Ўзбекистон республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия


II. Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш



Download 4,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/174
Sana19.05.2022
Hajmi4,56 Mb.
#604773
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   174
Bog'liq
Жисмоний тарбия ва спорт

II. Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш
4
.
2017-2018 йилларда ўт-
казилган ёзги Осиё ўйин-
лари тажрибасини ўрга-
ниш, шу жумладан:
2017 йил 12 - 28 сентя-
брь кунлари Ашхобод 
шаҳрида (Туркманистон) 
ёпиқ спорт иншоотлари-
да бўлиб ўтган жанг сан-
ъатлари ва V Осиё ўйин-
лари; 
2018 йил 14 август - 3 
сентябрь кунлари Жакар-
та ва Палембанг шаҳар-
ларида (Индонезия) бў-
либ ўтган XVIII ёзги Осиё 
ўйинлари.
1. Осиё ўйинларини ўтка-
зиш тажрибасини ўрганиш 
бўйича вазирлик ва идора-
лараро ишчи гуруҳ (кейинги 
ўринларда ишчи гуруҳ деб 
аталади) таркибини шакл-
лантириш ва Вазирлар Маҳ-
камасига тасдиқлаш учун 
киритиш.
2. 
Ўрганилган 
тажриба 
натижаларини таҳлил қилиш 
ва 
Ўзбекистон 
Республикасида 
Осиё 
ўйинларини 
ўтказишда 
самарали фойдаланиш.
2019 
йил июль-
август 
ойлари

Миллий олимпия 
қўмитаси,
Жисмоний 
тарбия 
ва спорт 
вазирлиги
Ташқи ишлар 
вазирлиги, 
Спорт турлари 
бўйича 
федерациялар 
(уюшмалар), 
тегишли 
вазирликлар
ва идоралар
III. Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича республикада мавжуд бўлган спорт 
иншоотлари, логистика, транспорт ва меҳмонхона инфратузилмаларини ўрганиш ва
янгиларини барпо этиш бўйича таклифлар тайёрлаш
5.
Ёзги Осиё ўйинларини 
оммавий ахборот восита-
лари орқали тўғридан-
тўғри эфирга узатиш.
Ишчи гуруҳ томонидан ёз-
ги Осиё ўйинларини тўғри-
дан-тўғри оммавий ахборот 
воситалари орқали ёритиш 
масалаларини ўрганиш ва 
Вазирлар Маҳкамасига так-
лифлар киритиш.
2019 йил 
июль

Ўзбекистон мил-
лий телерадио-
компанияси, Са-
марқанд вилояти 
ҳокимлиги,
Тошкент шаҳар 
ҳокимлиги
6.
Тошкент ва Самарқанд 
шаҳарлари 
марказий 
кўчалари ва Тошкент — 
Самарқанд 
йўналиши 
автомагистрал йўлларини 
таъмирлаш.
Ишчи 
гуруҳ 
томонидан 
амалга оширилиши зарур 
бўлган чора-тадбирлар ва 
уларни 
амалга 
ошириш 
харажатлари 
бўйича 
Вазирлар 
Маҳкамасига 
таклифлар киритиш.
2019 йил
август

Транспорт вазир-
лиги ҳузуридаги 
Автомобиль йўл-
лари қўмитаси, 
Самарқанд ви-
лояти ҳокимли-
ги,Тошкент 
шаҳар ҳоким-
лиги
7.
Республикада 
мавжуд 
бўлган спорт иншоотла-
ри, логистика, транспорт, 
меҳмонхона инфратузил-
малари 
қувватларини 
таҳлил қилиш ва чет эл 
тажрибасини 
ўрганган 
ҳолда 
йирик 
нуфузли 
халқаро комплекс мусо-
бақаларни ўтказиш учун 
Ишчи 
гуруҳ 
томонидан 
мавжуд 
инфратузилмалар 
қувватини ўрганиш таҳлили 
асосида қўшимча инфрату-
зилмалар ва уларни яра-
тишга харажатлар бўйича 
Вазирлар 
Маҳкамасига 
таклифлар киритиш.
2019 йил
сентябрь

Қурилиш 
вазирлиги, 
Иқтисодиёт ва 
саноат вазирлиги, 
Жисмоний 
тарбия ва спорт 
вазирлиги,
Миллий 
олимпия 
қўмитаси, 


297 
талаб этиладиган тегиш-
ли қўшимча инфратузил-
малар ва объектлар рўй-
хатини 
шакллантириш, 
уларнинг қурилиши ҳа-
жмлари ва қийматларини 
аниқлаш ҳамда эҳтиёж-
лардан келиб чиққан ҳол-
да объектларни таъмир-
лаш ва қуриш билан боғ-
лиқ бўлган харажатларни 
қоплаш.
Туризмни 
ривожлантириш 
давлат қўмитаси, 
Давлат 
статистика 
қўмитаси, 
Самарқанд 
вилояти 
ҳокимлиги, 
Тошкент шаҳар 
ҳокимлиги
8.
Ўзбекистонда ёзги Осиё 
ўйинлари иштирокчила-
рини (30 000 нафар) қа-
бул қилиш, маиший шарт-
шароитларни ўз ичига 
олган 
Олимпия 
ша-
ҳарчаларини Тошкент ва 
Самарқанд шаҳарларида 
қуриш.
Ишчи 
гуруҳ 
томонидан 
Ўзбекистонда 
ёзги 
Осиё 
ўйинларини ўтказиш билан 
боғлиқ барча тадбирларга 
аниқлик 
киритиш 
ва 
уларнинг сарф-харажатлари 
бўйича 
Вазирлар 
Маҳкамасига 
таклифлар 
киритиш.
2019 йил 
сентябрь

Самарқанд 
вилояти 
ҳокимлиги,
Тошкент шаҳар 
ҳокимлиги
9.
Ишчи гуруҳ томонидан 
тақдим этилган маълу-
мотлар, таклифлар ва ҳи-
соб-китобларни 
таҳлил 
қилган ҳолда Ўзбекистон 
Республикаси Президен-
тининг 
«Ўзбекистонда 
йирик нуфузли халқаро 
комплекс мусобақаларни 
ўтказиш учун спорт ин-
фратузилмани 
яратиш 
чора-тадбирлари 
тўғри-
сида»ги қарори лойиҳа-
сини ишлаб чиқиш.
Ишчи 
гуруҳ 
томонидан 
тақдим этилган маълумотлар, 
таклифлар 
ва 
ҳисоб-
китобларни 
комплекс 
таҳлиллар 
асосида 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
тегишли 
қарори лойиҳасини ишлаб 
чиқиш 
ва 
Вазирлар 
Маҳкамасига киритиш.
2020 йил
апрель

Жисмоний 
тарбия ва спорт 
вазирлиги,
Миллий 
олимпия 
қўмитаси, 
тегишли 
вазирликлар ва 
идоралар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ 
 
«ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ» ЯГОНА АХБОРОТ
ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА 
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
03.06.2019 й., 09/19/454/3233-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг «2019 — 2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмо-
ний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 13 
февралдаги 118-сон 
қарорига 
мувофиқ спортчилар, тренерлар, жисмоний тарбия ўқитувчилари 
(йўриқчилари) ҳақидаги маълумотлар, таълим ташкилотлари ўқувчилари ва талабларинингспорт 
фанлари бўйича топширган синов имтиҳонлари натижаларини тизимлаштириш, шунингдек
республикадаги 
жисмоний тарбия-соғломлаштириш 
ва 
спорт 
иншоотлари 
тўғрисидаги 
маълумотларнинг тизимли мониторингини олиб бориш, бундай маълумотлар билан алмашиш ва 
уларни таҳлил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасиқарор қилади: 
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва 
коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, тасарруфида таълим ташкилотлари ҳамда жисмоний 
тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари бўлган вазирликлар ва идораларнинг спортчилар, 
тренерлар, жисмоний тарбия ўқитувчилари (йўриқчилари) ҳақидаги маълумотлар, таълим 


298 
ташкилотлари ўқувчилари ва талабларининг спорт фанлари бўйича синов имтиҳонларининг 
тизимлаштирилган натижалари, шунингдек, республикадаги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва 
спорт иншоотлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган «Жисмоний тарбия ва спорт» ягона 
ахборот тизимини (кейинги ўринларда Ягона тизим деб аталади) яратиш ҳақидаги таклифига розилик 
берилсин. 
2. Қуйидагилар: 
Ягона тизим идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, давлат ва нодавлат 
мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, касб-ҳунар таълими, олий таълим ташкилотларида, 
шунингдек, мактабдан ташқари спорт таълими ташкилотларида (кейинги ўринларда таълим 
ташкилотлари деб аталади) жорий қилиниши; 
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг «Сертификатлаштириш ва 
компьютерлаштириш маркази» давлат корхонаси (кейинги ўринларда Сертификатлаштириш ва 
компьютерлаштириш маркази деб аталади) томонидан спортчиларни рўйхатга ва уларнинг 
фаолиятини ҳисобга олиш бўйича «Skm sportsmen», тренерлар ҳақидаги маълумотлар базаси 
юритилишини таъминловчи «Skm trener» ҳамда республикадаги жисмоний тарбия-соғломлаштириш 
ва спорт иншоотларини паспортлаштиришни таъминловчи «Skm sportinshoot» кичик ахборот 
тизимларини ўз ичига олган «Skm tizim» ахборот тизими (кейинги ўринларда АТ деб аталади) ишлаб 
чиқилгани маълумот учун қабул қилинсин. 
3. Қуйидагилар Ягона тизимнинг асосий вазифалари этиб белгилансин: 
спортчилар, тренерлар, таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари 
(йўриқчилари), шунингдек, республикадаги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари 
ҳақидаги маълумотларнинг тизимли мониторингини олиб бориш, бундай маълумотлар билан 
алмашиш ва уларнинг таҳлил қилинишини таъминлаш; 
таълим ташкилотлари ўқувчилари ва талабаларининг спорт фанлари бўйича синов 
имтиҳонларини топшириш натижаларини таҳлил қилиш; 
спортчилар, тренерлар ва республикадаги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ҳамда спорт 
иншоотларини рўйхатга ва фаолиятини ҳисобга олиш; 
www.sport.uz ягона маълумотлар порталида жойлаштириладиган спортчилар, тренерлар, таълим 
ташкилотларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари (йўриқчилари) ҳамда республикадаги жисмоний 
тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари тўғрисидаги маълумотларнинг долзарблигини 
таъминлаш, шунингдек, маълумотлар Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар порталига 
жойлаштирилишини таъминлаш. 
4. Қуйидагилар Ягона тизимни яратиш ва жорий қилиш чора-тадбирларини молиялаштириш 
манбалари этиб белгилансин: 
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия 
ва спортни ривожлантириш жамғармасининг 150,0 млн сўм миқдоридаги маблағлари; 
Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш марказининг ўз маблағлари; 
ўз тасарруфида таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари 
маблағлари; 
тегишли таълим ташкилотларининг маблағлари; 
хайрия маблағлари; 
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар. 
5. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ахборот технологиялари ва 
коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда: 
тегишли вазирлик ва идораларнинг таълим ташкилотлари контингенти тўғрисидаги мавжуд 
маълумотлар базалари билан интеграциялаштириш ҳамда маълумотлар алмашиш ҳисобга олинган 
ҳолда, Ягона тизимни яратиш бўйича техник топшириқлар ва технологик хусусиятларни, шунингдек, 
Ягона тизимнинг фаолият кўрсатиш тартибини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин; 
Ягона тизимни тасдиқланган техник топшириқларга мувофиқ 2019 йил 1 сентябрга қадар жорий 
қилсин ва ишга туширсин; 
Интернет тармоғидан доимий фойдаланиш ва маълумотларнинг белгиланган квоталар доирасида 
ахборот ҳимоясини таъминлаган ҳолда, www.sport.uz ягона ахборот порталини бир ой муддатда 


299 
«Uzinfocom» МЧЖнинг Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона 
интегратор сервер майдонида жойлаштирсин. 
6. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги «Ўзбекистон Республикаси 
Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли 
иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК билан биргаликда яратилаётган Ягона тизимни 
икки ой муддатда «Электрон ҳукумат» тизимининг фойдаланилувчиларини идентификация қилиш 
ягона ахборот тизими, жисмоний ва юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базалари билан 
интеграциялаштиришни таъминласин. 
7. Қуйидагилар: 
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги — Ягона ахборот тизимининг 
юритилиши, ушбу тизимга маълумотлар мунтазам киритилиши ва уларнинг долзарблиги 
таъминланиши мониторингини амалга оширадиган давлат органи; 
Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази — Ягона тизимни ишлаб чиқувчи ва 
оператор этиб белгилансин. 
Ягона тизимни ишлаб чиқишда: 
спортчилар, тренерлар ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш ҳамда спорт иншоотлари ҳақидаги 
маълумотлар бўйича «Skm tizim» АТ билан автоматлаштирилган ҳолда маълумотлар алмашинуви 
таъминлансин; 
республика таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари (йўриқчилари) ҳақидаги 
маълумотлар базасини, шунингдек, таълим ташкилотлари ўқувчилари ва талабаларининг спорт 
фанлари бўйича синов имтиҳонлари натижаларининг таҳлилини ўз ичига олган алоҳида кичик тизим 
яратилсин; 
республика таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари (йўриқчилари) 
томонидан таълим ташкилотлари ўқувчилари ва талабаларининг спорт фанлари бўйича синов 
имтиҳонлари натижаларини, шунингдек, спорт мусобақалари ташкилотчилари томонидан 
спортчиларнинг мусобақаларда эришган спорт натижаларини www.sport.uz ахборот портали орқали 
киритиш имконияти инобатга олинсин; 
спорт мактаблари ўқувчи-спортчиларининг бевосита тренер-ўқитувчиларига қонунчиликда 
белгиланган тартибда устамалар белгилаш ҳуқуқини берадиган спортдаги натижаларини www.sport.uz 
ягона ахборот порталида ҳисобга олиш ва улар билан танишиш имконияти таъминлансин; 
спортчилар, тренерлар, таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари 
(йўриқчилари), республикадаги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари ҳақидаги 
маълумотлар www.sport.uz ягона ахборот порталида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси очиқ 
маълумотлар порталида жойлаштирилиши таъминлансин. 
8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва 
коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ҳалқ таълими 
вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида таълим ташкилотлари бўлган 
вазирликлар ва идоралар: 
вазирликлар ва идоралар, шунингдек, таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия 
ўқитувчилари (йўриқчилари) ҳақидаги маълумотлар ҳамда ўқувчиларнинг (талабалар) спорт фанлари 
бўйича синов имтиҳонлари натижаларини Ягона тизимга киритиш учун масъул бўлган тегишли 
мутахассислари учун семинарлар ташкил этилишини; 
Ягона тизимга маълумотларни киритишга масъул бўлган жисмоний тарбия ўқитувчилари 
(йўриқчилари) ва спорт тадбирлари ташкилотчилари тегишли шахсларининг шахсий жавобгарлиги 
белгиланишини; 
Ягона тизимдаги маълумотларни мунтазам равишда янгилаб бориш учун ўқитувчилар 
(йўриқчилар) ва масъул шахсларнинг Интернет тармоғи, тегишли ускуналар ва компьютер 
техникасидан фойдаланиш шароитларини; 
Ягона тизимнинг узлуксиз ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш тадбирлари 
ўтказилишини таъминласин. 


300 
9. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва 
идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда 
ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. 
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 
ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон 
Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин. 

Download 4,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish