Ўзбекистон республикаси иқтисодиётининг рақобатбардошлигини белгиловчи омиллар ва улар ўзгаришининг таҳлили мундарижа



Download 1,45 Mb.
bet11/28
Sana26.05.2023
Hajmi1,45 Mb.
#944203
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   28
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТИНИНГ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ БЕЛГИЛОВЧИ ОМИЛЛАР ВА УЛАР ЎЗГАРИШИНИНГ ТАҲЛИЛИ

I боб бўйича хулоса
Юқоридаги таҳлил ва хулосалар асосида рақобатга қуйидагича таъриф бериш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз: рақобат – бу иқтисодий субъектларнинг турли иқтисодий жараён ва фаолиятлардан олинувчи фойда ва нафлиликни юқори даражага етказиш орқали ижтимоий-иқтисодий ҳаётда мустаҳкам мавқени эгаллашдан иборат иқтисодий манфаатларини рўёбга чиқариш учун ўзаро кураш шаклида майдонга тушувчи иқтисодий муносабатдир.
Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан кўринадики, ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг юксалиб бориши билан рақобат шакллари ҳам кўпайиб, усул ва воситалари такомиллашиб боради. Бу эса, иқтисодий субъектлар ўртасидаги ўзаро иқтисодий кураш, муносабат сифатида рақобатнинг ўзи ҳам ривожланиб бораётганлигини билдиради.
Янги саноатлашган мамлакатларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тажрибаси шундан далолат бермоқдаки, давлатнинг фаол иштирокисиз иқтисодий ўсиш ҳамда улар хўжаликларини модернизация қилиш дастурларини амалга ошириш билан боғлиқ вазифаларни ҳал этишнинг иложи йўқ.
Ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва тартибга солиш тизимида давлатнинг иштироки унинг миллий такрор ишлаб чиқаришдаги роли ва уни ри-вожлантириш эҳтиёжларига боғлиқ. Маълумки, янги саноатлашган мамлакатлар майда ва йирик мамлакатларга бўлинади. Уларнинг аксарияти кичик мамлакатлар бўлиб, уларда миллий такрор ишлаб чиқариш мажмуасини яратиш маълум қийинчиликлар билан боғлиқ, шунинг учун халқаро меҳнат тақсимотида иштирок этиш улар учун объектив зарурат ҳисобланади. Халқаро миқёсда меҳнат тақсимоти жараёнининг янада ривожланиши туфайли диверсификациялашган такрор ишлаб чиқариш мажмуасини яратиш имкониятига эга бўлган йирик давлатлар учун ҳам халқаро меҳнат тақсимоти тизимида иштирок этиш зарур ҳисобланади. Ташқи иқтисодий алоқаларнинг интенсивлиги ҳозирги вақтда давлатнинг ташқи иқтисодий функциясини кучайтирмоқда.
II боб. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг рақобатбардош-лигини белгиловчи омилларнинг таҳлили.
§2.1. Иқтисодиёт тармоқларини диверсификация қилиш ҳолати
Таркибий ўзгаришлар иқтисодиётнинг самарали тузилмасини таркиб топтиришга қаратилган бўлиб, бу аҳамиятли миқдордаги ресурсларни тақозо этади. Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда фан-техника ютуқларидан кенг фойдаланиш йирик таркибий ўзгаришларга олиб келади, натижада тармоқлар ва соҳалар бўйича ишчи кучини талаб этиш ва тақсимлашда ҳам катта ўзгаришлар бўлади. Қишлоқ хўжалиги, ундирувчи саноат ҳамда анъанавий материаллар, айниқса қора металлургия маҳсулотлари ишлаб чиқаришда банд бўлганлар сони кескин равишда қисқаради. Хизмат кўрсатиш соҳаси иқтисодиётнинг энг динамик секторига айланиб, унинг ялпи ички маҳсулотдаги ҳиссаси ҳам, бу соҳада банд бўлганлар сони ҳам ортиб боради.
Амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар орасида фан-техника тараққиётини таъминлайдиган, ўсишда нисбатан юқори суръатга эга бўлган тармоқлар гуруҳини ташкил этиш биринчи даражали диққатга сазовардир. Бу гуруҳлардаги ишлаб чиқариш тармоқларига кимё, нефтекимёси саноати, атом энергетикаси, электроника, радиотехника саноати, соф ва ўта соф материаллар, ЭҲМлар, рақамли дастурлар билан бошқариладиган станоклар, роботлар, лазерли алоқа воситалари, назорат қилиш ва бошқарувнинг компьютер тизимлари ва бошқалар киради. Хозирги вақтда айнан шу тармоқлар жадал ривожланмоқда.
Техника тараққиёти ижтимоий меҳнат унумдорлиги даражасини оширади ва иқтисодиёт таркибини ижтимоий ва шахсий эҳтиёжларига мос келишини белгиловчи ҳамма бошқа омилларга чуқур таъсир кўрсатади. Масалан, техника тараққиётига ва ишлаб чиқариш таркибий ўзгаришига табиий омиллар ва ресурсларнинг ҳамда ишчи кучи ресурсларининг таъсири беқиёсдир, булар ўз навбатида янги ва янада прогрессив тармоқларнинг ривожланишига кенг имкониятлар очиб беради.
Инновация - илмий-тадқиқотлар асосида яратилган янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдир. Мутахассис олимлар фикрича, илмий-тадқиқот ва инновация лойиҳаларини амалга оширишга сарфланган ҳаражат 5-7 йилда тахминан ўн баробар фойда бўлиб қайтади. Кейинги йилларда дунёнинг етакчи мамлакатларида янги технологиялар учун жуда катта молиявий маблағ ажратилмоқда. Чунки улар пировард натижада катта фойда олишларини ва дунё бозорларида ўз ўринларини мустаҳкамлашларини амалда исботламоқдалар. Умуман, ривожланган мамлакатларда илмий лойиҳаларни бошқариш фаннинг янги соҳасига айланмоқда. Масалан, лойиҳаларни бошқариш бўйича АҚШда 20 дан ортиқ ассоциация ва жамиятлар фаолият кўрсатмоқда. Уларга 800 минг нафар мутахассис жалб этилган.
Фан-техника ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этишда машинасозлик тармоғи таркибини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эгадир, чунки у ҳамма тармоқларни замонавий техника асосида тараққий этиш имкониятларини белгилаб беради. Иқтисодиётни замонавий техника билан қайта қуроллантириш учун, ўта янги ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқарувчи тармоқларнинг ривожланишини жадаллаштириш зарур.
“2014 йилда иқтисодиётимизнинг етакчи тармоқларида замонавий юқори технологияларга асосланган ускуналар билан жиҳозланган, умумий қиймати 4 миллиард 200 миллион долларга тенг бўлган 154 та йирик объект фойдаланишга топширилди.”19
Ўзбекистонда нисбатан қисқа даврда илмталаб соҳаларидан бири бўлган автомобилсозлик учун бутловчи маҳсулотларни маҳаллий хомашё асосида ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил этиш ва ривожлантириш жадал суръатларда олиб борилмоқда. Мамлакатимизда микробиология, электротехника ва электрон саноати ривож топмоқда.
Юқори технологияли ва илм-фанни кўплаб талаб қиладиган ишлаб чиқаришларни ривожлантириш мақсадида қуйидаги вазифалар устувор қилиб белгиланган:

  • автомобилсозлик, самолётсозлик, микробиология, электроника ва электрон саноати, телекоммуникация воситалари ва замонавий ахборот технологияларини янада ривожлантириш;

  • ишлаб турган корхоналарни қайта ихтисослаштириш ва замонавийлаштириш асосида бутловчи, туташ қисмларни мамлакатимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;

  • ушбу тармоқлар маҳсулотларидан фойдаланишни яхшилаш учун сервис хизмати кўрсатиш тизимларини вужудга келтириш ва ривожлантириш;

  • илмталаб тармоқлар учун тегишли юқори малакали кадрлар тайёрлаш;

  • илмталаб маҳсулотларни жаҳон бозорларига чиқариш, уларни экспорт қилиш имкониятларини кўпайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

  • мазкур тармоқлар маҳсулотларининг ички ва жаҳон бозорларидаги рақобатбардошлигини ошириш ва бозор талабларига мувофиқ янгилаб туриш мақсадида илмий-тадқиқот ва конструкторлик ишларини янада ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

Ушбу вазифаларнинг яқин келажакда бажарилиши республика иқтисодиёти таркибий тузилишида илмталаб тармоқлар ҳиссасининг ошишига, жаҳон бозорига рақобатбардош маҳсулотлар билан чиқиб, унда мустаҳкам мавқега эга бўлишга олиб келади.
Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда таркибий ўзгаришларни такомиллаштириш ва фан-техника тараққиёти талабларига монанд равишда ўзгартириб бориш, иқтисодий ўсишга ва самарадорликка қуйидаги уч йўналиш бўйича таъсир кўрсатади:
биринчидан, кам меҳнат, табиий ресурслардан ва ишлаб чиқариш фондларидан юқори пировард натижаларга эришишга имкон яратувчи тармоқларни устувор равишда ривожлантириш орқали;
иккинчидан, моддий ишлаб чиқаришнинг барча тармоқлари самарадорлигини оширишга имкон берувчи ишлаб чиқариш воситаларининг функционал таркибини такомиллаштириш орқали;
учинчидан, иқтисодиётни мутаносиб равишда ривожлантириш учун зарур бўлган тармоқ ва тармоқлараро нисбатларни сақлаб туриш орқали.
Мамлакатимиз ЯИМ ўсиш суръатларининг барқарорлигини таъминлашда иқтисодиётдаги етакчи тармоқларнинг юқори ўсиш суръатлари мустаҳкам замин тайёрламоқда (1-жадвал).

Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish