Ўзбекистон республикaси иқтисодий тaрaқҚиёт



Download 8,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet283/448
Sana23.07.2022
Hajmi8,4 Mb.
#842576
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   448
Bog'liq
Raqamli iqtisodiyot

Расм 1.
 
Рақамли иқтисодиёт таркибининг шаклланиши
 
Ҳар бир блок тизимнинг ўз фаолияти мавжуд бўлиб, улар тўлиқ бўлмаса 
рақамли иқтисодиётни амалиётда қўллаб бўлмайди.
Рақамли иқтисодиёт мазмун, моҳияти жихатдан икки хил турли 
тушунчаларни ифодалаши мумкин. Биринчидан, рақамли иқтисодиёт –
бу 
ривожланишнинг замонавий босқичи ҳисобланиб, у ижодий меҳнат ва ахборот 
неъматларининг устувор ўрни билан тавсифланади. Иккинчидан, рақамли 
иқтисодиёт –
бу ўзига хос тушунча бўлиб, унинг ўрганиш объекти 
ахборотлашган жамият хисобланади. Бугунги шиддат билан ривожланаётган 
Рақамли 
иқтисодиёт
Техник 
таъминот
Ахборот 
таъминоти
Математик 
таъминот
Мутахассислик 
таъминоти


596 
глобал иқтисодиёт шароитида рақамли иқтисодиёт ўз ривожланишининг 
бошланғич даврида бўлиб, замонамизнинг рақамли ахборот босқичига ўтиши 
атиги бир неча ўн йилни ташкил этади.
Умуман олганда, рақамли иқтисодиёт –
бу жараёнларни таҳлил қилиш 
натижаларидан фойдаланиш ва катта хажмдаги маълумотларни қайта ишлаш 
асосида турли хилдаги ишлаб чиқаришлар, технологиялар, асбоб
-
ускуналар, 
товар ва хизматларни сақлаш, сотиш ва етказиб бериш самарадорлигини жиддий 
равишда оширишга имкон берадиган, рақамли кўринишдаги маълумотлар 
асосий ишлаб чиқариш омили хисобланган фаолиятдир.
Замонавий тараққиётнинг кейинги истиқболида катта хажмли маълумотлар 
билан ишлаш технологиялари, сунъий интеллект, нейротехнологиялар, квант 
технологиялари, буюмлар интернети, робототехника ва сенсорика, рақамли 
электрон платформалар, булутли ва мобил технологиялар, виртуал ва қўшимча 
реаллик технологиялари, блокчейн технологиялари, криптовалюталар ва ICO, 
3D-
технологиялари сингари рақамли технологиялар ҳал қилувчи аҳамият касб 
этмоқда.
Рақамли иқтисодиёт ҳозирги мавжуд соҳаларнинг ярмидан кўпроғида 
беқиёс ўзгаришлар келтириб чиқариши таъкидланмоқда. Жумладан, Жаҳон 
банки экспертлари фикрича, тезкор интернетдан фойдаланувчилар сонининг 10 
фоизга кўпайиши миллий иқтисодиётлар ялпи хажмини ҳар йили ўртача 0.5
-1.4 
фоизга ошириш имконини беради.
Турли тадқиқотлар натижалари бўйича рақамли иқтисодиётнинг дунё 
иқтисодиётидаги салмоғи 4,5 фоиздан 15,5 фоизгача ташкил этади. Жахон 
ахборот коммуникация технологиялари секторида яратилаётган қўшилган 
қийматнинг
деярли 40 фоизи ва блокчейн технологиялари билан боғлиқ 
патентларнинг 75 фоизи Америка Қўшма Штатлари ва Хитой Халқ Республикаси 
хиссасига тўғри келади.
Рақамли кўникмаларнинг етишмаслиги рақамли трансформацияга жиддий 
тўсиқ бўлиши мумкин. Ўзбекистон кам ривожланаётган давлатлар қаторида 
аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ даражаси ўхшаш
мамлакатлар билан 
солиштирганда (2016 йилда 100%) катталар саводхонлигининг мутлақ 
кўрсаткичларига эга (масалан, Лаос Халқ Демократик Республикасида 2015 
йилда 84,66 %). Бошқа томондан, ривожланаётган мамлакатларда катталар 
саводхонлиги паст даражада қолмоқда. Эҳтимол, буни мактабларда АКТнинг 
паст даражаси ва тарқалиши билан изоҳлаш мумкин. 2017 йилда 1000 талабадан 
32 тасида шахсий комютер мавжуд. Бундан ташқари, мактаблардаги 
комютерларнинг етишмаслиги, Ўзбекистондаги шахсий компютерларга эга уй 
хўжаликлари сони, ҳар 100 хонадонга 50тадан компютерни кучайтирмоқда. Буни 
меҳнат бозоридаги тенденциялар ҳам тасдиқлайди –
Ўзбекистон меҳнат 
бозорида малакаларнинг етишмаслигини баҳолаш бўйича ўтказилган тадқиқотга 
кўра, сўралган компанияларнинг 68 фоизи янги номзодларни ёллашда асосий 
сабаблардан бири сифатида ИТ ва компютер кўникиаларининг аҳамиятини 
таъкидлашди.


597 

Download 8,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   448




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish