади. Ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши ва иссиқ кунларнинг кўп бўлиши ер юзасига яқин жойлашган сизот сувларининг эвапотранспирацияга кўп сарфланишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида аэрация қисмида туз миқдорининг кескин ошишига сабаб бўлади. Оқибатда суғориладиган майдонларда шўрланиш қайта тикланади. Гидрометео хизматининг кузатувлари бўйича вилоят ҳудудида буғланишга сарфланган сувнинг бор йўғи 10 фоиз қисмини атмосфера ёғин - сочинлари ташкил этади, холос. Шу сабабли деҳқончиликда қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил етиштиришнинг асосий омилларидан бири суғориладиган ерларнинг унумдорлигини ошириш, ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашувини олдини олишдан иборатдир.
Бухоро вилоятида суғориладиган майдонлари 275,1 минг гектарни ташкил қилиб, шундан 230,27 минг/га коллектор-зовур тизимлари билан таъминланган. 42,51 минг/га тик дренаж қудуқлари, 15,5 минг/га ёпиқ-ётиқ зовурлар билан таъминланган. Демак, суғориладиган ерларнинг 80 % дан ортиқроғи коллектор-зовур тизимлари билан таъминланган. Умуман вилоятда 8217,5 км (234,7 минг га) бўлиб, шундан очиқ коллекторлар 7302,5 км (173,9 минг га ) ни, ёпиқ ётиқ зовурлар эса 1001,4 км ( 15,5 минг га) ни ташкил этади. Вилоят бўйича коллектор-зовур тизимларининг солиштирма узунлиги лойиҳа шароити учун 54 п·м/га бўлган ҳолда, амалдагиси 34,6 п·м/га ни ташкил қилади. Вилоят гидрогеологик-мелиоратив экспедицияси маълумотлари бўйича бу кўрсаткичлар 31,24 п·м/га ни ташкил қилди.
Мелиоратив кадастр маълумотларига кўра, ҳозирда вилоят бўйича 37,4 минг гектар (13,6 %) яхши, 211,4 минг гектар (76,8 %) қониқарли ҳамда 26,3 минг гектар (9,6 %) меилоратив нуқтаи назардан қониқарсиз майдонларни ташкил қилади.
Жадвалдаги маълумотларга асосан, ҳозирги вақтда Бухоро вилоятида 275,1 минг гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати қониқарсиз ерлар – 32,1 минг,га (11,5 %) бўлиб, бу аввало тупроқнинг шўрланиш даражаси юқорилиги ва ер ости сувларининг кўтарилиши билан боғлиқдир.
Вилоятдаги мавжуд суғориладиган майдонларнинг 237,7 минг
гектари, ёки 87 фоиз қисми турли даражада шўрланган ерлардан иборат. Шундан, 69653 минг гектари ўрта ва кучли шўрланган майдонларни ташкил қилади. Мелиоратив кадастр маълумотларига кўра, ҳозирда вилоят бўйича 37,4 минг гектар (13,6 %) яхши, 211,4 минг гектар (76,8 %) қониқарли ҳамда 26,3 минг гектар (9,6 %) меилоратив нуқтаи назардан қониқарсиз майдонларни ташкил қилади.



Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish