Ўзбекистон республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия


Жисмоний тарбия-соғломлаштириш, оммавий-спорт



Download 4,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/174
Sana19.05.2022
Hajmi4,56 Mb.
#604773
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   174
Bog'liq
Жисмоний тарбия ва спорт

 
3. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш, оммавий-спорт 
ишларини ва спортнинг миллий турларини ривожлантириш 
 
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш, оммавий-спорт ишларини ва спортнинг миллий турларини 
ривожлантириш соҳасидаги асосий вазифалар қуйидагилар ҳисобланади: 
болаларнинг жисмоний қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган жисмоний тарбия 
бўйича, уларнинг гавдаси, жуссасини нормал ривожлантириш бўйича кундалик машғулотларни барча 
болалар мактабгача муассасаларида жорий қилиш. Болалар мактабгача муассасаларида болаларни 
жисмоний тарбиялаш бўйича мутахассислар штатини жорий қилиш; 
Жисмоний тарбияга доир ўқув дастурлари бўйича мажбурий дарс (машғулот)ларни ҳар ҳафтада 
4 — 6 соатгача етказиш. Ўқув жараёнига олимпия таълимини, миллий ўйинлар ва мусобақаларни 
жорий этиш; 


209 
ўқувчилар ва талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлигини махсус тестлар бўйича 
текширишнинг умуммиллий ҳафтасини жорий қилиш, махсус тестларни муваффақиятли 
топширганлик учун халқ достони қаҳрамонлари шарафига «Алпомиш» ва «Барчиной» деб номланган 
уч даражали кўкрак нишонларини таъсис этиш. Талабаларнинг «Талаба» спорт уюшмасини ташкил 
қилиш; 
янгидан ташкил этилган коллежлар ва лицейларда маънавий ва жисмоний ривожланган 
ёшларни тарбиялашда жисмоний тарбия ва спорт омилларидан самарали фойдаланиш чора-
тадбирларини кўриш; 
«Коллеж спорти» ҳаракатини ташкил этиш, уни ёшларни жисмоний тарбия ва спорт 
машғулотларига жалб қилишнинг асосий манбаига айлантириш; 
соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда хотин-қизларни ҳомиладорлик даврида жисмоний 
тарбиялаш давлат дастурини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ҳамма жойда хотин-қизлар спорт-
соғломлаштириш клублари очиш; 
аҳолининг меҳнат самарадорлигини ошириш ва меҳнат қилиш фаоллигини узайтириш 
мақсадида жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирларини меҳнат тартибига жорий қилиш ва бўш 
вақтларда оммавий жисмоний тарбия-спорт ишларини ташкил этиш орқали ишлаб чиқаришда 
жисмоний тарбияни ривожлантириш, ишлаб чиқариш корхоналари амалиётига соғлом турмуш 
тарзини ҳамда жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишни моддий рағбатлантириш 
чора-тадбирларини жорий этиш; 
уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотлари даромадларидан ажратмалар, оталиқ қилувчилар, 
ҳомийлар, жамоат ташкилотлари, кооперативлар ва хусусий корхоналар маблағлари ҳисобига 
маҳаллаларда жисмоний тарбия ва спорт жамғармаларини тузиш йўли билан уларда жисмоний 
тарбия усуллари ва шаклларини ишлаб чиқиш, барча боғларда ва дам олиш ҳудудларида аҳоли билан 
оммавий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишларини ташкил этиш учун шарт-шароитлар 
яратишни таъминлаш; 
қишлоқ меҳнаткашларида ва уларнинг оила аъзоларида соғлом турмуш тарзини 
шакллантиришни, уларнинг ўз жисмоний ривожи масалаларига муносабатларини ўзгартиришни, 
жисмоний тарбияни аҳолининг кундалик ҳаётига кенг жорий қилишни, жисмоний тарбия воситалари 
билан касалликларнинг олдини олишни назарда тутувчи дастурни амалга оширувчи дастурнинг 
муҳим қисми сифатида қишлоқда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий ишларни 
ривожлантириш; 
ҳамма жойда мавжуд умумтаълим мактаблари, лицей ва коллежлар базасида қишлоқ аҳолиси 
билан жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишларини олиб борувчи марказлар, қишлоқ жисмоний 
тарбия-соғломлаштириш клублари, қишлоқ спорти уюшмалари ташкил қилиш ҳамда спортнинг 
миллий турларини ва халқ ўйинларини жорий этишни таъминлаш. 
Халқ анъаналари ва урф-одатларини сақлашга, маданий меросни авайлаб асрашга, шунингдек 
аҳолининг спортнинг миллий турларига ва халқ ўйинларига бўлган муҳаббатига муҳим аҳамият 
бериб, маҳалла, қишлоқ, туман ва вилоятларда спортнинг миллий турлари ва халқ ўйинлари бўйича 
фестиваллар мунтазам ўтказилади, болалар-ўсмирлар спорт мактабларида спортнинг миллий турлари 
бўйича бўлимлар очилади. 

Download 4,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish