207
II
ШЎЪБА.
САНОАТ 4.0 ИНҚИЛОБИ ШАРОИТИДА
РАҚАМЛИ
БИЗНЕС СТРАТЕГИЯЛАРИ ВА МОДЕЛЛАРИ
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ФАОЛИЯТИДА РАҚАМЛИ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Жумаев Н.Х.
–
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
депутати, и.ф.д., проф.,
Ибрагимова А.И.
–
АТБ «Hamkorbank»
лойиҳа офиси раҳбари, тадқиқотчи
Сўнгги
пайтларда
барча
соҳаларда
тараққиёт
шиддат
билан
жадаллашмоқда, бу борада, иқтисодиётнинг банк тизимида ҳам тараққиётнинг
жадаллашуви сифат кўрсаткичларининг яхшиланишига олиб келмоқда.
Бундан бир неча йил олдин банклар мижозларига хизмат кўрсатиши учун
турли ҳужжатлар ва имзоларни йиғиб келишни талаб қилган бўлса, бугун эса
мижоз банк манзилини қаерда эканлигини билмасдан ҳам банк хизматларидан
тўла қонли фойдаланмоқда. Бунга сабаб эса жорий этилаётган инновациялар
.
Масалан, миллий валютадаги пластик карталардан ҳеч чекловларсиз хорижий
валюталарга айрибошлаш мумкинлиги, кредит олиш учун ҳужжатларни
электрон шаклига ўтганлиги, банклар рақамли иқтисодиётга ўтаётганлиги,
банкларга блокчейн технологиялар кириб келиши, буларнинг ҳаммаси,
инновацион ғоялар ва технологияларга таянади.
Ўз вақтида мобиль банкингнинг жорий этилиши мижозлар учун инновация
сифатида қаралган бўлса, бугунги кунда бу технология мижозлар учун, айниқса
ёш авлод учун мажбурий шарт сифатида қаралмоқда. Экспертлар ва
таҳлилчиларнинг фикрича, мобиль банкинг технологияси банклар учун
минимум шарт сифатида қаралиб, бундай технологиядан фойдаланмаган банк,
банк хизматлари бозорида аутсайдир сифатида қаралади.
Умумлаштириб айтганда, “инновация” бу инсоният томонидан ижод
асосида яратилаётган тушунчаларнинг занжирли боғламидир.
Маълумки, бугунги кунда рақамли иқтисодиёт қиймат яратишда муҳим
аҳамият касб этмоқда. Турли хил алгоритмлар, жараёнлар ва рақамли ахборотлар
корпоратив бизнесни стратегик ривожланишида асосий ҳал қилувчи кучга эга
бўлмоқда. Рақамли номолиявий омиллар банкларни рақобатбардошлигини
белгилаб бермоқда, самарадорлигига таъсир кўрсатмоқда.
Рақамли
технологияларни
ривожланиши
охир
-
оқибат
номоддий
активларни, яъни физик жиҳатдан мавжуд бўлмаган номонетар активларни
ошишига олиб келмоқда. Масалан, 1975 йилда американинг йирик
корпорацияларининг номоддий активлари 17%ни ташкил этган бўлса, 2017
йилга келиб, бу кўрсаткич 84%дан ошди. Аниқроқ тушунтирадиган бўлсак,
бухгалтерия балансидаги
моддий ва номоддий активлар ўз ўринларини
алмаштириштиришди.
208
Рақамли активлар –
бу молиявий ҳисоботларни тузишда ҳисобга
олинадиган рақамли шаклдаги номоддий активлардир.
McKinsey экспертларининг баҳолаши бўйича, бугунги кунда жаҳон
ЯИМнинг қарийб 8,6%и
рақамли активларга тўғри келади, шу билан бирга,
уларни ишлаб чиқиш суръати жаҳон иқтисодий ўсишининг 30%га тўғри келади.
Рақамли активларни ривожланиши акселератор (тезлаштирувчи) ҳаракатига
ўхшайди.
Рақамли активларни ривожланишида ижтимоий тармоқларни
ўрни
муҳимдир. Ижтимоий тармоқлар ўз навбатида рақамли бизнесни
ривожланишига кенг имкониятлар яратиб беради.
Рақамли иқтисодиётнинг замонавий кўриниши сифатида мобиль тўлов
тизимларини кўрсатиш мумкин. Бунда ҳаммамизга маълумки, мижозларнинг
смартфонлари банкдаги ҳисобрақамларга боғланган бўлади, бу ўз навбатида
мижозларга on
-
line харидларни амалга ошириши ва фақатгина мобиль
аппаратнинг экранига қўл теккизиш орқали дунёнинг исталган жойига пул
маблағлари ўтказиши мумкин.
Тўлов тизимлари ва банк ахборот тизимлари рақамли активлардан кенг
фойдаланишади. Рақамли активлардан тўлов тизими сифатида кенг
фойдаланилаётгани сифатида PayPal ни мисол қилиб келтириш мумкин. PayPal
га 1998 йил асос солинган эди. Ушбу тўлов тизимидан дунёнинг 200 дан ошиқ
мамлакатлари
фойдаланади. PayPal тўлов тизимининг умумий мижозлари сони
180 млн.дан ошди. Morgan Stanley аналитиклари PayPal га баҳо бера туриб, уни
йирик бўлишига қарамасдан ўсишда барқарор давом этаётган компания
сифатида кўрсатиб ўтишди
1
. Қизиқарли жиҳати шундаки, PayPal жаҳон бозорида
йирик иштирокчи ҳисобланган Morgan Stanley дан бор йўғи 6 млрд.$га, Goldman
Sachs Group Inc.дан 10 млрд.$га камроқдир. Ҳозирги кунда PayPalнинг бозор
капитализация қиймати 83 млрд.$дан ошиқроқ суммани ташкил этмоқда.
Ваҳоланки, 2 йил олдин компаниянинг қиймати e
-
bay дан ажраб чиққанидан
кейин 47 млрд.$ни ташкил этган эди.
Рақамли активларнинг асосий компонентлари сифатида интулектуал мулк
объектлари ҳисобланади. Интелектуал фаолият натижаларига эгалик ҳуқуқини
фақатгина компания эга бўлади. Бундай активларга мисол қилиб, ихтиро
патентига мутлақ ҳуқуқ, компьютер дастурларига мутлақ ҳуқуқ ва маълумотлар
базасини келтириш мумкин.
Рақамли активлар биржа, биржадан ташқари савдо тизимлари, электрон
савдо тизимларининг фаолият кўрсатиши, интернет
-
провайдерларнинг иши,
шунингдек, интернет
-
қидирув, булутли ҳисоблашлар
2
ва рақамли реклама
технологияларини ривожланишида муҳим ўрин эгаллайди. Мисол қилиб
АҚШнинг Google компаниясини келтиришимиз мумкин. Google компанияси
1
PayPal
опередила по капитализации
American Express
. Финансы
, 15.10
.2017 г.,
www.rbc.ru/rbcfreenews/
59e36f899a7947ee0a581e59
2
Булутли ҳисоблашлар (ингл. сloud computing; рус. облачные вычесление) –
Маълумотларга ишлов бериш
технологияси, бунда дастурий таъминот фойдаланувчига Интернет
-
сервис сифатида тақдим этилади. Барча
маълумотлар Интернет тармоғидаги серверларда сақланади ва мижоз томонидан (шахсий ёки мобиль компьютер,
телефон ва бошқа қурилмада) вақтинчалик кешланади. Ушбу атамадаги “булут” метафораси Интернетни
билдиради.
Манба: Ахборот
-
Коммуникация Технологиялари. Изоҳли луғат. Т.: 2010 й.. –
49-
бет.
209
бутун жаҳон бўйлаб, миллиондан ортиқ серверларни бошқаради, бир вақтнинг
ўзида ҳар куни 10
9
кўпроқ қидирув талабларини ва 10
16
байтдан кўпроқ
фойдаланувчилар маълумотини қайта ишлайди. 2018 йилнинг бошига келиб
Google компаниясининг бозор капитализация қиймати 685 млрд. млрд.$дан
ошиқроқ суммани ташкил этди
1
.
Ҳозирги вақтда рақамли активлар билан бирга рақамли активларни
бошқариш тизими ҳам тез суръатларда ривожланмоқда.
Ҳозирги вақтда рақамли активлар бўйича глобал иштирокчилар сифатида
North Plains Systems Corporation, Open Text Corporation, Widen, Net Xposure, Inc.,
Media Beacon, Inc., Hewlett-
Packard Company, WebDAM каби йирик халқаро
корпорацияларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Рақамли активларни бошқаришда ахборот хавфсизлигини таъминлаш
муҳим омил ҳисобланади. Бунда
асосий эътиборни рақамли маълумотларга
рухсатсиз кириш, уларни ахборот воситачиларидан ҳимоя қилган ҳолда
хавфсизлигини таъминлаш ва ахборотлар узатишнинг соддалигини таъминлашга
қаратилиши лозим.
Рақамли активларни бошқаришнинг муҳим муаммоларидан бири –
бу
уларнинг ҳуқуқий ҳимоясидир. Таъкидлаш лозимки, қисқа вақтларда ва
оргиналдан камроқ харажат қилиб рақамли активларни нусхасини яратиш ва
ишга тушириш мумкин. Бу албатта, рақамли активларнинг умумий даромадига
таъсир қилади. Рақамли активларни бошқаришда булутли
технологиялардан
фойдаланишнинг асосий шартларидан бўлиб, техник, ҳуқуқий ва ташкилий
жиҳатдан ахборотлар ҳимояси бўйича усулларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.
Рақамли
активларни
ривожланишини
рақамли
тижоратнинг
ривожланишисиз тасаввур қилиш қийин. Рақамли тижорат эса, содда ва ишончли
рақамли тўлов тизимларини яратишни талаб этади. Биринчи on
-
line тўлов
тизимларига хизмат кўрсатишда аҳоли ўртасида кенг тарқалганлиги сабабли
кредит ва дебет карталаридан фойдаланилган. Visa ва Master Card кредит
карталари эмитентлари сотувчилардан ахборот алмашинувида юқори
хавфсизлик чорларини кўриш шартларини талаб этишган. Кредит ёки дебет
картадан транзакция амалга оширилса, сотувчи ҳар бир хариддан 10 центдан
ташқари, тушум миқдоридан 2% комиссия ҳам тўлаши белгиланган. Бу комиссия
битим қатнашувчилари, яъни сотувчи банки, карта эмитентлари ассоциацияси,
картанинг банк
-
эмитенти ўртасида тақсимланади. Бу ўз навбатида янада
самарали тўлов тизимларини вужудга келишига сабаб бўлди. Англия банки
инновацион тўлов тизимини тўрт турга бўлади:
–
пакетлардан (врапперлар)дан фойдаланадиган тўлов тизимлари;
–
мобиль тўловлардан фойдаланадиган тўлов тизимлари;
–
кредит ва маҳаллий валютадан фойдаланадиган тўлов тизимлари;
–
криптовалюта (виртуал рақамли валюта)лардан фойдаланадиган тўлов
тизимлари.
1
Apple, Google, Microsoft, Facebook и Amazon: слишком быстрый рост до $3 трлн, журнал Эксперт
-
онлайн,
http://www.expert.ru/2017/10/3/s3-trln-kapitalizatsii-apple-google-microsoft-facebook-i-amazon-nastorozhili-vlasti-
ssha/
210
Биринчи тўлов тизимига мисол қилиб, Враппер
(ингл. wrapper
/'ræpə/ –
ўраб
қўйиш)ни келтириш мумкин
1
. Врапперлардан фойдаланувчи тўлов тизимларида
фойдаланувчиларга энг содда ва қулай интернфейсни таъминлайди. Бироқ,
бунда янги рақамли валюта ҳам
яратилмайди, тўлов тизимини асосини ҳам
ўзгаришига йўл қўйилмайди. Враппер бу –
мобиль қурилмадан кириш
-
чиқиш
оқимини тутиб олувчи ва фойдаланилаётган алгоритмга мувофиқ ўзгартирувчи
дастурий таъминотдир.
Иккинчи тўлов тизимига мисол қилиб, смарт
-
карталар ёки тўлов тизими
ҳисобрақамларининг чипларида жойлаштирилган янги пуллик тўлов
тизимларини яратишни келтириш мумкин. Бунда ҳисоб
-
китоблар миллий
валютада, барча транзакциялар эса мобиль қурилмалар ёрдамида амалга
оширилади. Бунга мобиль ҳамёнлик тўлов тизимларини, SMS
-
тўловларни мисол
қилиб кўрсатиш мумкин. Бу тўлов тизимига Apple Pay, Google Wallet каби тўлов
тизимларини ҳам қўшиш мумкин.
Учинчи тўлов тизимига мисол қилиб, фойдаланувчилар томонидан ишонч
қозонган янги қиймат ва муомала воситаси сифатидаги янги рақамли
объектларни кўрсатиш мумкин. Маҳаллий валютадан фойдаланадиган тўлов
тизимларини яратишнинг асосий мақсади бўлиб, белгиланган аниқ бир ҳудудни
иқтисодий фаоллигини ошириш ҳисобланади. Рақамли кредит яратилиши –
рақамли пулларнинг эмитенти ҳисобланган компания миллий валютани қабул
қилиши ва уни янги қиймат ўлчовига алмаштириши билан амалга оширилади.
Рақамли кредитларни Итака соати
2
(АҚШ), Бристоль фунти
3
(БуюкБритания)
ёки WIRBank
4
каби маҳаллий валюталарга айирбошлаш мумкин.
Тўртинчи тўлов
тизими сифатида принципиал жиҳатдан янги қайта
тақсимланиш тавсифига эга бўлган криптовалюталарга асосланган тўлов
тизимларини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Мазкур тўлов тизимида
амалга ошириладиган барча транзациялар тўлов тизимининг барча
қатнашчиларига очиқ ҳисобланган тақсимланган реестрда рўйхатдан
ўтказилади. Бу тақсимланган тўлов тизимида барча қатнашчилар томонидан
тақсимланган реестр қоидаларига тўлиқ амал қилиш муҳим ҳисобланади ва шу
шарт транзакцияларни қонунийлигига асос бўлади. Кўпгина ҳолларда
қатнашчиларнинг келишиши криптографик алгоритмлар ёрдамида эришилади.
1
https://ru.wikipedia.org/wiki/Враппер
2
Итака соати
(ингл.
Do'stlaringiz bilan baham: |