Ўзбекистон республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ



Download 4,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/174
Sana19.05.2022
Hajmi4,56 Mb.
#604773
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   174
Bog'liq
Жисмоний тарбия ва спорт

 
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ 
Тошкент ш., 
2014 йил 10 октябрь, 
284-сон 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ 
 
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА СПОРТНИНГ МИЛЛИЙ КУРАШ 
ТУРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА 
 
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 
2015 й., 9-сон, 101-модда) 


245 
 
Сурхондарё вилоятида спортнинг миллий кураш турини янада ривожлантириш, иқтидорли 
ёшларни миллий кураш билан мунтазам шуғулланишга фаол жалб этиш, уларнинг спорт маҳоратини 
ошириш ҳамда шу асосда мамлакатимиз терма жамоалари учун ишончли захирани шакллантириш 
борасида зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги 
ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2015/2016 ўқув йилидан бошлаб Бойсун туманида собиқ 
20-сон умумтаълим мактаби негизида Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Спортнинг миллий 
кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернат (кейинги ўринларда мактаб-интернат деб 
юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. 
2. Қуйидагилар мактаб-интернатнинг асосий вазифалари этиб белгилансин: 
курашчиларни миллий кураш соҳасидаги энг янги илмий-методик тавсияномалар асосида 
тайёрлаш бўйича ўқув-машқ жараёнини юқори даражада ташкил қилиш; 
ўқувчиларнинг назарий тайёргарлиги ва техник-тактик кўникмаларини такомиллаштириш, 
уларда спортчиларга хос профессионал фазилатларни шакллантириш; 
ўқувчиларни тарбиялаш, маданий-маърифий ва спорт-соғломлаштириш фаолиятини ташкил 
этиш. 
3. Белгилаб қўйилсинки: 
мактаб-интернат юридик шахс ҳисобланади, муассис — Ўзбекистон Республикаси Халқ 
таълими вазирлиги томонидан давлат таълим муассасаси сифатида ташкил этилади; 
мактаб-интернат қобилиятли ёш курашчиларни танлаб олувчи ва тайёрловчи мактабдан 
ташқари таълим муассасаси ҳисобланади; 
мактаб-интернатнинг умумий контингенти 140 нафар 5 — 11-синф ўқувчиларини ташкил этади. 
Мактаб-интернат жисмоний жиҳатдан тайёрланган, спорт мактабларида дастлабки тайёргарликдан 
ўтган, миллий кураш билан шуғулланишда зарур спорт кўникмасига эга бўлган, умумтаълим 
мактабининг 4-синфини тугатган (10-11 ёш) ва танлов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган 
ўқувчилардан тўлдирилади; 
мактаб-интернатга ҳар йили танлов асосида 20 нафар қобилиятли ўқувчилар 5-синфга қабул 
қилинади; 
мактаб-интернатга қабул қилинган ўқувчиларнинг умумтаълим дастурлари бўйича таълим 
олиши яқин атрофдаги умумтаълим мактабида амалга оширилади; 
мактаб-интернат ўқувчиларининг овқатланиши учун ихтисослаштирилган олимпия захиралари 
мактаб-интернатлари ўқувчиларининг суткалик озиқ-овқат нормаси татбиқ этилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги уч ой муддатда: 
мактаб-интернатнинг устави тасдиқланишини, шунингдек унинг давлат рўйхатидан 
ўтказилишини; 
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда ўқув-машғулотлар режаси, 
ўқувчиларни мактаб-интернатга танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом ишлаб чиқилиши ва 
белгиланган тартибда тасдиқланишини; 
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда мактаб-интернат 
ўқувчиларининг яшаб туриши учун жиҳозлар, спорт анжомлари ва жиҳозлари, шунингдек спорт 
кийим-боши билан таъминлаш нормативлари ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда 
тасдиқланишини; 
мактаб-интернат юқори малакали мутахассислар билан бутланишини, зарур ўқув-методик 
адабиётлар ва ўқув-машғулот хоналари спорт инвентарлари билан жиҳозланишини таъминласин. 
5. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия 
вазирлиги билан келишган ҳолда 2015 йил 1 апрелга қадар мактаб-интернат биносида ўқувчиларнинг 
яшаши ва овқатланиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида тегишли реконструкция ишларини 
амалга ошириш манбалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ота-оналар тўловлари ҳамда қонун 
ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар мактаб-интернат фаолиятини молиялаштиришнинг 
асосий манбалари этиб белгилансин.


246 
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети 
параметрларида «Таълим» соҳасига ажратилган маблағлар доирасида 2015 йилда мактаб-
интернатнинг таъминоти учун зарур маблағларни ажратсин, 2016 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон 
Республикаси Давлат бюджети параметрларида уларни назарда тутсин. 
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 
ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин. 

Download 4,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish