Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт
вазирининг 9 октябрдаги 1162-сонли буйруғи ижросини
таъминлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги
ПФ-6079-сон “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги 08/1-2190-сон топшириги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг
2020 йил 9 октябрдаги 1162-сонли буйруғи ижросини таминлаш мақсадида буюраман: 1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги
ПФ-6079-сон Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 1162-сонли буйруғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Мазкур буйруқ билан:
а) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар, бизнес ҳамжамияти ва илмий доиралар вакиллари ҳамда хорижий экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегияси 1-иловага,
2020-2022 йилларда худудларни рақамли трансформация қилиш дастурлари 2-14-иловаларга, 2020-2022 йилларда тармоқларни рақамли трансформация қилиш дастурлари 15-21-иловаларга, “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси
22-иловага, тармоқлар ва худудларни ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналарига бириктириш 23-иловага, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” 24-иловага, Электрон давлат хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича тадбирлар дастури 25-иловага, Давлат бож, йиғим, жарима ва бошқа тўловларни тўлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси 26-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
б) Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармонининг 23-иловага мувофиқ бириктирилган тармоқлар ва худудларга илғор технологиялар ҳамда
IT-ечимларни трансфер қилишда, рақамли иқтисодиёт соҳасидаги лойихаларни биргаликда амалга ошириш учун етакчи компанияларни жалб қилишда, рақамли иқтисодиёт соҳасидаги лойихаларни биргаликда амалга ошириш учун етакчи компанияларни жалб қилишда ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиши;
2023 йилдан бошлаб, Стратегия эришилган натижалар ва мақсадли кўрсаткичлар ҳамда тегишли давр учун рақамли технологияларни янада ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган икки йилга мулжалланган дастурлар асосида амалга оширилиши;
2020 йил 1 ноябрдан бошлаб ёпиқ биноларда алоқани ташкил этиш мақсадида мобил алоқа операторлари учун ажратилган радиочастота доирасида 500 мВт дан ошмайдиган қувватда ишлайдиган база станцияларидан фойдаланишга рухсатномани расмийлаштириш бўйича талаблар (таснифланган объектлар яқинида ўрнатиладиган мобил алоқа база станциялари бундан мустасно) бекор қилинганлиги;
“Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясида кўзда тутилган лойихаларни ўз вақтида ва кенг кўламда амалга оширилишини таъминлаганлиги, шунингдек, ахборот технологиялари ва электрон хизматларни жорий этишни рейтинг баҳолаш натижаларига кўра вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ва уларнинг рақамлаштириш бўйича ўринбосарларига ҳар ойда уларнинг ойлик маошига 30 фоиз миқдорида устама тўланиши;
Раҳбарлар ва уларнинг рақамлаштириш бўйича ўринбосарларига ойлик устама тайинлаш тўғрисида қарор Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳулосаси асосида қабул қилиниши белгиланганлиги инобатга олинсин.
Бошқарма бошлиғининг ўринбосари Н.Хакимовга рақамлаштириш бўйича ўринбосар ваколати юклансин ҳамда қуйидагилар рақамлаштириш бўйича ўринбосарнинг вазифалари этиб белгилансин:
ахборот тизимлари ва ресурсларини кенг жорий этишни назарда тутувчи идоравий рақамли трансформация дастурларини ишлаб чиқиш ва ўз вақтида амалга ошириш; электрон давлат хизматларини мобил қурилмалар ва электр ҳамкорликнинг бошқа шакллари орқали кўрсатишни янада кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш; идоралар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, Интернет тармоғида очиқ маълумотларни ва бошқа ахборотларни жойлаштириб бориш бўйича чоралар кўриш;
идоравий рақамли инфратузилманинг ахборот хавфсизлгини, шунингдек, электрон маълумотлар ва хужжатларнинг ҳимоясини таъминлаш.
“Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида
2020-2022 йилларда Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг рақамли трансформация қилиш дастури амалга ошириш бўйича ишчи гурухи таркиби 1-иловага, “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасида
2020-2022 йилларда Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг рақамли трансформация қилиш дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ишчи гурух (Н.Хакимов), туман (шаҳар), Жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари ҳамда барча спорт таълим муассасалари мазкур буйруқда берилган топширикларни ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминласин.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари (Н.Хакимов)га ҳар ойда ҳисобот ойининг кейинги ойнинг 5-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони билан тасдиқланган Стратегия, дастурлар ва “Йўл харита”лари ҳамда идоравий рақамли трансформация дастурларида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида ҳисобот тақдим этиб бориш вазифаси юклансин.
Бошқарманинг АКТ бўлими бир ой муддатда бошқарма фаолияти билан боғлиқ, шунингдек, амалдаги конун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармонидан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар аниқланган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига таклиф киритиш вазифаси юклансин.
Бошқарманинг кадрлар бўлими (А.Эминов)га мазкур буйруқ билан бошқарманинг барча ходимларини таништириш ва буйруқ нусхасини туман (шахар) жисмоний тарбия ва спорт бўлим бошлиқларига юбориш вазифалари юклансин.
Мазкур буйрук ижросини назорат қилиш ўз зиммамда қолдираман.