Ўзбекистон республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ



Download 4,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/174
Sana19.05.2022
Hajmi4,56 Mb.
#604773
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   174
Bog'liq
Жисмоний тарбия ва спорт

 
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ 
Тошкент ш., 
1996 йил 19 сентябрь, 
324-сон 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТЕННИСНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ 
ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА 
 
Ўзбекистонда тенниснинг оммавийлиги ва машҳурлигини, саломатликни мустаҳкамлашда 
унинг муҳим ўрин тутишини, халқаро майдонда спорт алоқаларини кенгайтиришдаги кенг 
имкониятларини ҳисобга олиб ва уни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор 
қилади: 
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Ўзбекистон Касаба 
уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси ёшларининг «Камолот» жамғармаси, 
республика Теннис федерацияси ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси 
Теннисни 
ривожлантиришни 
қўллаб-қувватлаш 
жамғармасини 
ҳамда 
Қорақалпоғистон 
Республикасида, барча вилоятларда ва Тошкент шаҳрида унинг бўлимларини ташкил этиш 
тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. 
2. Қуйидагилар Теннисни ривожлантириш жамғармасининг асосий вазифалари этиб 
белгилансин: 
корхоналарда, ўқув юртларида ва мактабларда, спорт жамиятларида, шунингдек, аҳоли яшаш 
жойларида теннис билан шуғулланиш учун моддий-техника базани мустаҳкамлашга ҳар томонлама 
кўмаклашиш; 
ёшлар, ишчилар, хизматчилар, талабалар, мактаб ўқувчилари аҳолининг бошқа тоифаларини 
спортнинг ушбу тури билан шуғулланишга жалб қилиш, саноат корхоналари, ўқув юртлари, спорт 
жамиятлари, ташкилотларда теннис билан шуғулланиш бўйича мусобақалар ташкил этиш, маҳаллий, 
минтақавий ва республика мусобақалари ўтказиш, етакчи ва истиқболли спортчиларни халқаро 
мусобақаларда фаол қатнаштириш; 
иқтидорли болаларни болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг теннис бўлимларига қабул 
қилиш учун аниқ мақсадни кўзлаб излаш ва танлаш ҳамда энг истиқболли болаларни энг яхши 
халқаро теннис мактабларига юбориш; 
захира ва халқаро турнирлар учун юқори классли теннисчилар тайёрлаш мактаблари ташкил 
этиш.
3. Маълумот учун қабул қилинсинки: 
Жамғарма юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган, ўз фаолиятини мустақил амалга оширадиган, 
барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий фуқаролар, ташкилотлар, фирмалар ва 
уюшмалар учун очиқ бўлган, уларнинг бадаллари ва бошқа пул тушумлари ҳисобига 
таъминланадиган, ўзини ўзи бошқарадиган, ўзини-ўзи маблағ билан таъминлайдиган, Ҳукуматга 
қарашли бўлмаган жамоат ташкилоти ҳисобланади; 
Ўзбекистон Республикаси Теннисни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси 
бошқарувининг юқори органи конференция ҳисобланади; 


202 
конференциялар 
орасидаги 
даврда 
Теннисни 
ривожлантиришни 
қўллаб-қувватлаш 
жамғармасини бошқаришни конференция томонидан сайланадиган кенгаш амалга оширади. 
4. Ўзбекистон Республикаси Теннисни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 
тузилмасига иловага мувофиқ розилик берилсин. 
5. Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Ўзбекистон Республикаси Теннисни 
ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига 50 млн. сўм ажратилсин. 
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, уюшмалари, концернлари, 
компаниялари, корхоналари, хўжаликлари ва ташкилотлари Теннисни ривожлантиришни қўллаб-
қувватлаш жамғармасининг Уставда кўрсатилган ўз вазифаларини амалга оширишида унга молиявий 
ва амалий ёрдам кўрсатсинлар. 
6. Адлия вазирлиги Теннисни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Уставини 
белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин. 
7. Теннисни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига нотижорат ташкилотлар учун 
амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ имтиёзлари татбиқ этилсин. 
Теннис клубларини бюджетга тўланадиган солиқларнинг барча турларидан 5 йил муддатга озод 
қилинсин. Ушбу маблағ теннисни ривожлантиришга йўналтирилсин. 
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 
ўринбосарлари А.А. Азизхўжаев, М.З. Усмонов ва Ўзбекистон Теннис федерацияси раиси Р.Р. 
Иноятов зиммасига юклансин. 

Download 4,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish