ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНИШИДА ДАВЛАТНИНГ
АҲАМИЯТИ
Алимов Б.Б
.
–
ОБМ “Бизнес ва тадбиркорлик
кўникмалари кафедраси доценти
, PhD
Ўзбекистон Республикасида йил сайин бизнес ва тадбиркорликни
ривожланишига катта этибор қаратилмоқда. Бизнес ва тадбиркорликни бир
бўғини сифатида оилавий тадбиркорликни ривожланишида аҳолини иш билан
банд қатламини ошириш, бозорларда соғлом рақобат муҳитини яратиш ва
кенгайтириш, экспорт ҳажмини қисқартириб, импорт ҳажмини ошириш,
миллий маҳсулотларимизни ассортиментини кенгайтириш ҳамда сифатини
ошириб бориш каби бир қанча омилларга тўғридан
-
тўғри таъсир қилади.
Буларнинг
барчаси
албатта
Ўзбекистон
Республикасини
бюджет
маблағларини кенгайишига, аҳолини камбағаллик синфи салмоғини
қисқаришига, аҳоли орасида оилавий
тадбиркорликка бўлган эхтиёжи ва
хохишини ошишига, янги бизнес ва тадбиркорлик лойиҳаларини жорий
қилинишига
сабаб бўлади. Бу борада яқин йилларда бир қанча қарорлар,
фармонлар, дастурлар ишлаб чиқилди.
Яъни, Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 26 апрелдаги ЎРҚ
-327-
сонли “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ
-4862-
сонли
“Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва
тадбиркорликни
ривожлантиришга
доир
қўшимча
чора
-
тадбирлар
тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11
августдаги ПҚ
-4804-
сонли “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка
жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб
-
ҳунарга ўқитишга
қаратилган
ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 14 майдаги ПФ
-5718-
сонли “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб
-
қувватлаш
ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги
Фармони,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги 6079
-
сонли ““Рақамли ўзбекистон
-
2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
403
Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги
460-
сонли “Бизнес ва тадбиркорлик
олий мактаби фаолиятини ташкил этиш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПҚ
-
3777-
сонли ““Ҳар бир оила
-
тадбиркор” дастурини амалга ошириш
тўғрисида”ги Қарори ҳамда яна кўплаб бундай меъёрий хужжатларни
келтириш мумкин. Юқоридаги қарорлар ва фармонлардан кўриниб турибдики
ушбу соҳа давлат аҳамиятига молик ва долзарблигини билдиради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПҚ
-
3777-
сонли ““Ҳар бир оила
-
тадбиркор” дастурини амалга ошириш
тўғрисида”ги Қарори ҳам оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик,
касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турларини кенг
оммалаштириш, ҳар бир оиланинг барқарор даромад манбаига эга бўлиши
учун шарт
-
шароитлар яратиш ва ишсизликка барҳам беришни мақсад қилган.
Режага кўра, дастур олис, табиий
-
иқлим шароити оғир ҳудудларда
аҳолининг моддий шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи сифати ва
даражасини оширишга хизмат қилиши керак. Тадбиркорлик билан
шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг ташаббусларини ҳар томонлама
қўллаб
-
қувватлаш,
уларга
имтиёзли
кредитлар
ажратиш
ҳамда
ишбилармонлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишда амалий ёрдам
кўрсатилиш белгиланган.
Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматининг маълумотларига кўра,
2018 йил 1 апрель ҳолатига юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган
оилавий корхоналар сони 13275 тани ташкил қилган. Уларнинг 12695 таси ёки
95,6 фоизи айни пайтда фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тасаруфидаги Оилавий
тадбиркорликни ривожлантириш бошқармасининг статистик маълумотларига
эътибор берадига бўлсак ҳамда уларни таҳлил қилиб чиқсак.
1-
жадвал
маълумотларига кўра “Ҳар бир оила
-
тадбиркор” дастури
доирасида Ўзбекистон Республикаси бўйича 9069 та махалла фуқаролар
йиғини(МФЙ)дан 6436539 та хонадон ўрганиб чиқиш режага киритилган
бўлиб, 7026 та МФЙдан 2675231 та хонадонларга тарғибот
-
ташвиқот ишлари
амалга оширилган. Ушбу тарғибот
-
ташвиқот материаллари учун 525,6
миллиард сўм маблағ сарф қилинган. Сарф қилинган маблағлар маҳаллий
бюджет қўшимча манбасидан 103,4 миллион сўм (Навоий 9,8; Сурхондарё
11,6; Фарғона 3,3; Хоразм 78,7), бюджетдан ташқари маблағлар 15,5 миллион
сўм (Қашқадарё 9,0; Самарқанд 3,5; Хоразм 0,8; Тошкент 2,2) ҳамда бошқа
манбалардан 406,8 миллион
сўмни (Андижон, Бухоро, Жиззах вилоятларидан
ташқари барчаси) ташкил қилган. Тарқатилган тарғибот материалларидан
услубий кўрсатмалар 123,2 минг дона (энг кўпи Бухоро ва Хоразм вилоятлари)
ҳамда
буклет, флаер, брошюралар 2696,1 минг дона (энг кўпи Фарғона
ва
Тошкент вилоятлари) тарқатилди. Бунда барча вилоятларда ва Тошкент
шаҳарда жадал ишлар олиб борилганлигини кўришимиз мумкин.
404
Do'stlaringiz bilan baham: |