Ўзбекистон республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ



Download 4,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/174
Sana19.05.2022
Hajmi4,56 Mb.
#604773
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   174
Bog'liq
Жисмоний тарбия ва спорт

 
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ 
Тошкент ш., 
2015 йил 20 май, 
130-сон 
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ 
 
БОЛАЛАР-ЎСМИРЛАР СПОРТ МАКТАБЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ
ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА 
 
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 
2015 й., 50-сон, 625-модда) 
 
Болалар спорти объектларини барпо этиш, жойлаштириш ва уларнинг фаолиятида йўл қўйилган 
камчиликларни бартараф этиш, болалар-ўсмирлар спорт мактабларидан фойдаланиш даражасини ва 
улар фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир таклифларни ишлаб чиқиш, уларни 
бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш, истиқболли ривожлантириш ва моддий-техника 
базасини мустаҳкамлаш, болаларни спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этишни 
кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 
1. Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг Ҳомийлик кенгаши ҳузурида 
Болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг ҳолатини ва уларнинг моддий-техника базасидан 
фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш бўйича 1-иловага
*
 мувофиқ таркибда комиссия тузилсин. 
2. Комиссия (Ш.М. Мирзиёев) икки ой муддатда: 
республика минтақаларига чиқиб танлаб текширишлар асосида болалар-ўсмирлар спорт 
мактаблари фаолияти самарадорлигини танқидий ўргансин, спорт объектларидан фойдаланиш 
самарадорлигига, улардан фойдаланиш даражасига, моддий-техника базанинг ҳолатига, спорт 
анжомлари ва ускуналари, ўқув-методик қўлланмалар ва машқ бажариладиган кўргазмали материал 
билан жиҳозланганлиги даражасига, касбий тайёрланган тренер-ўқитувчилар таркиби билан 
таъминланганлигига алоҳида эътиборни қаратсин; 
амалга оширилган таҳлил асосида болалар-ўсмирлар спорт мактаблари фаолиятини ташкил 
этишни янада такомиллаштириш, болалар спорти объектларидан амалда фойдаланишни ва улардан 


250 
фойдаланиш самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда уларни мақбул ривожлантириш ва моддий-
техника базасини мустаҳкамлаш бўйича аниқ таклифлар киритсин. 
Амалга оширилган ишларнинг натижалари тўғрисида Ўзбекистон Болалар спортининг 
ривожлантириш жамғармасининг Ҳомийлик кенгаши мажлисида ахборот берилсин. 
3. Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари самарали фаолият кўрсатиши, улардан ўқувчиларнинг 
тўлиқ фойдаланишини таъминлаш ҳамда улар моддий-техник база ва тренер-ўқитувчилар таркиби 
билан таъминланганлиги, ўқув-машқ жараёнининг сифати устидан назорат қилиниши, спорт 
машғулотлари мунтазам ўтказилиши ва ўқувчилар қатнови даражаси мониторингини тизимли асосда 
олиб бориш учун шахсий масъулият Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт 
вазирлигига юклансин. 
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, 
Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг: 
мослаштирилган биноларда жойлаштирилган 2-иловага

мувофиқ 280 та болалар-ўсмирлар 
спорт мактабларини ва ихтисослаштирилган Олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт 
мактабларини тугатишни, уларнинг мол-мулки, спорт анжомлари ва тренер кадрларини ташкил 
этиладиган болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг моддий-техника ва ўқув базасини 
мустаҳкамлашга йўналтиришни; 
намунавий болалар спорт иншоотлари негизида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими 
вазирлиги тизимида 3-иловага
*
мувофиқ 225 та болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ташкил 
этилишини; 
тўртта йўналиш — спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика, спортнинг сув турлари, спорт 
якка кураши ва гимнастика бўйича Қорақалпоғистон Республикасида, ҳар бир вилоятда ва Тошкент 
шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимида 4-иловага

мувофиқ 56 та ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ташкил этилишини назарда 
тутувчи республикада ишлаб турган болалар спорти объектларини мақбуллаштириш тўғрисидаги 
таклифлари қабул қилинсин. 
5. Белгилансинки, паст самарали болалар спорт мактабларини мақбуллаштириш ва улар 
ходимларини қисқартириш натижасида бўшаб қоладиган бюджет маблағлари Ўзбекистон 
Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва 
ҳудудий молия бошқармалари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими 
вазирлиги ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган манзилли 
рўйхатларга мувофиқ моддий-техника базани янада мустаҳкамлашга, энг аввало, ташкил этиладиган 
болалар-ўсмирлар спорт мактабларини жорий таъмирлаш ва жиҳозлашга мақсадли тартибда 
йўналтирилади. 
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 
билан биргаликда болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг ишдан бўшайдиган ходимларини ишга 
жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин. 
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. 
Мирзиёев зиммасига юклансин. 

Download 4,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish