851
ҒАЗНАЧИЛИК
ТИЗИМИНИНГ ТАРИХИ ВА УНИНГ БУГУНГИ
КУНДАГИ ЎРНИ
Зулфикаров Ф.Ю. –
ОБМ
тингловчиси
Шиддат билан ўзгариб бораётган замонда ҳамда дунё миқёсида манфаатлар
кураши, рақобат тобора авж олиб, халқаро вазият кескинлашиб бораётган бир
вақтда давлат ўз вазифаларини тўлиқ бажариши учун марказлашган маблағларга
эга бўлиши жуда муҳим. Давлат мамлакат молиясини самарали бошқаришдан
ташқари бюджет –
солиқ сиёсатини амалга ошириб боради.
Ўзбекистон Республикасида давлат молиясини бошқариш тизимини
такомиллаштириш нафақат иқтисодиётимиз, балки халқимиз ҳаётида ижобий
ўзгаришлар юз бериши учун муҳим замин яратади.
Молия тизими деганда, турли даражада мужассамланган иқтисодий
алоқалар билан боғлиқ молиявий бўғинлар мажмуаси тушунилади.
1
Молия бўғинларини қуйидаги соҳаларга гуруҳланади:
Соҳалар
1. Давлат тассаруфидаги молия:
● давлат бюджети;
● бюджетдан ташқари мақсадли фондлар;
● давлат кредити.
2. Корхоналар молияси:
● тижорий муассасалар молияси;
● нодавлат ташкилотлар молияси;
● жамоат уюшмаларининг молияси. Касаба уюшмалар фирқа ва
ҳаракатлар
молияси.
3. Ўй хўжаликлари молияси:
● шаҳарда яшовчи оилалар молияси;
● қишлоқ
ерларда яшовчи оилалар молияси.
4. Суғурта молияси.
Молиявий тизимлар замонавий жамиятдаги ижтимоий
-
иқтисодий
жараёнларнинг бутун бошқарув тизимини қамраб олади. Улар қон томирлари
сингари, ишлаб чиқариш ва иқтисодий жараён иштирокчилари ўртасида
молиявий ресурсларни тақсимлаш орқали иқтисодиётнинг барча бўғинларини
зарур ресурслар билан таъминлайди.
Иқтисодиётнинг барча даражаларида молиявий функцияларни бажарадиган
органлар олдида турган вазифаларнинг хилма
-
хиллиги, молиялаштиришнинг
кескин ўсиши ва бозор субъектларининг тўлов сиёсатиниинг қатъийлашиши
молиявий оқимларни бошқаришнинг энг муҳим функцияларини ягона бирлик
доирасида бирлаштиришга имкон берадиган махсус молиявий ва бошқарув
тузилмасини яратишга имкон берди. Бу ғазначилик тизимидир.
Энг аввало, ғазначилик ҳақида сўз юритилганида унинг маъносига тохталиб
ўтамиз. “Ғазна” инглизча “treasure trove” сўзидан олинган бўлиб, инсонлар
1
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ
журнали 2016, 6 55
-
бет
http://uzscite.uz/wp-content/uploads/2020/01/54-64.pdf
852
томонидан маълум бир мақсадларда ерга кўмирган олтин ва кумушларнинг
топилиши ҳамда бу топилма подшоларга тегишли бўлганини англатади.
1
Ғазначиликнинг
келиб чиқиш тарихи Қадимги Рим империяси ҳукмронлиги
даврига тўри келиб, узоқ даврни ўз ичига олади. Тарихий манбаларга кўра бож
йиғиш, солиқ ундириш, давлат ғазнаси ҳисоб китоби масалаларига энг қадимда
Италия, Хиндистон, Хитой, Греция ва Қадимги Рим империяси катта эътибор
беришган.
Тарих шуни кўрсатадики, илгари давлатнинг молиявий ресурсларни
бошқариш ғазначилик фаолияти билан шуғулланувчи махсус шахсга
юклатилган. Унинг асосий иши давлат ғазнасига солиқлар тушумини текшириш
ва уларнинг сарфланиши устидан назорат ўрнатган
.
Монопол ғазналарда молиявий автивларнинг ортиб бориши иккинчи
даражадаги автивларнинг вужудга келишига сабаб бўлган. Булар жумласига герб
қоғозлари, почта маркалари ва кимматбахо тошларни киритиш мумкин.
Хар бир мамлакатнинг ўз ғазначилик тизими ривожланиш тарихи мавжуд.
Россияда 1796 –
1806 йилларда Василев Алексей Ивановичнинг давлат
ғазнисида
ишлаган даврида жуда кўп ишлар қилинган. Яъни ғазна даромадлари
ва харажатлари режасини тузиш, даромат ва харажат асосида ҳисоботлар ёзиш,
бухгалтерия тузилиши
бўйича бир қанча китоблар ҳам ёзган.
Хитойда эса қадимий Конфуцийлик ғояси иқтисодий ғояларнинг асосидир.
Унга кўра қариялар доимо ҳурмат қилиниши ва уларга қарши чиқмаслик
зарур.
Бундан ташқари давлат катта оила эканлиги подшох эса ҳалқлар отаси
эканлиги ёзилган.
Бу ғояга асосан давлатда бойликлар тўғри тақсимланиши, йиғимлар
меъёрида сақланиши, барча ўз вазифасини ўз хохишига кўра бажариши зурур.
Давлатнинг иқтисодий сиёсати эса булар, харажатларни тежаб сарфлаш,
халқ фаровонлиги таъминлаш, ортиқча маҳсулотларни тежаш даркор.
Аждодларимиз даврида ҳам давлар молиясини бошқаришда ғазначилик
асосий рўл ўйнаган. Буюк бобоколонимиз Амир Темур давлат бошқарувини
ўзига ҳос мактабини яратган. Соҳибқирон “Амир Темур тузуклари”да “амр
этдимки, раитятнинг мол
-
хирож йиғишда уларни оғир аҳволга солишдан ёки
мамлакатни қашшоқликка тушириб қуйишдан сақланиш керак” дейилади.
“Негаки, раиятни хонавайрон қилиш давлат ғазнасининг камбағаллашувига
олиб келади. Ғазнанинг камайиб қолиши эса сипоҳнингтақалиб кетишига сабаб
бўлади. Сипоҳнинг тарқоқлиги эса салтанатнинг кучсизланишига олиб боради”
деб таъкидланган.
Подшо, аскар ва ғазна давлвт тақдирини хал этувчи омил еканлиги
айтилган. “Фатх этилган ҳар бир мамлакатнинг мол –
мулкини, буюмларини
талон тарождан сақлансинлар, ўша мамлакатдан тушган ўлжа молларни ҳисоб
китоб қилсинлар”
2
деб аниқ кўрсатма берганлар.
1
Инглиз
-
рус маъно луғати –
М.ИНФРА. 1998г. –стр. 427
2
Эргашев Э, Исломов А., Иқтисодий талимотлар тарихи. Узбекистон. 2003.
-
33б.
853
Амир Темур давлвтининг ҳаи бир вилоятида Девон номли бошқарма ташкил
этган. Бошқарма тартиб сақлашни, йиғимлар йиғишни, иншооат, йўллар,
ҳаммомларни
назорат ва тафтиш қилган.
Амир Темур хукумронлиги вақтида солиқларни йиғиш ва уни сарфлашга
алоҳида этибор берган. “Хирожни йиғиш вақтида икки вазир тайинлансин. Бири
тўпланган молни ёзиб, раият аҳволини текшириб турсин. Бож олувчилар
фуқорога зулм қилиб, уларнинг аҳволига хароблик етказмасинлар. Вилоятларда
йиғилган барча мол
-
мулкини кирим давтарига ёзишлари лозим. Иккинчи вазир
эса, чиқим дафтарига ёзиб, йиғилган моллардан сипох маошига таҳсим
қилсинлар”.
1
Бундан ташқари Амир Темур ўз қўлидаги амрларига вилоят ва овулларни
бериб уларни уч йилгача ўз ҳолига қўйиб келган. Уч йилдан кейин уни текшириб,
агар у ерлар обод, халқ миннатдор бўлса шу ҳолича қолдирган. Агар буни
тескариси бўлса бу эрларни ўз қаромоғига олган.
Давлат ғазнаси тушунчаси бизда европадан кўра анча илгари вужудга
келган. Давлат бюджети, солиқлар, кирим, чиқим, тафтиш бўйича барча
маъсулятни Амир Темур ўз бўйнига олган ва бу ҳақида тўлиқ “Темур
тузуклари”да ёритиб берган.
Савдо сотиқ бўйича
солиқлар йиғими қаъла бошлиғи зиммасига
юклатилган. Бозордан солиқлар асосан Қуръони Карим талимотига асосан
амалга оширилган. Қуръони Карим Ислом динининг муқаддас китоби
ҳисобланиб, унда қарз олиш ва бериш, меросни тақсимлаш, хайр эхсон ҳамда
солиқлар тури ва миқдори ёритилган.
Қулдорлик
иқтисодиётининг классик намунаси бўлган қадимги Мисрда
давлатнинг барча олтинлари Ўлганлар шахридаги лабиринтда сақланар эди ва
фақат алохида ҳолатларда, олтин заҳираси учун масъул руҳонийларнинг
кўрсатмасига билан сарфланар эди. Мисрда замонавий маънода хазина йўқ эди,
чунки солиқлар натура шаклида тўланган. Металл пуллур йўқлиги сабабли ўзаро
ҳисоб
китоблар асосий миллий маҳсулот бўлмиш буғдой билан амалга
оширилган.
Ўрта асрларда Рим империясининг қулаши ва Миграция даврининг
бошланиши сабабли вужудга келган “қўшимча пуллар”, асосан империянинг
хазина тўплаш воситаси сифатида ишлатила бошланди. Сўнгра судхўрлик
капитали пул муомалага босқичма босқич кириб кела бошлади, аммо давлат
хазинасининг асоси сифатида қимматбаҳо тошлар сақланиб қолди.
Капитализм ва ундан кейинги иэтимоий
-
иқтисодий шаклланишлар
тараққиёти даврида давлат маблағлари асосан иккита тузилишда тўплана
бошлади. Булар қоғоз пуллар ва давлат ҳисоб
-
китоб ҳазинаси ҳамда олтин
заҳиралари. Хазиналарнинг тўпланиши ресусрлар тўпланишига йўл очди.
Муомалада бўлган қоғрз пулларни исталган пайтда олтин еквивалентига
айлантириш мумкин эди.
Ҳулоса
ўрнида шуни айтиш мумкинки, ғазначилик тизими молиявий
оқимларни бошқариш доирасида ташкилий тузилма сифатида ажралиб чиқди
.
1
Каримов И.А. Амир Темур ҳақида сўз. Т. Ўзбекистон. 1996.
-
39б.
854
Ғазначилик
тузилмасининг институционал ва маълумотнома модели
ривожланишнинг асосий йўналишлари ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |