318
статистик таҳлил аналитик маълумотларнинг визуализация қилиш каби
усуллардан фойдаланиш аҳамият касб этади.
Солиқ тизимида маълумотларни сифатли талқин қилиш, улар билан ишлаш
воситаларини яратиш ва сақлаш технологияларини ишлаб чиқиш учун Big Data
маълумотларини қайта ишлаш ва уларни сақлаш ҳамда ҳисоблаш учун турли хил
моделлардан фаол фойдаланилди.
Маълумки, Big Data технологиялари бизнес субъектларини таҳлил қилиб,
қўшилган қиймат солиғи ва уни тадбиркорлик шакли бўйича
ривожланиш
тенденцияларини кузатиб бориш, маълумотларни электрон алмашинувини
амалга ошириш, ахборот тизимларнинг ўзаро алмашинуви ва технологияларини
ривожлантиришда субъектларни солиққа тортиш учун ахборотни сақлаш,
бошқариш ва таҳлил қилишда одатдаги маълумотлар базаларидан каттароқ
маълумотлар массиви ва тўпламларини шакллантиришни назарда тутади.
Бугун IT майдонида фойдаланилаётган маълумот хажми йил сайин ортиб
бормоқда. 2020 йилга қадар сақланадиган маълумотлар миқдори 40
-44
зеттабайтгача (1 ЗБ ~ 1 миллиард ГБ) кўпайиб, 2025 йилга келиб, тахминан 400
зеттабайтгача кўпайиши башорат қилинмоқда
1
. Шунга кўра, Big Da
ta
технологияларини
қўллаб
структураланган
ва
структураланмаган
маълумотларни бошқариш тобора муҳим йўналиш бўлиб бормоқда. Хусусан,
мамлакатда бизнес соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва
рақамлаштиришга бўлган талаб бизнес учун солиқ имтиёзларини
бюджет
параметрлари билан боғлиқ равишда ўзгариб бориши
ва субъектларнинг
фаолият шаклини ўзгаришлари натижасида солиқ тўлаш билан боғлиқ бўлган
муносабатларни катта маълумотлар базасини ташкил қилиб анъанавий усулда
ишлашни мураккаблашувига олиб келмоқда.
Бундан ташқари солиқ тизимидаги ходимларни қисқариши
ва маълумотлар
билан ишлаш хажмини ортиши
2
замонавий Big Data технологияларни қўллаш
орқали уни иш унумдорлигини, соҳада самарадорликни кўтаришни солиқ
таваккалчилигини бошқаришда анъанавий солиқ тўлаш моделини самарасизлиги
натижасида солиқ манбаларининг тоифасини бошқариш ва унинг
самарадорлиги, мақбуллигини аниқлашни зарур қилиб қўйди.
Big Data технологиялари катта маълумотлар
технологиялари хавфни
баҳолаш жараёнига янгича қарашга ундайди. Агар илгари бунинг учун ўтган
воқеалар ҳақида маълумотдан фойдаланиш ва узоқ таҳлилларни ўтказиш зарур
бўлган бўлса, Big Data ёрдамида вазиятга таъсир қилиши мумкин бўлган барча
маълумотлардан фойдаланган ҳолда хатарларни баҳолаш реал вақтда автоматик
равишда амалга ошириш мумкин
3
.
Бизнес субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва ривожланиш
стретегиясини ишлаб чиқиш, инновацион маҳсулотларни яратиш, маҳсулотлар
ишлаб чиқишда йўқотишлар прогнозини тузиш, оптимал ресурслар тақсимотини
белгилаш, яширин иқтисодни аниқлаш ва солиқдан қочиш каби маълумотларни
1
https://indevlab.com/ru/blog-ru/it-trendy/
2
Pijnenburg M., Kowalczyk W., Dijk E. van der Hel-van, et al. A roadmap for analytics in taxpayer supervision.
Electronic Journal of e-Government, 15:19
–
32, 2017
3
Russom, P.: Big Data Analytics. In:
TDWI Best Practices Report, pp. 1
–
40 (2011)
319
Big Data технологиялари асосида таҳлил қилиб, солиқ тизими фаолиятини
самарадорлигини ошириш мумкин. Солиқ тизимида
“Big Data”
таҳлилини
амалга ошириш учун қуйидаги соҳалардаги усул ва технологиялардан иборат
мужассам бирлик элементларини шакллантириш зарур
(1-
расм).
Do'stlaringiz bilan baham: