Ўзбекистон республикaси иқтисодий тaрaқҚиёт



Download 8,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet281/448
Sana23.07.2022
Hajmi8,4 Mb.
#842576
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   448
Bog'liq
Raqamli iqtisodiyot

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
1-
Расм. Электорон платформадаги факторинг амалиёти
1
 
Мол етказиб берувчи харидорга етказиб берилган мол учун ҳисоб рақамида 
тўпланиб қолган суммани олишда муаммога дуч келгач, мониторинг ва 
таҳлиллардан сўнг шундай хулосага келадики ушбу маблағни олиш учун бир 
қанча
ҳужжатлар айланмаси ва бюрократик тўсиқлардан ўтиши керак. Шу 
сабабдан сотувчига бу маблағларни олишнинг энг мақбул варианти бу факторинг 
компаниясининг электорон платформасида рўйхатдан ўтишдир.
1.
Факторинг копания ёки тижорат банки, сотувчи ва харидор ўзаро умумий 
электрон платформада шартнома тузишади. 
1
Ўрганилган адабиётлар асосида муаллиф томонидан тузилди
Факторинг амалиётини бажарадиган компания ёки 
тижорат банки
 
Сотувчи (Мол
 
етказиб 
берувчи)
 
Харидор
(дебитор)
 









593 
2.
Сотувчи (мол етказиб берувчи) харидорга 40
-
кун ичида маҳсулотни 
етказиб бериш ҳақида электрон буюртма олади.
3.
А) Сотувчи маҳсулотни харидорга етказиб беради. Харидор ўз навбатида 
30-
кун ичида сотувчига товар учун тўловни амалга ошириш ҳақида умумий 
малумотлар базасига хабар жўнатади. Б) Сотувчи умумий малумотлар базасидан 
фойдаланган ҳолда ўзининг дебиторлик қарзини фактор орқали олиш учун хабар 
жўнатади ва факторинг компания бу тўлов талабномаси бўйича 90% гача бўлган 
суммани дисконтлаш орқали сотувчининг ҳисоб рақамига электрон имзо ва 
ҳимояланган
тизим орқали ўтказиб беради.
4.
Харидор тўлов муддати келганда (80
-
чи кунга келиб) маҳсулот учун 
тўлиқ суммани факторга тўлаб беради.
5.
Фактор қолган суммани харидордан олгандан сўнг комиссион 
харажатларни чегирган ҳолда сотувчига маблағни ўтказиб беради.
Электорон факторинг операцияларини афзаллик томонларини қўидагича
талқин қилиш мумкин:

Факторинг компания учун: операциялар самарадорлигини ошириш энг 
аввало харажатларни камайтирган ҳолда мижозлар базасини кенгайтириш; 
мижоз билан ҳар бир шартнома тузишда янгидан битим тузмасдан, балки бир 
марта рўйхатдан ўтишни ўзи кифоя; платформада мижозларнинг катта ҳажми 
жойлашган бўлиб улар ичидан ўзига энг мақбул варинатларини танлаш 
имконияти мавжуд бўлади; талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда оптимал нарх 
сиёсатини олиб бориш; реал вақт режимида ҳамма воқеалардан хабардор бўлиб 
туриш имкониятини беради.

Сотувчи учун қулай тарафлари: факторинг платформасида рўйхатдан 
ўтиш бу дебиторлик қарзларини ўзига хос аукцион кўринишдаги буюртма 
шаклида қўйиш имконияти мавжуд: яъни, дебиторлик қарзини тез фурсатда 
қоплаб
бериш имконияти мавжуд; мураккаб бир неча босқичли ҳужжатлар 
алмашинувига чек қўйилиши; вақт ва маблағни тежаш имконятининг 
мавжудлиги.

Электорон факторинг амалиётининг харидорга ҳам қулай томонлари 
мавжуд. Масалан: мол етказиб беручидан харид қилинган товар учун қисқа 
фурсатда ҳисоб
-
китоб қилниши иккала томон учун ўзаро манфаатли ҳамкорлик 
ҳисобланади

Мамлакатимиз Тижорат банкларининг трансформациялаш жараёни, охирги 
йилларда кенг кўламли ислоҳотлар билан параллель равишда олиб боришмоқда, 
бу борада тижорат банкларимизнинг
рақамли иқтисдиётга ўтишда анча орқада 
қолгани
ҳам айни ҳақиқат. Бу бўшлиқни тўлдириш вазифаси тижорат 
банкларимиз олдидаги энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Бу борада 
муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида 
таъкидлаб ўтгандек.... Афсуски, банк тизими рақамли технологияларни қўллаш, 
янги банк маҳсулотларини жорий этиш ва дастурий таъминотлар бўйича замон 
талабларидан 10
-
15 йил орқада қолмоқда. 2020 йилдан бошлаб ҳар бир банкда 
кенг кўламли трансформация дастури амалга оширилади. Бу борада 


594 
банкларимизнинг капитал, ресурс базаси ва даромадларини ошириш алоҳида 
эътиборимиз марказида бўлади
1
... 
Мамлакатимиз тижорат банклари тўлиқ трансформациялаш жараёнига 
ўтмаган. Бу жараён муҳтарам Юртбошимиз айтганларидек аллақачон 
бошланиши керак эди. Тижорат банкларимиз мижозларга уларнинг талабига 
қараб
хизмат кўрсатса бозорда рақобатчан бўлса ва албатта даромад олишни 
истаса трансформация жараёнига тезроқ ўтишлари керак. Факторинг амалиётини 
ривожланиши 
Ўзбекистон 
Республикасида 
тижорат 
банкларининг 
тарнсформациялаш стратегияси билан боғлиқ. Йиллар давомида тижорат 
банклари томонидан факторинг операциялари учун ажратилган маблағнинг 
камлиги, бу хизматнинг ривожланиши учун этиборни сустлиги айни ҳақиқатдир.
Факторинг амалиётини трансформацион тизимга ўтиши учун тижорат 
банкларимиз олдида турган вазифалардан келиб чиқиб қўйидаги таклифларни 
беришни жоиз деб билдик:

Мамлакатимизда факторинг компаниялари фаолият юритишга кенг 
имкониятлар яратиш керак. Зеро дуньё тажрибасидан келиб чиқиб айтишимиз 
мумкинки факторинг амалиёти рақамли платформаларда тез ва сифатли бажариб 
келинмоқда;

Тарансформациялаш жараёнида тижорат банкларимиз рақамли банк 
тизимига тезроқ ўтишлари лозим. Чунки бу тизим факторинг операцияларини 
бажаришда ўзининг ижобий томонларини кўрсатмоқда;
Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, факторинг амалиёти республикамиз 
тижорат банклари амалиётида кенг ривожланмаган. Фикримизча, жаҳон 
тажрибасини ҳисобга олган ҳолда тижорат банкларимизнинг трансформациялаш 
жараёнига ўтиши уларнинг кенг кўламли хизматлар кўрсатиши ва 
ривожланишига катта ҳисса қўшади. Чунки рақамли трансформациялаш 
жараёнига ўтиш факторинг операцияларини бажариш жараёнида мавжуд бўлган 
муаммолар ечими топилади.

Download 8,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   448




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish