Ўзбекистон республикaси иқтисодий тaрaқҚиёт


РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА СУҒУРТА



Download 8,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/448
Sana23.07.2022
Hajmi8,4 Mb.
#842576
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   448
Bog'liq
Raqamli iqtisodiyot

 
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА СУҒУРТА 
КОМПАНИЯЛАРИНИНГ КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ 
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
 
 
Шеннаев Х.М.
 

 
ТМИ “Суғурта ва пенсия иши” 
 
кафедраси доценти, и.ф.н.
 
Жаҳон иқтисодиётининг ҳозирги ва истиқболдаги тараққиётини рақамли 
технологияларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Шу боис 2020 йил 25 январдаги 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 
Мурожаатномасида “Тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий 
ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт. Бу бизга юксалишнинг 
энг қисқа йўлидан бориш имкониятини беради. Зеро, бугун дунёда барча 
соҳаларга 
ахборот 
технологиялари 
чуқур 
кириб 
бормоқда”
1

деб 
таъкидланганлиги бежизга эмас. Мамлакатимизни рақамли технологияларга 
асосланган иқтисодиётга трансформация қилиш жараёнининг ҳуқуқий 
асосларини яратиш, бунинг учун тегишли шарт
-
шароитлар яратиш мақсадида 
биргина 2020 йилнинг ўзида бир қатор Президент ва Ҳукумат қарорлари қабул 
қилинди. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
28 
апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ
-4699-
сон қарорида 2023 йилга келиб рақамли 
иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини 2 бараварга 
кўпайтириш назарда тутилган
2
.
Шунингдек, 2020 йил 5 октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг “Рақамли Ўзбекистон –
2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни 
самарали амалга ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ
-6079-
сон 
Фармонига мувофиқ 2020–2022 йилларда ҳудуд ва тармоқларни рақамли 
трансформация қилиш доирасида аҳоли пунктларини Интернет тармоғига улаш 
даражаси, шу жумладан кенг полосали уланиш портларини 2,5 миллионгача 
кўпайтириш, 20 минг километр оптик
-
толали алоқа линияларини қуриш ва 
мобил алоқа тармоқларини ривожлантириш орқали 78 фоиздан 95 фоизга 
етказилади
3

Мамлакат 
миқёсида 
рақамли 
иқтисодиётни 
шакллантириш 
ва 
ривожлантиришга оид кенг кўламли чора
-
тадбирларнинг амалга оширилиши, 
шубҳасиз, суғурта компаниялари фаолиятини рақамлаштириш нуқтаи назаридан 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси.//
http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-25-01-2020?sphrase 
_id=7087642. 
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни 
кенг жорий этиш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ
-4699-
сон қарори.// http://www.lex.uz/docs/4800657.
3
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон 

2030” стратегиясини 
тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ
-6079-
сон Фармони.// 
http://www.lex.uz/docs/5030957. 


159 
қайта
ислоҳ қилишни тақозо этади. Бунда суғурта компанияларининг корпоратив 
бошқарув тизимини рақамли иқтисодиёт талабларига мувофиқ ташкил этиш ва 
такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга. Шу жиҳатдан, мазкур илмий тезис 
мавзусининг долзарблиги ҳеч кимда шубҳа туғдирмаслиги тайин.
Корпоратив бошқарувнинг назарий ва амалий масалалари Ўзбекистонлик 
етакчи олимлар томонидан атрофлича тадқиқ этилган, десак асло муболаға
бўлмайди. Хусусан, Д.Суюнов
1
, О.Мансуров
2
, С.Агзамов
3

Ш.Шохъазамий
4

Ш.Абдуллаев
5
ва бошқаларнинг илмий тадқиқот ишларида акциядорлик 
жамиятларида, жумладан тижорат банкларида корпоратив бошқарувнинг ҳолати 
ва ривожланиш истиқболлари ёритилган.
Бироқ, суғурта
соҳасида корпоратив 
бошқарувнинг ўзига хос хусусиятлари кам ўрганилган бўлиб, тадқиқотчилар ўз 
илмий асарларида суғурта, суғурта бозори ва суғурта фаолияти 
ривожланишининг умумий жиҳатларини ўрганганлар. Бунга мисол тариқасида 
М.Мирсодиқов
6
, С.Умаров
7
, Б.Гайбуллаев
8
, И.Абдурахмонов
9
, Г.Халикулова
10

С.Матиязова
11
ва бошқа олимлар томонидан суғурта соҳасининг баъзи 
жиҳатлари тадқиқ этилганлигини қайд этиб ўтиш мумкин.
Таъкидлаш 
лозимки, 
рақамли 
иқтисодиёт 
шароитида 
суғурта 
компанияларида корпоратив бошқарувни ташкил этиш ва амал қилишини 
таъминлаш юзасидан кўзга кўринарли бирорта тадқиқот иши амалга 
оширилмаган. Аммо, рақамли иқтисодиёт шароитида суғурта фаолиятини 
ташкил этишнинг айрим йўналишлари бармоқ билан санарли даражада 
1
Суюнов Д. Корпоратив бошқарувнинг ахборот жиҳатидан очиқлиги асослари.// “Бозор, пул ва кредит” журнали, 
№10 (125) октябрь, 2007 йил. 22
-
23 бетлар. Суюнов Д. Ўзбекистонда корхонани бошқариш: тараққиёт 
босқичлари.//
“Бозор, пул ва кредит” журнали, №11 (162) 2010 йил. 66
-
67 бетлар. Суюнов Д., Шарипов Р. 
Акциядорлик жамиятлари бошқарувида кузатув кенгашларининг ўрни.// “Бозор, пул ва кредит” журнали, №5 
2009 йил, 34
-
36 бетлар.
2
Мансуров О. Республикада корпоратив бошқарувнинг шаклланиши ва ривожланиш хусусиятлари.// “Бозор, пул 
ва кредит” журнали, №5 (108) май, 2006 йил. 26
-
28 бетлар. Мансуров О. Ички корпоратив бошқарув 
механизмларини такомиллаштириш тажрибалари. // “Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси” журнали, 2/2009

82-
85 бетлар. Мансуров О. Ички корпоратив бошқарувнинг ривожланиш механизмлари. // “Бозор, пул ва кредит” 
журнали, №9 2006 йил. 42
-
44 бетлар.
3
Агзамов С. Корпоративное управление: тенденции развития.// журнал “Бозор, пул ва кредит”, №2 (93) февраль 
2005
. стр.67
-69. 
4
Шохаъзамий Ш. О совершенствовании модели и механизма корпоративного управления акционерными 
обществами в Узбекистане.// журнал “Бозор, пул ва кредит”, №11 (90) 2004, стр. 47
-50. 
5
Абдуллаев Ш. Роль банковского сектора в проведении структурных реформ и совершенствовании 
корпоративного управления. // журнал «Рынок, деньги и кредит», №11 2015 г. стр.41
-46. 
6
Мирсодиқов М. Ўзбекистон суғурта бозори таҳлили. // “Бозор, пул ва кредит” журнали, №8 (99) 2005 йил. 40
-
43 бетлар. Мирсадыков М. Развитие страхового рынка Узбекистана. // журнал «Рынок, деньги и кредит», №2 
(105), февраль, 2006. стр.32
-
36. Мирсадыков М., Садритдинов А. Страховой рынок Узбекистана. // журнал 
«Рынок, деньги и кредит», №2 (141) 2009. стр.57
-62. 
7
Умаров С. Управление страховой деятельностью в условиях трансформации. // журнал «Рынок, деньги и 
кредит», №8 (123), 2007. стр.38
-40. 
8
Гайбуллаев Б. Регулирование инвестиционной деятельности страховщиков. // журнал «Рынок, деньги и кредит», 
№9 (148) 2009. стр.50
-53. 
9
Абдурахмонов И. Мажбурий суғурта –ижтимоий
-
иқтисодий ўсиш омили. // “Бозор, пул ва кредит” журнали, 
№9 2006 йил. 42
-
44 бетлар.
10
Халикулова Г. Тенденции и перспективы развития страхового рынка. // «Молия» илмий журнали, 2/2015. 91
-
95 бетлар.
11
Матиязова С. Анализ страхового рынка Узбекистана и тенденции его развития. // «Молия» илмий журнали, 
3/2015. 97-
100 бетлар.


160 
ўрганилган, халос. Бу ҳолат, пировардида, мазкур йўналишда илмий
-
тадқиқотларни амалга ошириш зарурлигидан далолат беради.
Маълумки, корпоратив бошқарув тизими, бошқа мулкчилик шаклларида 
фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан кўпроқ 
акциядорлик жамияти шаклида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларга 
хосдир. 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги 
Қонунга
асосан суғурта компаниялари турли мулкчилик шаклларида, шу 
жумладан, акциядорлик жамиятлари шаклида ҳам ташкил этилиши мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг маълумотларига кўра, 
2020 йилнинг 10 январь ҳолатига мамлакатимизда 36 та суғурта компанияси 
фаолият кўрсатган
1
. Бироқ, жорий йилнинг 14 декабрига келиб яна 2 та суғурта 
компанияси суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олишга 
муваффақ бўлган. Суғурталовчилар ва суғурта брокерлари реестрида рўйхатда 
турган суғурта компанияларини ташкилий
-
ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилиш 
натижалари уларнинг 7 таси ёки 19,4 фоизи акциядорлик жамияти шаклида 
тузилганлигини кўрсатди. Шу ўринда эслатиш жоизки, Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги “Ўзбекинвест” 
экспорт
-
импорт миллий суғурта компаниясининг фаолиятини янада 
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги 46
-
сон қарорига мувофиқ 
“Ўзбекинвест” экспорт
-
импорт миллий суғурта компанияси “Ўзбекинвест” 
экспорт
-
импорт суғурта компанияси” акциядорлик жамияти этиб қайта ташкил 
этилди
2
. Ушбу компаниянинг устав капиталидаги давлат акциялари (улушлари) 
пакети бўйича акциядор ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва 
ташқи савдо вазирлигига ўтказилди.
2019 йил якунлари бўйича акциядорлик жамияти шаклида тузилган суғурта 
компаниялари томонидан (“Ўзбекинвест” ЭИМСК” АЖни ҳисобга олмаганда) 
жами 560,4 млрд.сўм миқдорида суғурта мукофотлари йиғилишига эришилган 
(жадвалга қаранг). Бу бутун мамлакат суғурта бозори бўйича тўпланган суғурта 
мукофотларининг 32,4 фоизи демакдир. Шуниси диққатга сазоворки, 
акциядорлик жамияти мақомига эга бўлган суғурта компанияларининг 3 таси, 
яъни шундай мақомга эга бўлган барча суғурта компанияларининг ярми суғурта 
мукофотлари ҳажми бўйича 2019 йилда биринчи ўнталик рўйхатига кирган. 
Булар “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти (252,6 млрд.сўм), “Кафолат 
суғурта компанияси” акциядорлик жамияти (150,7 млрд.сўм) ва “Алском” 
акциядорлик жамияти суғурта компанияларидир. 

Download 8,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   448




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish