857
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА ИННОВАЦИОН СТРАТЕГИЯНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Суюнов Д.Х
.
–
ОБМ Корпоратив бошқарув
назарияси ва амалиёти кафедраси
мудири, и.ф.д.,
доц.,
Холмирзаев Б.Б.
–
ОБМ тингловчиси
Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий
ислоҳотлар акциядорлик жамиятларининг ривожланишида стратегик ёндашувни
талаб қилмоқда. Бунда ишлаб чиқариш корхоналарида янги маҳсулот турини
яратиш сифатида эътироф этиш мумкин.
Иқтисодий адабиётларда инновацион жараёнларга турли қарашлар мавжуд
бўлиб айримларига тўхталиш мумкин бўлади. Инновация билан, шунингдек,
потенциал харидорнинг илгари қондирилмаган эҳтиёжларини қондира оладиган
ёки янги маҳсулот яратиш учун илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда
сифат жиҳатидан янги маҳсулот яратилишини тушуниш мумкин деган фикр
илгари сурилган.
Инновацияга хос бўлган ажралмас хусусиятлар орасида янгилик, бозор
талабини тижорат мақсадига мувофиқ равишда қондириш каби хусусиятларни
ажратиб кўрсатиш мумкин.
Акциядорлик
жамиятларидаги
«
инновация
»
тушунчаси
жамият
фаолиятининг барча соҳаларида маълум бир ижобий иқтисодий ёки стратегик
таъсирга эга бўлган барча янгиликларга тааллуқлидир, бунга мисол қилиб
жамиятнинг мижозлар базасини, бозор улушини кўпайтириш ва баъзи
харажатларнинг пасайиши тўғрисида хулоса қилиш мумкин.
Бундан ташқари акциядорлик жамиятларининг инновацияси
-
бу бир
томондан мижозларнинг мавжуд эҳтиёжларини яхшироқ қондириш ёки
янгиларини шакллантириш, бошқа томондан еса тақдим этилаётган маҳсулотлар
турини кенгайтиришга йўналтирилган маҳсулотларни, операцияларни,
хизматларни, бизнес
-
жараёнларни такомиллаштириш ёки янгиларини
яратишдан иборат
бўлган
фаолиятини модернизация қилиш жараёнидир
деган
фикр ҳам мавжуддир.
Шундай экан инновация жараёни, яъни. Инновацион ишланмаларни
яратиш,
ривожлантириш ва тезкор истъемолчиларга тарқатиш билан боғлиқ
жараён корхона фаолиятининг барча жабҳаларини қамраб олади: концепция ёки
ғояни
ишлаб чиқишдан уни амалиётга татбиқ етишгача.
Акциядорлик жамиятларида мавжуд бўлган барча инновацион жараёнларни
учта мантиқий гуруҳга бўлиш мумкин:
1.
Оддий ички ташкилий инновацион жараён
-
бу инновацияларни яратиш ва
улардан фойдаланишни ўз ичига олган жараён. Бундай ҳолда, янгилик янги
маҳсулот шаклини олмайди, фақат мавжуд маҳсулотларни ишлаб чиқариш
технологиясини ёки хизмат кўрсатиш технологиясини яхшилайди холос.
2.
Бозорда
илгари
сурилиши
мўлжалланган
янги
маҳсулотини
шакллантиришни ўз ичига олган оддий ташкилий жараёнлар.
859
-
ташкилий
компонент
(жамиятнинг
ички меъёрий
базаси,
ташкилий
тузилма, бўйсуниш иерархияси, ҳуқуқ ва мажбуриятлари);
-
молиявий компонент (молиявий оқимларнинг таркиби, ресурс ва инвестиция
базаси);
-
кадрлар таркибий қисми (меҳнатни ташкил қилиш, рағбатлантириш, жамоа
ичидаги муносабатлар таркиби)
-
ишлаб чиқариш компоненти (жамиятнинг ишлаб чиқариш ва бизнес
тузилмалари).
Акциядорлик жамиятларининг инновацион стратегияси ҳам энг аввало
кўпгина соҳалар учун универсал деб аташ мумкин бўлган
инновацияларининг
бир нечта асосий турларини амалга оширишга қаратилган бўлмоҳи лозим.
Инновациялар самараси кўп қиррали бўлиб, инновацияларни татбиқ этиш
самараси уларнинг кутилаётган самарадорлиги билан бевосита белгиланади, У
ўзини қўйидагиларда намоён
қилади: а) маҳсулот маъносида (маҳсулот
ассортиментининг сифати ва ўсишининг яхшиланишида);
б) технологик маънода
(меҳнат унумдорлигининг ўсиши ва унинг ҳолатининг яхшиланишида; c)
функционал жиҳатдан (бошқарув самарадорлигини оширишда); д) ижтимоий
маънода (ҳаёт сифатини яхшилашда).
Баён этилганлардан келиб чиқиб, акциядорлик жамиятлари учун учта турдаги
қўйидаги
инновациялар аниқланди:
1.
Илғор инновациялар
-
саноат ёки бозор учун янги маҳсулотлар, хизматлар,
жараёнлар ёки технологияларни яратиш ва амалга
ошириш.
2.
Стратегик инновациялар
-
мавжуд бизнес моделини сезиларли яхшиланишни,
мавжуд жараёнлар, маҳсулотлар, хизматлар ёки технологияларни сезиларли
даражада ўзгартиришни таъминлайдиган ўзгаришлар.
3.
Мавжуд инновациялар (каизен)
-
хизмат ҳажмини ошириш ёки харажатларни
тежашга имкон берадиган мавжуд маҳсулотлар, хизматлар, жараёнлар ёки
ёндашувларни ўзгартириш.
Мавжуд инновациялар таркибига қуйидаги таклифларни алоҳида
ажратиб
кўрсатиш мақсадга мувоффиқ бўлади:
1.Ишлаб чиқариш ташаббуси
-
ходимнинг иш жойида ёки бевосита бўлинмада
мавжуд муаммоларни ҳал қилишга қаратилган фаолиятни ўзгартириш ёки
такомиллаштириш бўйича ҳар қандай таклиф, бу амалга ошириш учун катта
ресурсларни талаб қилмайди.
2.Рационализаторлик таклифи
-
амалга ошириш натижасида аниқ натижага эга
бўлган, ушбу бўлинманинг ўзи ва шу жараёнга жалб қилинган бўлинмалар,
шунингдек шу каби профил бўлимлари фаолиятидаги аниқ вазифаларни
мунтазам равишда ҳал қилишга қаратилган таклиф.
Шундай қилиб, акциядорлик жамиятларида инновацияларни аниқлаш
ва
амалга ошириш стратегиясини ҳар томонлама амалга ошириш
-
бу инновацион
ёндашув –
жамиятнинг
хизматларкўрсатаётган
бозорида мавқеини яхшилашга ва
янгиларига ҳамда жаҳон бозорига чиқишга
ёрдам бериши муқаррардир.
Do'stlaringiz bilan baham: