Ўзбекистон республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ



Download 4,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/174
Sana19.05.2022
Hajmi4,56 Mb.
#604773
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   174
Bog'liq
Жисмоний тарбия ва спорт

 
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ 
Тошкент ш., 
1997 йил 25 август, 
414-сон 
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 августдаги 414-сонли қарорига 
ИЛОВА 
Ўзбекистон Республикаси Теннисни ривожлантиришни
 
қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 
ТУЗИЛМАСИ 
 


203 
(Ижро этувчи аппарат штати — 15 нафар) 
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ 
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТЕННИСНИ ЯНАДА 
РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА 
 
Ўзбекистон Республикасида теннисни янада ривожлантириш, теннис клубларининг фаолият 
кўрсатиши учун ҳуқуқий кафолатларни яратиш ҳамда уларнинг тизимини такомиллаштириш 
мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг Теннисни 
ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ўз фаолиятини Ўзбекистон теннис федерацияси 
ҳузурида амалга ошириши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Ўзбекистон теннис 
федерациясининг 
иловага 
мувофиқ ташкилий тузилмаси маъқуллансин. 
2. Белгилаб қўйилсинки, теннис клублари теннис ҳаракати тизимида асосий бўғин ҳисобланади 
ҳамда республикада теннисни янада ривожлантириш клуб асосида амалга оширилади. 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, 
Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси Ўзбекистон теннис 
федерацияси ҳамда манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 1999 йил 1 январгача теннис 
стадионлари ва спорт комплекслари негизида теннис клублари ташкил этсинлар. 
3. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон теннис федерацияси унинг Уставига мувофиқ: 
халқаро олимпия ҳаракатининг ажралмас қисми каби теннисни ривожлантиришни 
мувофиқлаштиради, халқаро теннис майдонида Ўзбекистонни ифодалайди; 


204 
теннисни ривожлантириш, теннис тадбирларининг моддий асосини таъминлаш мақсадида 
корхоналар ташкил этиш учун маблағлар жалб қилади ва уларни тақсимлайди, теннис клубларига 
уларни асбоб-ускуналар, жиҳозлар, молиявий маблағлар билан таъминлашда кўмаклашади, 
ажратиладиган маблағлар, асбоб-ускуналар, жиҳозлар, кўчмас мулк объектлари самарали 
фойдаланилишини назорат қилади; 
спортчиларни мусобақаларда қатнашишлари учун юборишда теннис клубларига кўмаклашади, 
маслаҳат ва услубий ёрдам кўрсатади; 
аҳоли ўртасида теннис тўғрисида кенг ахборот беради ва уни тарғиб қилади. 
4. Маълумот учун қабул қилинсинки, федерация ва унинг таркибий бўлинмалари аъзолик ва 
ҳомийлик бадаллари, бошқа маблағлар, ўз хўжалик фаолияти, шунингдек амалдаги қонун 
ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа даромадлар ҳисобига маблағ билан таъминланади. 
5. Ўзбекистон теннис федерацияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 
жаҳон тажрибасини, мавжуд ва қурилаётган теннис базалари ва стадионлар ҳақидаги маълумотларни 
ўрганиш асосида улардан фойдаланишни такомиллаштириш юзасидан уч ой муддатда таклифлар 
ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин. 
6. Теннис федерацияси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 
1999/2000 ўқув йилидан бошлаб мактабларда кичик теннисни жорий этиш ва янада ривожлантириш 
халқаро лойиҳаси асосида теннисни мактаб ўқувчиларини жисмоний тарбиялаш дастурига киритиш 
бўйича эксперимент ўтказиш юзасидан икки ой муддатда таклиф тайёрласин. 
7. Ўзбекистон Республикаси ўқув юртларига қабул қилиш давлат комиссияси, 1999 йилдан 
бошлаб юқори малакали тренер-ўқитувчиларни тайёрлаш мақсадида теннис бўлими учун Ўзбекистон 
давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ҳар йили белгиланган квотадан ортиқча 20 та ўрин 
ажратсин. 
8. Давлат спорт қўмитаси ва Теннис федерацияси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги 
билан биргаликда клублар, спортчилар ва тренерлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга 
солиш мақсадида теннис клублари учун контракт тизимини такомиллаштириш тўғрисида бир ой 
муддатда таклиф тайёрласинлар. 
9. Давлат спорт қўмитаси ва Теннис федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар 
Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистонда болалар билан 
ишлайдиган тренерларни тайёрлаш бўйича теннис мактабини ташкил этиш тўғрисида бир ой 
муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсинлар. Бунинг учун хорижий мамлакатлар кучлари ва 
тажрибаси жалб қилинсин. 
10. Давлат спорт қўмитаси ва Теннис федерацияси Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия 
қўмитаси билан биргаликда энг яхши халқаро мактаблар ва теннис марказларида истиқболли 
теннисчилар, тренерлар ва ҳакамларнинг тажриба орттиришини ташкил этиш дастурини икки ой 
муддатда ишлаб чиқсинлар. 
11. Ўзбекистон теннис федерацияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар 
вазирлиги билан биргаликда маҳаллий ресурслардан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда теннис учун 
асбоб-ускуналар, жиҳозлар, спорт кийимларини ишлаб чиқариш бўйича хорижий инвестициялар 
иштирокидаги корхоналар ташкил этиш юзасидан уч ой муддатда таклифлар ишлаб чиқсин ва тақдим 
этсин. 
12. Ўзбекистон теннис федерациясига ва федерация томонидан ташкил этиладиган 
корхоналарга 5 йил муддатга Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 августдаги 414-сон қарорининг 
7-
бандида 
теннис клублари учун белгиланган солиқ имтиёзлари жорий этилсин. 
Ўзбекистон теннис федерацияси ва федерация томонидан ташкил этиладиган корхоналар 
импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, жиҳозлар, анжомлар, бошқа мол-мулк ва хизматлар бўйича 
импорт божларидан ва йиғимларидан, акциз солиғидан, қўшилган қиймат солиғидан 5 йил муддатга 
озод қилинсин. 
Бўшаб қоладиган маблағлар теннисни ривожлантиришга йўналтирилсин. 
13. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Федерациянинг офисини жойлаштириш учун Ульянов 1-тор 
кўчаси, 14-уйдаги бинони ажратсин. 


205 
14. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Федерацияни алоқа воситалари, шу 
жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин. 
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 
ўринбосари А. А. Азизхўжаев ва Ўзбекистон теннис федерацияси президенти Р. Р. 
Иноятов зиммасига юклансин. 

Download 4,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish