2.4. Хўжаликнинг мавжуд суғориш ва зах қочириш тизимлари ва
уларнинг эксплуатацион ҳолати
Туман қишлоқ хоʻжалиги асосан, пахтачилик, гʻаллачилик ва чорвачиликка ихтисослашган. Пиллачилик, сабзавотчилик, полизчилик ҳам ривожланмоқда. Сугориладиган ерлар 19,5 минг га. Туманда 8 йирик саноат корхонаси мавжуд. Шулардан Оʻзбекистон — Швейсария—Германия қоʻшма корхонасида пахта хом ашёсидан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилмокда. Ҳунармандчилик тармоклари бор. 2 та автохоʻжалик ишлаб турибди. Оʻрмон хоʻжалиги фаолият коʻрсатади. Туманда 14 ширкат хоʻжалиги, 800 дан ортиқ фер-мерлар хоʻжалиги мавжуд. „Олот“ ширкат хоʻжалиги қоʻйчиликка ихтисослаштирилган. Туман шахсий ва жамоа хоʻжаликларида 36,9 минг қорамол, 87,9 минг қоʻй ва эчки, 36,2 минг парранда боқилади (2003).
Туман маркази Оʻрта Осиё темир ёʻл тармоклари билан богʻланган. Бухоро—Олот ёʻналишида поезд қатнови ёʻлга қоʻйилган. Автоёʻлларнинг уз. 251 км.
2002-2003 оʻқув йилида 35 та умумий таʼлим мактабида 19,7 минг оʻқувчи таʼлим олди. Олот қишлоқ хоʻжалиги коллежи (653 талаба), музей, 38 кутубхона, 19 клуб, маданият ва истироҳат богʻи бор.
Туманда марказий касалхона, бир неча фелдшер-акушерлик пунктлари ишлаб турибди. Уларда 205 малакали тиббий ходим хизмат қилади. 1998 йилдан „Олот ҳаёти“ газ. чоп этилмоқда (адади 1000).[2]
3. Техник қисм
3.1. Хўжаликнинг мавжуд ер заҳиралари, уни лойиха асосида қайта ҳисоблаш.
Хўжаликда такомиллаштиришни амалга оширишда асосий тадбирлар жумласига хўжалик чегараларини, мавжуд суғориш ва заҳ қочириш тизимлари йўналишларини тўғрилаш ёки қайта қуриш, хўжалик ичида асосий ва асосий бўлмаган экин майдонларини тўғри тўртбурчак шаклида қайта жойлаштириш, экин далаларини суғориш тармоқларига боғлаш, зах қочириш тизимларини хўжалик худудида лойихалаш, ахоли яшайдиган хўжалик марказини ахолии турмуш тарзини яхшилашга олиб келадиган санитария-гигиена, тоза экологик шароитлар яратиб беришни хисобга олган ҳолда қайта ташкил этиш ишлари киради.
Хўжалик ер майдонини қайта ташкил этишда хўжаликнинг бир нечта сохаларда – пахтачилик, дон, полиз ва боғ-узумзорлик, ипакчилик, чорвачилик йўналишларида ривожланишини хисобга олиш зарур.
Лойихавий ер майдони ҳисоби қуйидаги тартибда бажарилади:
1). Планиметр ёки квадрат сеткалар ёрдамида хўжалик харитасидан (М 1:10000, 1:25000) мавжуд чегара бўйлаб, хўжаликка бириктирилган умумий ер майдони аниқланади:
га
2). Хўжаликда шартли кўрсаткичлар ёрдамида экин экишга ноқулай ерлар (тошлоқ, ботқоқлик, сойлик, мозор ва кўллар) майдони топилади.
га
3). Хўжаликда фойдаланиладиган «брутто» майдон хисобланади:
га
4). Хўжалик ерларининг «нетто» майдонини аниқлаймиз:
га
бу ерда: ЕФК – лойихавий ердан фойдаланиш коэффициенти, ерларнинг ўртача нишаблигига, ер юзасининг текис ва нотекислигига қараб қуйидаги жадвалдан қабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |