ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТДА РАҚАМЛИ МАРКЕТИНГ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Мелиқулов А.Н
.
–
ТДИУ тадқиқотчиси
Маълумки, ташқи иқтисодий фаолиятнинг ривожланиши миллий ва жаҳон
такрор ишлаб чиқариш жараёнлари орқали ички иқтисодий ўзгаришларни
тўлдирувчи ва рағбатлантирувчи омил сифатида қаралиб, пировард натижада
аҳоли турмуш даражаси ва сифатининг ошишига олиб келади.
Жаҳон
бозоридаги
товар ва хизматларига талаб ташқи иқтисодий алоқалар
механизми орқали алоҳида мамлакатларнинг ички бозорига кўчади. Бу эса
ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш эҳтиёжини юзага келтириб, ўз
навбатида саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо, хизматлар соҳаси ва молиявий
муассасаларнинг ривожланишига кўмаклашади. Кейинчалик мамлакат ички
бозорининг ривожланиши давлат ичида таклиф ҳажмининг талаб ҳажмидан
ортишига олиб келади ва натижада ташқи иқтисодий операцияларнинг
566
кенгайиши, капитал қийматининг арзонлашуви ва ишлаб чиқариш, муомала
харажатларининг қисқариши рўй беради.
Ташқи иқтисодий фаолиятда рақамли маркетинг технологияларидан
фойдаланишнинг ўзига хос жиҳатлари, халқаро иқтисодиётда шаклланган
тажрибалар ва инновацион маркетингнинг назарий ва амалий масалалари турли
йўналишда етакчи хорижлик ва маҳаллий иқтисодчи олимлар томонидан
ўрганиб чиқилган. Жумладан, Ф.Котлер, З.Армстронг, И. В.Успенский, Х.
Маташева
1
каби бир қатор хорижлик иқтисодчи олимларнинг илмий ишларида
тадқиқ этилган. Ф.Котлер, З.Армстронгларнинг асарларида корхоналарнинг
ички ва ташқи бозорда самарали маркетинг стратегиясини амалга ошириш,
глобаллашув шароитида корхоналарда маркетинг фаолиятини ривожлантириш
ва ташқи бозорга чиқиш билан боғлиқ муаммолар ўрганилган.
М.Қосимова, Ш.Эргашходжаев
2
ва бошқаларнинг илмий ишларида ташқи
иқтисодий
фаолиятни
ривожлантиришда
рақамли
маркетингдан
фойдаланишнинг айрим жиҳатлари тадқиқ этилган.
Ташқи иқтисодий фаолиятда замонавий ахборот коммуникация
технологияларидан самарали фойдаланиш, маркетинг технологияларининг
самарали шаклланишига ўз навбатида, анъанавий ҳамда эскирган маркетинг
технологияларининг борган сари амалиётдан сиқиб чиқарилишига олиб
келмоқда.
Замонавий
маркетинг технологиялари, нейромаркетинг, когнитив
маркетинг, сенсорли маркетинг, мобиль маркетинг, интернет маркетинг ва
краудcорсинг услубларидан экспортга товарлар ишлаб чиқарувчи саноат
корхоналарида фойдаланиш уларнинг самарали фаолият юритиши ва
рақобатбардошлигини таъминлаш имконини беради.
Рақамли технология янги ғояга эга тадбиркорларни соҳага киришига
имконият яратиб, харидорларга товарларни қулай топиш, баҳолаш ва сотиб
олишни осонлаштирди. Ушбу моделлар узоқ муддатга мўжалланган истеъмол
маҳсулотлари бозорларидага инқилобий ўзгаришларга мос бўлиб, натижада
ушбу ҳолат, бозор ҳукми ишлаб чиқарувчидан сотувчига самарали тарзда
ўтишини таъминлайди. Бундай ўзгаришларга жавоб тарзида,
ишлаб
чиқарувчилар
анъанавий сотиш каналларининг нуқсонларини бартараф этиб,
маркетингнинг инновацияларга асосланган рақамли технологияларидан
фойдалана бошладилар.
Рақамли технологияларнинг пайдо бўлиши билан биргаликда ташқи
иқтисодий фаолият тизимидаги асосий ўзгаришлар қаторига қуйидагиларни
киритиш мумкин:
“кўпга бир” анъанавий моделидан интернетда амалга оширилаётган “кўпга
-
кўп” йўналишли коммуникация моделига ўтиш, яъни компания ахборотларини
1
Котлер Ф.
Маркетинг по Котлеру: как создать, завоевать и удержать рынок. –
М.: Алъпина Бизнес Букс, 2008.
–
283
с
.;
Армстронг З., Вонг В., Котлер Ф., Сондерс Дж. Основы маркетинга, 4
-
е европейское издание.: пер. с
англ.
-
М.: ООО «И.Д.Вильямс», 2008
;
Успенский И. В., Интернет как инструмент маркетинга/
-
СПб.: БХВ
-
Санкт
-
Петербург, 2000.
;
Маташева, Харзан Пашаевна.
Совершенствование маркетинговой деятельности при
использовании Интернет
-
технологий. Автореферат дисс. На соискание учёной степени к.э.н.
-
Ростов
-
на
-
Дону.:2009 г.
2
Қосимова М.С., Эргашходжаева Ш.Ж. Маркетинг: Ўқув қўлланма. –
Т.: ТДИУ, 2012.
-
122 б.
567
истеъмолчиларга бир томонлама узатишдан реал вақт режимида истеъмолчилар
билан икки томонлама ўзаро алоқаларни
йўлга қўйиши;
тўғридан
-
тўғри сотувни амалга ошириш йўли билан инновацияларни
тақсимлашнинг узун ва кўп поғонали каналларини алмаштириш ва уларнинг
функциялари воситачиларнинг бирон
-
бир маҳсулотга эгалик ҳуқуқини олмасдан
туриб тармоқда олди
-
сотди битимларини амалга оширишда ҳар томонлама
ахборот билан қўллаб
-
қувватлашга бориб тақаладиган янги ахборот
воситачилари пайдо бўлиши;
оммавий истеъмолчига йўналганликдан инновацион соҳада якка тартибдаги
таклиф шакллантиришга ўтилиши, шунингдек, улардан бир қисми ҳам рақамли,
ҳам жисмоний шаклда бўлиши мумкин бўлган янги электрон товарлар пайдо
бўлиши;
мослашувчан нарх стратегияларидан фойдаланиш, шунингдек, нарх
шаклланишига якка тартибдаги ёндашувни амалга ошириш устуворлиги.
Ташқи иқтисодий фаолиятда рақамли технологиялардан фойдаланиш
самарадорлиги қуйидаги омиллар билан асосланади:
маблағларнинг сезиларли даражада тежалиши;
реал вақт режимида ишлаш;
интерактивлик;
глобал иштирок;
мақсадли доирага қаратилганлик;
интернет орқали фаол сотувни амалга ошириш;
меҳнат харажатлари камайиши;
бир вақтнинг ўзида кўп сонли мижозларга хизмат кўрсатиш;
рақобат муҳитини таҳлил қилишнинг соддалашуви.
Ташқи бозорга чиқиш жуда қаттиқ рақобат курашига киришиш демакдир.
Рақобат курашида синиб кетмаслик учун бу курашда ўзига керак бўлган
натижани қўлга киритиш мақсадида ҳар бир корхона бозор талабини,
рақобатчиларни, ўзи ва улар томонидан ишлаб чиқараётган товарлар сифатини,
хусусиятларини, нархини мунтазам равишда назорат қилиб турмоғи лозим.
Ташқи бозорларга чиқишда замонавий технологиялардан фойдаланиш ушбу
жараёнларни маълум маънода осонлаштиради, лекин ташқи бозорларга чиқиш
билан боғлиқ
қуйидаги қийинчиликлар ҳам мавжудлигини таъкидлаш жоиз:
хорижий мамлакатлар тадбиркорлик муҳитининг географик, демографик,
сиёсий
-
ҳуқуқий, иқтисодий, илмий
-
техник, маданий, ижтимоий ва бошқа
хусусиятларини ўрганишга қўшимча харажатлар;
фирмани бошқаришнинг
мураккаблашуви, бу тегишли мамлакатлар
бозорларининг хусусиятлари, чет эллик истеъмолчиларнинг талаблари ва
истаклари, музокара олиб боришнинг ўзига хос томонлари
билан таниш бўлган
чет тилларни эгаллаган малакали кадрларни тайёрлаш заруратини назарда
тутади;
товарларни ўзгартириш ва чет эл бозорларининг талабларига мослаштириш.
Умуман олганда, рақамли технологияларга асосланган ташқи
иқтисодий
алоқаларнинг ривожланишидан олинадиган самара қуйидаги соҳаларда намоён
бўлади:
568
а) бюджет –
товарлар ва хизматлар экспорти (импорти)дан божхона
тўловларининг кирими; экспортга йўналтирилган ва хорижий капитал билан
қўшма корхоналарнингсолиқ тўловларининг ошиши ҳисобига;
б) инвестиция –
чет эл инвестицияларининг кириб келиши ва маҳаллий
инвестицияларнинг (экспортдан олинадиган) кўпайиши ҳисобига;
в) ишлаб чиқариш –
технологик ва ишлаб чиқариш базасини модернизация
қилиш (асбоб
-
ускуналарни импорт қилишда, лицензиялар савдосида, қўшма
корхоналарни ташкил қилишда, халқаро молиявий лизингда) ҳисобига;
г) ижтимоий –
экспорт ишлаб чиқаришини кенгайтириш, қўшма корхоналар
очиш натижасида бандликни ошириш ҳисобига.
Натижада ишлаб чиқаришнинг унумдорлиги ва рақобатбардошлиги ошади,
иқтисодий ўсиш кузатилади, аҳолининг эҳтиёжлари тўлароқ қондирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |