19,1 млн.АҚШ долларлик хорижий кредитлар ўзлаштирилди.
Бироқ, фаолият кўрсатмаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари 433 та бўлса, ҳисобот даврида тугатилгани 917 тани ташкил қилган.
Ҳисобот даврида жамига нисбатан ташкил этилган субъектлар
10,3 фоизни ташкил қилган бўлса, тугатилганлар 8,9 фоизни ташкил қилмоқда.
Пуллик хизматлар. Ҳисобот даврида аҳолига 742,1 млрд.сўм миқдорида пуллик хизматлар кўрсатилиб, ўсиш сураъти 115,3% ни ташкил этган (прогноз 115,0%) ва аҳоли жон бошига ўртача 444,7 минг сўмдан тўғри келиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 111,2 минг сўмга ўсган.
Чакана савдо айланмаси
Ҳисобот даврида чакана савдо товар айланмаси ҳажми
1988,1 млрд.сўмни, ўсиш суръати 112,0 фоизни ташкил этган (прогноз 111,5%).
Аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмаси 1191,4 минг сўмдан тўғри келиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 240,7 минг сўмга ўсган.
III. Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш.
Вилоятимиз қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаш- тириш фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ва янада такомиллаштириш, қишлоқ хўжалик ерлари мелиоратив ҳолатини яқшилаш, ички истеъмол бозорларини тўлдириш ва экспорт ҳажмларини янада ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда вилоятда 4865 фермер хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда.
Уларга 237,8 минг гектар ер майдони ажратилган. Фермер хўжаликларида 96,2 минг нафар ходим иш билан банд.
2014 йилнинг 1 январь ҳолатига (жорий баҳоларда) 1858,4 млрд.сўм ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирилди, ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда ўсиш суръати (таққослама баҳода) 106,4 фоизни ташкил қилди. Жумладан, деҳқончилик маҳсулотларининг ҳажми 971,4 млрд.сўмни (105,9 %), чорвачилик маҳсулотларининг ҳажми 887,0 млрд.сўмни (106,9 %) ташкил қилди.
Ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида фермер хўжаликларининг улуши 30,9 %ни ва дехқон хўжаликларининг улуши 67,9 %ни ташкил қилди.
Бундан ташқари, чорвачилик маҳсулотларидан гўшт (тирик вазнда) 113,2 минг тонна (2012 йилга нисбатан 106,3 %), сут 763,9 минг тонна (107,4 %), тухум 303,5 млн.дона (109,3 %) ва қоракўл териси 7233,0 дона (102,1 %) етиш- тирилди.
Шунингдек, картошка 101,9 минг тонна (ўтган йилга нисбатан 105,8 %), сабзавот 471,6 минг тонна (107,6 %), полиз 119,1 минг тонна (109,1 %), мева 146,7 минг тонна ва узум 33,2 минг тонна (109,0 %) ишлаб чиқарилди.
Барча тоифадаги хўжаликларда йирик шоҳли қорамолларнинг бош сони 750,5 минг бошга (2012 йилнинг шу даврига нисбатан 103,7 %), шундан сигирлар – 295,9 минг бошга (102,3 %), қўй ва эчкилар бош сони 378,3 минг бошга (102,4 %), отларнинг бош сони 5,3 минг бошга (100,3 %) ва паррандаларнинг бош сони 4211,5 минг бошга (110,6 %) етди.
IV. Уй-жой ва коммунал хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотлар
Аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, ўз-ўзини маблағ билан таъминлаш, рақобат муҳитини яратиш мақсадида вилоятда 82 та уй-жой мулқдорлари ширкатлари фаолият кўрсатмоқда. Ушбу ташкилотлар томонидан 1142 та кўп хонадонли уй-жойларга техник хизмат кўрсатилади. Уй-жой мулкдорлари ширкатларининг тасарруфида 24408 та хонадон мавжуд.
Вилоятда кўрсатилган коммунал хизматлар бўйича дебиторлик қарзлар 2014 йил 1 январь ҳолатига 317885,92 млн.сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 45228,25 млн.сўмга кўпайган. Шу жумладан, табиий газдан фойдала- ниш бўйича дебиторлик қарзлар 194996,76 млн.сўмга тенг бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27938,16 млн.сўмга кўпайган, электр-энергияси таъминоти бўйича дебиторлик қарзлар 107405,4 млн.сўмга тенг бўлиб, 16905 млн.сўмга кўпайган, иссиқлик таъминоти бўйича дебиторлик қарзлар 5074,13 млн.сўмга тенг бўлиб, 644,13 млн.сўмга кўпайган, ичимлик сув билан таъминлашдан ва оқава сувларни чиқариб ташлашдан бўлган хизматлар бўйича дебиторлик қарзлар 9088,79 млн.сўмга тенг бўлиб, 446,58 млн.сўмга камайган. Аҳолига етказиб берилган табиий газ учун дебиторлик қарзлар 2014 йил 1 январь ҳолатига 188244,3 млн.сўмни ташкил қилиб, бу қарздорлик 2013 йилга нисбатан 26906,1 млн.сўмга кўпайган, иссиқлик таъминоти бўйича қарздорлик 4815,21 млн.сўмга тенг бўлиб, 533,69 млн.сўмга кўпайган, электр-энергиясидан қарзлар 66316,7 млн.сўмга тенг бўлиб, 9537,6 млн.сўмга кўпайган, ичимлик сув билан таъминлашдан ва оқава сувларни чиқариб ташлашдан бўлган хизматлар бўйича аҳолидан дебиторлик қарзлар 7340,99 млн.сўмга тенг бўлиб, 1268,05 млн.сўмга камайган. Уй-жой фондининг эксплуатация харажатлари жами 948,971 млн.сўмни ташкил қилиб ўтган йилга нисбатан 39,029 млн сўмга камайган, махаллаларда санитар тозалаш бўйича ахолининг дебитор карздорлиги жами 381,39 млн сўмни ташкил қилиб ўтган йилга нисбатан 237,49 млн сўмга кўпайган
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 1 июндаги 280-сонли қарорига асосан аҳоли хонадонларини газ ўлчагичлар билан жиҳозланиш даражаси 93,7 фоизни (270080 та хонадондан 253007 та хонадон), сув ўлчагичлари билан жиҳозланиш даражаси 57,3 фоизни (116170 та хонадондан 66541 та хонадон) ташкил қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |