Ўзбекистон республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ



Download 4,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/174
Sana19.05.2022
Hajmi4,56 Mb.
#604773
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   174
Bog'liq
Жисмоний тарбия ва спорт

 
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ 
Тошкент ш., 
2019 йил 27 август, 
721-сон 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 
ҚАРОРИ 
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ
ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ СПОРТ ОБЪЕКТЛАРИ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШ ИНЖИНИРИНГ КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА 
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
20.11.2019 й., 09/19/916/4034-сон) 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, 
реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш тартибини янада 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 августдаги ПФ-5787-сон 
Фармони
 
ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, 
реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш тартибини янада 
такомиллаштириш 
чора-тадбирлари 
тўғрисида» 
2019 
йил 
26 
августдаги 
ПФ-5787-
сон 
Фармонига 
асосан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида 
жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда 
спорт инвентарлари билан жиҳозлаш лойиҳаларини амалга оширишда буюртмачи функциясини 
бажарувчи давлат унитар корхонаси шаклидаги Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш 


306 
бўйича инжиниринг компанияси (кейинги ўринларда Инжиниринг компанияси деб аталади) ташкил 
этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 
2. Қуйидагилар Инжиниринг компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин: 
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги барча 
ташкилотларининг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда 
спорт жиҳозлари ва инвентарлари билан таъминлаш; 
спорт иншоотлари қурилишида белгиланган тартибда пудратчи ва лойиҳа ташкилотларини 
танлаш, пудрат шартномаларини тузиш, қурилиш-тиклаш ишларининг сифатли ва ўз вақтида 
бажарилишини таъминлаш; 
спорт иншоотларининг белгиланган истиқболли режаларда назарда тутилган муддатларда 
фойдаланишга топширилишини таъминлаш; 
лойиҳа ечимларининг самарадорлигини, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда 
архитектура талабларига мос келишини таъминлаш; 
спорт объектларини спорт инвентарлари билан жиҳозлаш; 
халқаро федерациялар (уюшмалар) талабларига жавоб берадиган спорт иншоотларини барпо 
этиш мақсадида хорижий мутахассисларни (дизайнерлар, конструкторлар, спорт йўналишлари бўйича 
бошқа мутахассислар), пудратчи ва лойиҳа ташкилотларини шартнома асосида жалб қилиш; 
амалдаги қурилиш меъёрлари ва қоидаларини, спорт иншоотларининг намунавий лойиҳаларини 
такомиллаштириш мақсадида хорижий тажрибани ўрганган ҳолда энергиятежамкор ҳамда бино ва 
иншоотлардан 
фойдаланиш 
самарадорилигини 
оширадиган 
технологиялар 
ва 
қурилиш 
материалларини қўллаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. 
3. Қуйидагилар Инжиниринг компанияси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб 
белгилансин: 
жисмоний тарбия ва спорт объектларини, жисмоний тарбия ва спорт тизимининг маъмурий 
биноларини ва бошқа иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш қийматидан 
ажратмалар; 
халқаро ва хорижий молия институтлари, ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг грантлари ва 
техник кўмаклашиш маблағлари; 
жисмоний 
ва 
юридик 
шахсларнинг, 
шу 
жумладан, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
норезидентларининг ҳомийлик хайриялари; 
жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан тушадиган даромадлар; 
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар. 
4. Инжиниринг компаниясига спорт объектларини халқаро федерациялар (уюшмалар) 
стандартларига ҳамда халқаро мусобақалар ўтказиш талабларига жавоб берадиган иншоотлар 
қурилишини таъминлаш мақсадида, зарурат бўлганда, спорт объектларининг лойиҳа ҳужжатларини 
ишлаб чиқишда ва қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда хорижий мутахассисларни, 
жумладан, пудратчи ва лойиҳа ташкилотларини белгиланган тартибда жалб қилишга рухсат берилсин. 
5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги 
жисмоний тарбия ва спорт объектларини жиҳозлаш бўйича манзилли дастури лойиҳасини ҳар йили 1 
декабрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
ҳокимликлари билан биргаликда, мазкур мақсадлар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети 
параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида шакллантиради ва Вазирлар Маҳкамасига 
тасдиқлаш учун киритади. 
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
ҳокимликлари белгиланган тартибда 2019 йил 1 декабрга қадар 2020 йил Инвестиция дастурига 
киритилган спорт объектларида лойиҳа-смета ҳужжатлари, қурилиш, реконструкция қилиш ва 
капитал таъмирлаш ишлари юзасидан тузилган шартномалар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг 
Инжиниринг компаниясига топширилишини таъминласин. 
7. Инжиниринг компанияси Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 
Тошкент шаҳар, А. Қодирий кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи 
асосида жойлаштирилсин. 
8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги: 


307 
бир ой муддатда Инжиниринг компаниясининг тузилмаси ва уставини тасдиқласин; 
Инжиниринг компаниясини малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин; 
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. 
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 
ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон 
Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин. 

Download 4,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish