РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ СУҒУРТА БОЗОРИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ РОЛИ
Алимов Б.Б.
–
ОБМ
“Бизнес ва тадбиркорлик
кўникмалари”
кафедраси доценти
, PhD
Ўзбекистон Республикаси ривожланиб борар экан, у ўзининг олдига бир
қанча
вазифаларни қўйган ва аста
-
секин бу базифаларни бажариб келмоқда.
Вазифалар деганда албатта бизни ҳаёлимизга биринчи навбатта 2017
-2021
йилларга режалаштирилган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш
бўйича ҳаракатлар стратегияси келади. Бу қисқа йил ичида барча соҳаларда
замон талабидан келиб чиққан ҳолда кўплаб ижобий ўзгаришлар қилинди. Ушбу
276
ўзгаришлардан бири рақамли иқтисодиётдир. Рақамлаштириш, рақамли
иқтисодиёт, рақамли
трансформация каби терминлар айни харакатлар
стратегияси даврида жуда кўп ва барча соҳаларда кўплаб эшитила бошлади.
Албатта соҳада рақамлаштириш ривожланса бир қанча омиллар ўз
-
ўзидан
ижобий тарафга ўзгаради. Бу борада суғурта хизматлари соҳасида ҳам
рақамлаштириш туфайли бир қанча самарали ишлар қилинди. Жумладан
рақамли иқтисодиёт ҳамда суғурта соҳасини ривожлантириш бўйича чиқарилган
меъёрий
-
ҳуқуқий хужжатларни эсга олсак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ
-4412-
сонли “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг
жадал ривожланишини таъминлаш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарори,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12 ноябрдаги ПҚ
-4890-
сонли
“Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий
суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5
октябрдаги ПФ
-6079-
сонли ““Рақамли Ўзбекистон –
2030” стратегиясини
тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31
декабрдаги 1060
-
сонли “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ва бир қанча тадбир маълумотлари,
конференция тўпламларини келтириш мумкин. Бу эса суғурта хизматлари
соҳасида рақамлаштиришни давом эттириш, бу соҳа бўйича яна кўплаб ишлар
қилиниши
керак ва долзарб аҳамият касб этади.
Суғурта хизматлари иқтисодиётни турли молиявий хатарлардан ҳимоя
қилувчи
воситалардан бири бўлиб ҳисобланади. Шу сабабли ҳам суғурта соҳаси
иқтисодиётнинг ажралмас қисми десак муболаға бўлмайди.
Суғурта бозорини ривожлантириш жуда зарур. Бунга мисол тариқасида
қуйидагиларни келтириш мумкин.
Мутахассисларнинг
эътироф
этишича,
мамлакатимизда
суғурта
тўловларининг камлиги учта асосий сабаб билан асослантирилади. Биринчидан,
компаниялар ўртасида рақобат муҳити йўқ. Иккинчидан, тарифлар ҳамон юқори.
Учинчидан эса, кўрилган зарарни қоплаб бермаслик ҳолати ҳамон юқорилигича
қолмоқда. Зарарни қопламасликнинг сабаби, ҳар бир суғурта ташкилоти
шартномани ўзига мослаштириб тузиб олади ва мижозларнинг манфаатлари
иккинчи даражали бўлиб қолган.
Дунёнинг барча давлатларида суғурта фаолияти давлат томонидан қаттиқ
назорат қилинади. Яъни, суғурта фаолияти назорати қонунийлик, ошкоралик,
ташкилий бирлик тамойиллари асосида олиб борилади. Шунингдек, суғуртанинг
аҳолига фойдаси ва бу фаолият билан шуғулланаётган компаниялар иқтисодиётни
ҳаракатлантирувчи муҳим кучлардан бири экани инобатга олиниб, давлат суғурта
бизнеси ривожини рағбатлантиришни ўз зиммасига олган.
Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорининг ҳозирги ҳолати бўйича
қуйидаги ижобий маълумотларни ҳам кетириш мумкин.
277
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорида 36 та
суғурталовчи, шундан 28 таси умумий суғурта тармоғида ва 8 таси ҳаётни
суғурта қилиш тамоғида, шунингдек 5 суғурта брокери, 5 актуар ташкилот ҳамда
22 ассистанс, аджастер, сюрвейер компаниялари фаолият кўрсатиб келмоқда.
Суғурта компаниялари маълумотларига мувофиқ 2020 йил I чораги
мобайнида 503,1 млрд. сўм суғурта мукофоти йиғилди.
Суғурталовчиларнинг ялпи устав капиталлари 782,4 млрд. сўмга
(ўсиш
- 138
фоиз) ва иқтисодиётга киритилган инвестициялар ҳажми 2
8
34,9 млрд. сўмга
(ўсиш
-
137 фоиз) етган. Инвестицияларнинг 55 фоизи банк депозитларига, 30
фоизи акцияларга ва қолган қисми бошқа қимматли қоғозларга жойлаштирилган.
Амалдаги шартномалар сони 7,0 млн. донани ташкил қилди.
2020 йил I чорак давомида жами 176,9 млрд. сўм миқдорида суғурта
тўловлари амалга оширилган бўлиб, шундан 141,2 млрд. сўм ихтиёрий суғурта
турлари ва 35,8 млрд. сўм мажбурий суғурта турлари бўйича тўланган.
Ҳисобот даврида суғурта бўлимлари сони –
1
773 тага етди.
Суғурталовчилар штатида 6,6 минг ходим ва 8,9 мингта суғурта агенти фаолият
кўрсатмоқда.
Шу билан бирга, юртимизда суғурта бозори таркибий қисмларининг
номутаносиблигини кўриш мумкин, яъни ихтиёрий суғурта турлари 82 фоизни,
мажбурий турлар эса 18 фоизни ташкил этмоқда. Ривожланган мамлакатларда
мажбурий суғуртанинг улуши 50 фоиздан иборат.
Бугунги кунда республикамизда 36 та суғурта компанияси мавжуд бўлиб,
суғурта бозорида жами хизматларининг 45 фоизи дастлабки 5 та, 69 фоизи эса 10
та компания улушига тўғри келади. Бу эса суғурта бозори салоҳиятининг тўлиқ
ишга солинмаётганидан дарак беради.
Бундан ташқари, бошқа давлатларда ҳаётни суғурталаш ҳиссаси 50 фоизни
ташкил қилса, бизда у бор йўғи 16 фоизни ташкил қилади.
Мамлакатимизда суғурта фаолияти таҳлили шуни кўрсатмоқдаки,
қонунчилик билан тартибга солинадиган меъёрий база, унинг услубий воситалари
бугунги кунда суғурта бозоридаги сифат ўзгариши талабларидан ортда қолмоқда.
Суғурта жамиятимизнинг ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишига бозор иқтисоди
шаклланган мамлакатларида кузатиладиган даражада таъсир кўрсатмаяпти.
Бунинг сабаби, республикамизда суғурта фаолияти ривожига тўсиқ бўлувчи
омиллар таъсири ҳамон юқори ҳамда бу соҳада назорат функцияси
такомиллашмаган, яъни услубий вазифаларни бажарувчи назорат шаклланмаган.
Суғурта хизматларининг маълум сегментига боғланиб қолгани, ҳаётни
суғурта қилиш ва аҳолининг кенг қатламларини қамраб олувчи йўналишларнинг
ривожланмагани, менежментнинг пастлиги, рақобатнинг йўқлиги ҳам суғурта
бозори ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шунингдек, аҳолининг суғурта
хизматлари бўлган ишончи жуда паст, суғурта маданияти шаклланмаган.
Экспертларнинг баҳолашича, мамлакатимизда бугунги кунда эҳтимолий
суғурта объектларининг атиги 1 фоиздан ками суғурта қилинади, холос.
Ривожланган давлатларда эса бу кўрсаткич 90
-
95 фоизни ташкил қилади. Бундан
ташқари, суғурталовчилар таклиф қилаётган хизматлар тури 50 хил атрофида ва
бу хорижникидан бир неча баробарга кам. Бундан кўриниб турибдики, мамлакат
278
иқтисодиётида суғурта бозори салмоқли ўринни эгалламаяпти. Саноати
ривожланган давлатларда суғуртанинг Ялпи ички маҳсулотдаги улуши 8
-10
фоизни ташкил қилади. Россияда бу кўрсаткич 3 фоиз бўлса, Ўзбекистонда 0,4
фоиздан ҳам ошмайди.
Суғурта бозорини ривожлантиришда рақамли иқтисодиётни жорий қилиш
йўли билан бир қанча қулайликлар яратиш мумкин. Булар:
-
Барча
суғурта
хизматларини
рақамлаштириш
зарур,
чунки
мамлакатимиздаги хар бир фуқаро бирон бир иш билан шуғуланади ва бу ишини
сидқи дилдан бажариб қандай вақт ўтиб кетганини билмай қолади. Агар суғурта
хизматлари рақамлаштирилса мижоз (хар бир Ўзбекистон Республикаси
фуқароси) иш жойини ўзида ҳохлаган дан фойдаланишда электрон ҳолатда
суғурта хизматидан фойдаланиш мумкин;
-
Суғурта хизматлари билан боғлиқ хужжатларни рақамлаштириш зарур.
Сабаби хозирги замон шароитида барча хужжатларни сўралган форматда
электрон тарзда бериш имконияти бор ва бу муаммо эмас. Суғурта
компанияларда мижоз бўйича электрон хужжатлар шаклланади ва ушбу
мижознинг суғурта даври тугагандан сўнг кейинги суғурта хизмати учун
хужжатларни сўрашни хожати
қолмайди. Қоғоз тежалади;
-
Жаҳон миққиёсидаги электрон база ҳамда электрон суғурта хизматларини
шакллантириш. Бу мижозга жаҳоннинг ҳоҳлаган давлатидан туриб
Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган суғурта компанияларнинг суғурта
хизматларидан фойдаланишга имконият туғилади. Суғурта компанияларнинг
жаҳондаги рейтинги кўтарилишига сабаб бўлади. Маблағларни четга чиқиш
даражаси камаяди;
-
Суғурта хизмат турларини кўпайтириш ва суғурта хизматларига
тўланадиган маблағларни қайта кўриб чиқиш зарур. Бунда фуқароларга биринчи
навбатда суғурта хизматлари тури бўйича маълумотга эга бўлишади, иккинчи
навбатда
эса
дунёнинг
барча
давлатларидан
туриб
Ўзбекистон
Республикасининг суғурта компанияларининг хизматларидан фойдалана
олишади. Бази чет элда иш фаолияти билан шуғуланаётган ўзбек фуқаролари ёки
чет эл фуқаролигини олган ўзбекларнинг яқин қариндошларини суғурталашда
ҳам
бу қўл келади.
-
Инвесторларда Ўзбекистон Республикасидаги суғурта компаниялар
тўғрисида қизиқишлари бўлиши мумкин ва бунинг учун барча суғурта
компаниялари (корхона, маъсулияти чекланган жамият, қўшма корхона)
ўзларининг
молиявий
ҳисоботларини
молиявий
ҳисобнинг
халқаро
стандартлари (МҲХС) асосида тузиш керак. Бунда инвесторлар барча молиявий
кўрсаткичлар тўғрисида маълумотга эга бўладилар ва уларни таҳлили қилиш
билан инвестицияни жалб қилиш даражасини ўрганиб чиқадилар;
-
Суғурта компаниялари ходимларида суғурта хизматлар тури, касбий
компетентлик даражаси, фуқаролар билан муомила қилиш маданияти, суғурта
хизматларини реклама қилишдаги араторлик қобилияти, талофатлар юз берганда
фуқароларга тиббий ва руҳан кўмак бериш ҳамда суғурта билан боғлиқ
жараёнларда оператив ёндашиш керак. Бунда фуқароларда суғуртага бўлган
ишонч ошади ва нафақат бир турдаги суғурта хизматидан балки суғурта
279
хизматларининг бошқа турларига бўлган қизиқишлари ортади. Суғурта
атамасини эшитиш билан бефарқлик даражаси камайиб, ишончлилик ва
мойиллик даражаси ортади.
Хулоса сифатида юқорида келтирилганларнинг баъзилари ҳозирда суғурта
компаниялари тарафидан жорий қилинган. Охирги йилларда яъни Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 12 ноябрдаги ПҚ
-4890-
сонли “Соғлиқни сақлаш
тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси
механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
Қарорини жорий қилиниши фуқароларнинг саломатлик даражасини янада
ошириш, тиббий кўрикдан ўтиш тартиби ва фойдаланиш структураси бўйича
кўникмаларни шакллантиришга эришилади. Агар фуқаролар соғлом бўлса Ватан
ривожланади. Бу борада COVID
-
19 яқол мисол бўла олади. Cоҳада асосан
суғурта компаниялари ва суғурталанувчилар ўртасида самарали алоқаларнинг
яхши йўлга қўйилиши, мижоз сўровларига ўз вақтида муносабат билдирилиши
хизмат натижадорлигини (суғурта мукофотларини ўз вақтида тўлаб бериш,
хужжатлаштириш жараёнида сунъий чегаралар йўқотиш) таъминланиши
таъкидланди, шу жумладан республикада суғурта хизматлари турларини
кўпайтириш лозим. Суғурта компаниялари ходимларини билим малакаларини
ривожлантириб
боришлари,
меҳнат
фаолияти
даражасига
қараб
рағбатлантиришлар (KPI) ташкил қилиш бўйича самарали бошқарув
қарорларини
қабул қилиш хозирги давр талабларидан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |