Ўзбекистон республикaси иқтисодий тaрaқҚиёт


  МАХАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИНИНГ



Download 8,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/448
Sana23.07.2022
Hajmi8,4 Mb.
#842576
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   448
Bog'liq
Raqamli iqtisodiyot

 


46 
МАХАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИНИНГ 
ҲУДУДЛАРДА
 
РАКАМЛИ ИКТИСОДИЁТНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ ЎРНИ
 
 
Ғуломова
 
Н.Ф


 
Ўзбекистон Республикаси Президенти
 
ҳузуридаги
 
Давлат бошқаруви академияси докторанти
 
 
Ҳар
қандай давлатнинг сиёсий тизимида маҳаллий бошқарув институтлари 
муҳим ўрин тутади. Зеро, бу институт давлат бошқарувининг аҳолига энг яқин 
бўғини ҳисобланиб, улар бевосита юқори давлат органлари томонидан қабул 
қилинадиган
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат дастурларининг 
жойлардаги самарали ижросини таъминлайди. Шунинг учун ҳам маҳаллий 
ҳокимият
тизимининг муваффақиятли ташкил қилиниши ҳамда тўғри бошқарув 
усули танланиши ҳудуд иқтисодий, ижтимоий, маданий ва бошқа соҳаларининг 
ривожланишига замин яратади. Sat
terthwaite
1
фикрига кўра, маҳаллий давлат 
ҳокимияти
тузилмалари рақамли иқтисодиёт ва ижодкорликни ривожлантириш 
муҳим рол ўйнайдилар.Чунки айнан уларнинг тегишли йўналишларни, ўз 
ҳудудларининг
ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ривожлантириш бўйича 
қарорларни
қабул қилиш ва тегишли чораларни амалга ошириш имконияти 
кўплаб соҳаларда фаолият олиб борадиган АКТ бизнес компанияларининг 
ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиши тадқиқотларда белгиланиб ўтилган.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ўзбекистон Республикаси 
Конституциясининг 99
-
моддасига мувофиқ Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда 
(туманга бўйсунадиган шаҳарлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қиладиган 
халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар 
давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли 
масалаларни ҳал этадилар. Ҳамда уларнинг вазифаларига қуйидагилар: 
ҳудудларни
иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш, маҳаллий 
бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқлар, йиғимларни 
белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилиш киради. Маҳаллий 
давлат ҳокимияти органларига юклатилган ҳудудларининг иқтисодиёт 
тармоқлари ва соҳаларида ахборот
-
коммуникация технологияларини жорий 
қилиши
2
вазифаси эса ҳудудларда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришдаги 
ўрнини белгилайди. 
Ўзбекистон ҳудудларида маҳаллий давлат ҳокимияти органларини 
қуйидаги
ваколат йўналишларида таҳлили натижасида қуйидаги муаммолар 
мавжудлиги аниқланди:
1.
Ҳудудларда
рақамли инфратузилмани ривожлантириш ташaббуслари 
асосан юқоридан пастга бошқарув усулида амалга оширилиб, Ҳудудий 
1
J.Fazlagi´c, E. Szczepankiewicz , The Role of Local Governments in Supporting Creative Industries

A Conceptual 
Model, MDPI, 2019 
2
“Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги 
ҳузуридаги
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция 
тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 
майдаги 318
-
сон Қарори. 


47 
бошқармалар, асосан, юқори ташкилот, яъни Вазирлик томонидан берилган 
вазифаларни жойларда бажариш билан шуғулланиб, Маҳaллий давлат 
ҳокимияти
органлари мустaқил равишдa ҳудудларни рақамлаштириш борасида 
ташаббусларни амалга оширмаяпти ҳамда АКТ соҳасини ривожлантириш ва 
рақамли иқтисодиётни шакллантириш борасида ўз салоҳиятидан етарлича 
етарли даражада фойдаланмаяптилар. Шу сабабдан, ҳудудларда рақамли 
трансформация инфратузилмаси етарли даражада шаклланмаган. 
2.
Ҳудудларда
АКТ инфратузилмасини ривожлaнтиришнинг молиявий 
таъминоти, асосан, Республикa бюджети ва Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 
бошқа бюджетлар томонидан молиялаштирилмоқда. Маҳaллий давлат 
ҳокимияти
томонидан маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, 
маҳаллий солиқлар, йиғимлaрни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармаларни 
ҳосил
қилиш каби вазифaлар киритилганига қарамай, ҳудудларни 
рақамлаштиришга қаратилган жамғармалар тузилмаган ҳамда маҳаллий давлат 
ҳокимияти
томонидан рақамли иқтисодиётни ривожлaнтиришга йўналтирилган 
маҳаллий бюджетлар шакллантирилмаган.
3.
Ҳозирда
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳудудлардаги тaлабга 
биноан Вазирлар Мaҳкамасига университет, таълим марказлари ва бошқа таълим 
муассасаларини ташкил этиш бўйича таклифлар бериш билан чегaраланиб 
қолмоқда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ташаббуслари билан АКТ 
соҳaсида хусусий ёки давлат
-
хусусий шерикчилик асосида таълим муассасалари 
ташкил этилмаган.
4.
Бугунги кундa маҳaллий давлат ҳокимияти органлари ҳудудларда АКТ 
соҳасини ривожлантириш ва рақамли иқтисодиётни шакллантириш борасида 
нодавлат нотижорат ташкилотлари салоҳиятидан етарлича фойдаланмаяпти. 
Бунинг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат: 1) ННТлaрни ҳудудлaрни 
ривожлaнтиришга кенг жaлб этишдa маҳaллий давлат оргaнлари вакиллари бу 
борада етaрлича салоҳиятга эга эмaс; 2) ННТлaр (айниқса, рақамли иқтисодиёт 
йўналишларини ривожлaнтиришга қарaтилган) вакиллари салоҳиятининг етарли 
эмаслиги
1
; 3) ҳудудлaрда ННТларни молиялаш тизими самaрали йўлга 
қўйилмаган

Бу муаммолар ўз навбатида, ҳудудларни “Ақлли шаҳар”, “Ақлли қишлоқ”, 
“Ақлли ҳудудлар”га айлантириш борасида имкониятларни чеклайди
.
Юқоридаги муаммоларни бартараф этиш учун ҳудудларда рақамли 
иқтисодиёт инфратузилмасини яратиўда маҳаллий давлат ҳокимияти қуйидаги 
омилларни ривожлантириши талаб этилади: а) илмий тадқиқот ва олий таълим 
муассасалари мавжудлиги ва уларнинг инновацион фаолият олиб боришлари 
учун юқори малакали мутахассислар ҳамда тегишли (замонавий) асбоб
-
ускуналар билан таъминланганлиги; б) АКТ бизнес инкубаторларининг 
мавжудлиги, уларнинг юқори малакали кадрлар билан таъминланганлиги ва 
самарали фаолият юритишлари учун шароитлар яратиш; в) молия 
институтларининг мавжудлиги ва уни молиялаштиришнинг самарали тизими 
1
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан тайёрланган 
“Ўзбекистонда “учинчи сектор” ҳолати: ривожланишнинг хозирги аҳволи ва истиқболлари” мавзуидаги аналитик 
доклад, Т., 2018 23
-
28 б.


48 
йўлга қўйилгани; г) рақамли иқтисодиёт соҳасида давлат ва нодавлат ташкилот 
вакиллари доимий равишда малакасини ошириб борадиган тизимнинг 
мавжудлиги; д) илғор технологияларни ривожлантириш ва жорий этишда, 
Интернет қамровини таъминлашда АКТ соҳасида хизмат кўрсатувчи 
компанияларнинг мавжудлиги; е) АКТ соҳасида менежмент, маркетинг, 
технологияларни қўллаш каби йўналишларда фаолият кўрсатаётган консалтинг 
компанияларининг мавжудлиги; ж) рақамли иқтисодиёт соҳасида ғоя, 
инновацияларни интеллектуал мулк шаклида ҳимоя қилиш тизимининг 
мавжудлиги; з) инновацияларни ривожлантирувчи ННТлар фаол иштирокининг 
таъминланганлиги; и) мамлакат ичида ва хорижий давлатларда АКТ хизмати ва 
маҳсулотларни экспорт қилиш ва уларни тижоратлаштириш самарали 
тизимининг йўлга қўйилганлиги ташкил этиш лозим (3
-
расм).

Download 8,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   448




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish