Ўзбекистон республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия


РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Download 4,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/174
Sana19.05.2022
Hajmi4,56 Mb.
#604773
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   174
Bog'liq
Жисмоний тарбия ва спорт

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА 
 
Ўзбекистонда футболнинг оммавийлиги ва унга катта қизиқиш борлигини, унинг аҳоли 
соғлиғини мустаҳкамлашдаги ва жисмоний тарбияни яхшилашдаги муҳим аҳамиятини, халқаро 
майдондаги спорт алоқаларини кенгайтиришдаги кенг имкониятларини эътиборга олиб ва уни янада 
ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Халқ таълими 
вазирлиги Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар 
иттифоқи ва бошқа манфаатдор ташкилотлар иштирокида: 
1993 йил 10 майга қадар 2000 йилгача футболни ривожлантириш миллий дастурини ишлаб 
чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг тасдиғига киритсинлар; 
1993 йил 1 апрелга қадар республикада барча ёш гуруҳлари бўйича командалар иштирокида 
футбол мусобақаларини ўтказишнинг ягона тизимини ишлаб чиқсинлар. Оммавий футбол 
учрашувларини уюштиришга, қобилиятли спортчи ёшларни излашга ва тарбиялашга алоҳида эътибор 
берсинлар. 
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси Ўзбекистон 
Республикаси Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги билан, шунингдек, Ўзбекистон Касаба уюшмалари 


195 
Федерацияси Кенгаши билан биргаликда 1993 йилда «Пахтакор» командасининг, Ўзбекистондаги 
бошқа терма ва профессионал футбол командаларининг мақомини тасдиқласин. 
3. Ўзбекистонда футболни ривожлантириш фонди таъсис этилиб, унга Вазирлар Маҳкамасининг 
захира фондидан 100 миллион сўм ажратилсин. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги 
вазирлигининг, 
«Ўзмашпахтагазлама» 
давлат 
концернининг, 
«Ўздавнефт-маҳсулот» 
бирлашмасининг, «ТТЗ» ишлаб чиқариш бирлашмасининг, Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб 
чиқариш бирлашмасининг фондни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳақидаги ташаббуси 
маъқуллансин ҳамда ажратилган маблағлар республикада футболни ривожлантиришнинг замонавий 
базасини вужудга келтиришни жадаллаштиришга, Ўзбекистоннинг соғлом ва баркамол фуқароларини 
тарбиялаб етиштиришдек олижаноб ишга кўмаклашади, деб ҳисоблансин. 
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ўн кун муддат ичида 
Республика футбол федерацияси билан биргаликда Ўзбекистонда футболни ривожлантириш фонди 
низомини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг тасдиғига тақдим этсин. 
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси Республика футбол 
федерацияси билан биргаликда «Пахтакор» командасининг анъаналарини тиклаш учун зарур чора-
тадбирларни кўрсин, командани юқори малакали мутахассислар ва умидбахш футболчилар билан 
мустаҳкамласин, «Қибрай» ўқув-машқ спорт комплекси асосий база қилиб белгилансин. 
1993-1994 йилларда марказий «Пахтакор» стадионини, «Қибрай» ва «Чиғатой» спорт 
базаларини пухта таъмирлаш амалга оширилсин. 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1993 йилда пухта таъмирлаш ишлари учун зарур 
маблағларни ажратсин ва 1994 йилда ҳам шундай ишни кўзда тутсин. 
Вазирлар Маҳкамасининг қурилиш, транспорт ва алоқа мажмуи (ўртоқ Тўлаганов) таъмирлаш 
ишларини амалга оширишда ёрдам берсин. 
7. «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси спорт мақсадларига атаб ишлаб чиқариладиган 
товарларнинг, шу жумладан, футбол кийимлари, тўп ва пойабзалнинг сифати яхшиланишини ҳамда 
турлари кўпайтирилишини таъминласин. 
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси Республика футбол 
федерацияси ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда миллий терма футбол командалари учун 
кийим формасини ишлаб чиқиб, тасдиқласин. 
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси: 
Республика футбол бўйича олий спорт маҳорати мактабининг «Чиғатой» базасида республика 
ёшлар ва ўспиринлар командаларининг олимпиада ўйинларига тайёргарлик марказини ташкил этсин; 
республика чемпионати ва биринчилиги қатнашчилари — олий ҳамда биринчи уюшма футбол 
клублари ҳузурида болалар-ўсмирлар спорт мактабларини очсин. 
10. Республиканинг барча минтақаларида футболни ривожлантиришга ва бунинг учун 
вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри футбол федерациялари раисларининг юксак масъулиятига катта 
аҳамият бериб, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг шу лавозимларга сайланишлари фахрли 
вазифа деб ҳисоблансин. 
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат истиқболни белгилаш ва статистика қўмитаси, Молия 
вазирлиги Ўзбекистон Республикаси терма командаларининг халқаро мусобақаларда, чемпионлар 
соврини, соврин эгаларининг соврини расмий мусобақаларида ва шу даражадаги бошқа 
беллашувларда қатнашишларига тайёргарлик кўришлари ва иштирок этишлари учун ҳар йили маблағ 
ажратишни, шу жумладан, эркин алмаштириладиган валюта ажратишни кўзда тутсинлар. 
13. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси терма командалар учун ва халқаро 
футбол мусобақаларида қатнашувчи командалар учун авиация билетлари расмийлаштирилишини ва 
сотиб олинишини таъминласин. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг чет 
эллардаги ваколатхоналари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 
илтимосига биноан бу командаларни кутиб олишни ва уларнинг транзит қатновини уюштиришда ҳар 
томонлама ёрдам берсинлар. 
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги терма командаларнинг ва клуб 
командаларининг аъзолари, шунингдек, айрим мутахассислар, тренерлар ва футболчилар учун чет 
элга чиқиш рухсатномалари ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминласин. Чет элга чиқишга 


196 
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан Республика Футбол 
федерациясининг белгиланган тартибдаги таклифлари асосида рухсатнома бериладиган бўлсин. 
15. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари 
футбол клубларини спорт соҳасига ихтисослашган малакали шифокорлар ва тиббий ходимлар билан, 
шунингдек, Ўзбекистон Футбол федерациясининг талабномаларига биноан зарур тиббий ашёлар ва 
дори-дармонлар билан таъминласинлар. 
16. Оммавий ахборот воситалари, Ўзбекистон телевидение ва радиоэшиттириш компанияси 
республикада футбол ҳаракатининг ривожланишини, энг яхши спорт клублари, спорт мактаблари, 
жисмоний тарбия жамоалари, мутахассислар ва тренерларнинг фаолиятини мунтазам равишда 
батафсил ёритиб борсинлар, республикада футбол мусобақалари ҳақида юксак савияда шарҳлар 
тайёрласинлар, «Спорт» газетаси ҳузурида «Ўзбекистонда футбол» ҳафтаномасини чиқариш ташкил 
этилсин. 
17. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари футбол 
мусобақаларини 
ўтказиш 
пайтида 
жамоат 
тартибини, 
томошабинларнинг, 
мусобақа 
қатнашчиларининг, ҳакамлар гуруҳларининг хавфсизлигини сақлашни таъминлаш юзасидан қўшимча 
чораларни амалга оширсинлар. 
18. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири 
ўртоқ А.М. Муталов зиммасига юклатилсин. 

Download 4,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish