Ўзбекистон республикaси иқтисодий тaрaқҚиёт



Download 8,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet190/448
Sana23.07.2022
Hajmi8,4 Mb.
#842576
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   448
Bog'liq
Raqamli iqtisodiyot

 
ҲУДУДЛАРДА
 
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ БОРАСИДА 
АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ДАРАЖАСИНИ БАҲОЛАШ
 
 
Ортиқов А
.
Ж


 
Иқтисодий тараққиёт 
 
ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари

Маматкулов
 
И.А. –
 
Иқтисодий тараққиёт 
 
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Камбағалликни 
 
қисқартириш
 
сиёсатини юритиш департаменти 
 
директори, и.ф.ф.д (PhD)
, 
Юлдашев
 
Н.Н. –
 
Иқтисодий тараққиёт 
 
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Камбағалликни 
 
қисқартириш
 
стратегия ва дастурлари бошқармаси
 
бошлиғи ўринбосари, г.ф.ф.д (PhD)
 
 
Мамлакатнинг ижтимоий
-
иқтисодий ривожланганлик ҳолати, аҳолининг 
турмуш даражасини ифодаловчи ҳамда бошқа давлатлар билан ўзаро таққослаш 
мақсадида фойдаланиладиган кўрсаткичлардан бири –
унинг камбағаллик 
даражасидир. Ҳозирги пандемия шароитида аҳолининг ижтимоий ҳимояга 
муҳтож ва камбағал қатламларига моддий ва номоддий кўмак кўрсатиш долзарб 
масалага айланмоқда. Камбағалликни қисқартириш нисбатан янги мавзуга 
айланган Ўзбекистонда бу борада қандай ишлар амалга оширилиши лозим, қайси 
жиҳатларга эътибор қаратилиши мақсадга мувофиқ, деган саволлар деярли барча 
даражадаги раҳбарлар ҳамда мутасаддиларни кун тартибида туриши лозим.
Аҳоли билан боғлиқ барча йўналишлар, соҳаларнинг рақамли, электрон 
кўринишга ўтказилиши, аввало уларни қўллаб
-
қувватлаш, кўмак кўрсатишнинг 
муҳим инструменти бўлиб қолади. Зеро, дунёнинг ривожланган ҳамда 
камбағалликни қисқартириш бўйича бой тажриба ва юқори натижаларга 
1
Habib Ahmed “Сontribution of islamic finance to the 2030 agenda for sustainable development”., 2017., 16 p


425 
эришган мамлакатларининг ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ ислоҳотларида 
аҳолининг камбағаллик даражаси борасидаги маълумотларни электрон 
рақамлаштириш, онлайн платформалар ташкил этиш аллақачон тараққий этган. 
Мамлакатимизда эса, ҳудудларнинг камбағаллик даражаси ва аҳолини 
камбағалликдан чиқариш бўйича амалга оширилган ишларни баҳолаш ҳамда 
ўзиган хос рейтингларини ташкил этиш бўйича амалий тадбирлар олиб 
борилмаган. Шу нуқтаи назардан, ушбу мақола камбағалликни қисқартиришдек 
долзарб масалага бағишланганлиги билан аҳамиятга эга.
Илмий адабиётларда бирор шахс ёки ижтимоий гуруҳнинг ҳаёт 
кечириши учун зарур бўлган минимал эҳтиёжларини қондира олмаслик, 
меҳнатга лаёқатсизлиги каби иқтисодий ҳолатларини тавсифловчи тушунчага 
камбағаллик дейилиши қайд этилади
1

Маълумки, камбағаллик масаласи юртимизда кўп йиллар “ёпиқ мавзу” 
бўлиб келди. Бироқ, жорий йилнинг 24 январь куни Муҳтарам Юртбошимиз 
Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ушбу муаммо очиқ
-
ойдин баён этилиб, илк марта камбағалликни қисқартириш устувор вазифа 
сифатида белгиланди. 
“Камбағалликни камайтириш –
бу аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, 
инсоннинг ички куч
-
қуввати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш 
ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни амалга 
ошириш, демакдир” –
дея таъкидлаган эди давлатимиз раҳбари
2

Жорий йилдан бошлаб бутун дунёда кузатилаётган коронавирус 
пандемиясининг Ўзбекистонда ҳам тарқалиши, ҳудудларда кузатилган ноқулай 
об
-
ҳаво ҳамда табиий ва техноген фавқулодда ҳолатлар натижасида аҳоли 
даромадлари камайиши, кам таъминланган сифатида ижтимоий ҳимояга муҳтож 
бўлганлар сони ортишига олиб келди. Бироқ, шундай шароитда ҳукумат 
томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб
-
қувватлаш 
ҳамда уларга кўмак кўрсатиш мақсадида қатор амалий ишлар йўлга қўйилди. 
Биргина жорий йил апрель ойида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ 
ҳаракати
3
ва камбағал
аҳоли қатламларининг манзилли рўйхатини 
шакллантиришга мўлжалланган “темир дафтар” тизими бевосита камбағалликни 
қисқартириш борасида амалга оширилган, айнан рақамли технологиялар ва 
электрон 
тизим 
ёрдамида 
камбағал 
оилаларга 
кўмак 
кўрсатишга 
йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир.
Бундан ташқари, 2019 йилнинг октябрида Сирдарё вилоятида тажриба 
синов тарзида ишга туширилган, жорий йил якунида бутун республика 
ҳудудларида қўлланилиши кўзда тутилган, аҳолининг камбағал қатламини 
рўйхатга олиш ва шу асосда кўмак кўрсатишга мўлжалланган “ижтимоий ҳимоя 
ягона реестри” ҳам камбағал аҳолини қўллаб
-
қувватлаш ишларини 
осонлаштиради ҳамда инсон омилини камайтирадиган ягона электрон тизимга 
айланади. 
1
Бедность. Обзор Всемирного банка 2015 г. 
https://www.vsemirnyjbank.org/ru/topic/poverty/overview  
2
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, 24.01.2020 й.
https://uza.uz/uz/posts/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-25-01-2020  
3
 https://static.norma.uz/official_texts/2020%20%D0%B3%D0%BE%D0%B4/213-%D1%84.pdf  


426 
Сўнгги йилларда ҳудудларнинг иқтимоий
-
иқтисодий ривожланганлик 
даражаси, жорий ҳолати ва амалга оширилган ишларни бошқа ҳудудлар билан 
таққослаш орқали баҳолаш, турли рейтингларни ҳисоблаш мазкур ҳудудлар 
тараққиёти учун хизмат қилиши мумкинлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Айниқса, 
мамлакатимиз ҳукумати томонидан қабул қилинган ҳудудларни ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантиришнинг рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича 
қарор ушбу йўналишда муҳим дастак бўлди, дейиш мумкин. Чунки, ушбу 
қарорда мамлакатимиз ҳудудларининг камбағаллик даражаси кўрсаткичи 
умумий рейтингда ҳисобланган.
Аммо, ҳозирги пайтгача ҳудудларнинг камбағаллик даражасини 
қисқартириш бўйича амалга оширилган ишларни баҳолаш, ушбу йўналишда 
ҳудудларнинг рейтинг кўрсаткичларини шакллантириш бўйича ишлар олиб 
борилмаган. Аслида ҳудудларнинг камбағаллик даражасини пасайтиришга 
йўналтирилган чора
-
тадбирлар ҳамда уларни амалга ошириш масалаларини 
таҳлилий баҳолаш ва нисбий рейтингларини ишлаб чиқиш, келгусида 
камбағалликни қисқартириш бўйича қабул қилинадиган дастурлар ва ҳужжатлар 
учун ўзига хос асос бўлиши мумкин. Чунки мамлакатимизда ушбу йўналишга 
катта эътибор қаратилган бўлиб, бу борада аҳолининг камбағал қатламларига 
сезиларли кўмак кўрсатилди. Айниқса, пандемия даврида ижтимоий муҳофазага 
муҳтож аҳоли сони ортиши, натижада давлат томонидан йирик миқдордаги 
маблағлар бевосита камбағалликни қисқартиришга йўналтирилаётгани, 
уларнинг натижалари ҳудудларда қай тарзда кўринаётганини таҳлил қилиш учун 
ҳам юқорида қайд этилган ҳудудларни баҳолаш ва рейтингларни ишлаб чиқиш 
лозим. 
Ҳудудларнинг камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилган 
ишларини қайси кўрсаткичлар орқали баҳолаш мумкин? Таҳлилларга кўра, 
бунда асосий қуйидаги параметрлардан фойдаланиш тавсия этилади.
1. Ҳудудларнинг аҳолиси таркибида “темир дафтар”га (2021 йилдан бошлаб 
ижтимоий ҳимоя ягона реестрига) киритилганларнинг улуши;
2. Ҳудудларда рўйхатга олинган камбағалларнинг умумий сонига нисбатан 
моддий ва номоддий кўмак олганлар улуши;
3. Ҳудудларнинг камбағал оилалари таркибида иш билан бандлиги 
таъминланганлар улуши (ишга жойлаштириш даражаси);
4. Ҳудудларнинг камбағал аҳолисини қишлоқ хўжалиги ва бошқа 
мақсадларда ердан фойдаланганлик даражаси (ер сўраб мурожаат қилган 
камбағал оилалардан таъминланганлар улуши);
5. Ҳудудларнинг камбағал аҳолисини турли шаклдаги мурожаатлари сони 
ва мурожаатлардан ижобий ҳал этилганлик даражаси;
6. Ҳудудларда камбағал оилалар таркибида тадбиркорлик ва бошқа 
мақсадлар учун кредит олганлар улуши.
Ҳудудларнинг камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилган 
ишлар натижаларини баҳолаш ва рейтинг кўрсаткичларини ишлаб чиқишда 
юқоридаги параметрларга тегишли бир қатор статистик маълумотлар зарур 
бўлади. Чунки, юқорида санаб ўтилган кўрсаткичларни ҳисоблашда, албатта 
ҳудудларнинг ижтимоий
-
иқтисодий, демографик, меҳнат бозори, қишлоқ 


427 
хўжалиги ва бошқа йўналишлар бўйича сўнгги маълумотлари баҳолаш ва 
рейтингни ҳисоблашда асос бўлиб хизмат қилади. 
Мавжуд статистик маълумотлар асосида камбағалликни қисқартириш 
бўйича индикаторларни иккита умумий хусусияти бўйича ажратиб олиш лозим. 
Яъни индикаторлар миқдорини ижобий ва салбий хусусият бўйича ажратиш, 
бунда ҳудудларда кўрсаткичнинг пастлиги ижобий ёки салбий тавсифланишига 
эътибор қаратилади. 
Ҳудудларнинг камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилган 
ишлар самарадорлигини баҳолаш ва рейтингларини ишлаб чиқишда ҳар бир 
индикатор бўйича қуйидаги умумий формуладан фойдаланиш мумкин.

Download 8,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   448




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish