4
I. Кириш
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 96-моддаси ва Ўзбекистон
Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги
Қонунига мувофиқ 2022 йил учун Давлат бюджети ва давлат мақсадли
жамғармалари
бюджетлари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг
асосий
йўналишлари лойиҳалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб
палатасининг
(кейинги ўринларда - Ҳисоб палатаси деб юритилади) Хулосаси тайёрланди.
Хулосани тайёрлаш жараёнида Давлат бюджети ва давлат мақсадли
жамғармалари бюджетлари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий
йўналишлари
лойиҳаларининг
мамлакатни
ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, соҳалар бўйича мақсадлари
вазифалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва
топшириқларига мувофиқлиги ўрганиб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 97-моддасига асосан,
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси
ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегияни Ҳисоб палатасига хулоса тақдим
этиш учун жорий йилнинг 20 сентябрига қадар киритилиши белгиланган.
Ўзбекистон
Республикасининг
“2022 йил
учун
Ўзбекистон
Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси (кейинги
ўринларда - Қонун лойиҳаси) ва Бюджетнома лойиҳаси (кейинги
ўринларда – Бюджетнома) Ҳисоб палатасига Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 октябрдаги 02/5-100-сонли
хати билан
киритилди.
Ҳисоб палатаси томонидан Қонун лойиҳаси ва Бюджетнома Молия
вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассислари билан биргаликда
кўриб чиқилди ҳамда дастлабки натижалари бўйича Ҳисоб палатасининг
таклифлари маълум қилинди.
Қонун лойиҳаси ва Бюджетномани қайта ишланган, аниқлаштирилган
шакли Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 октябрдаги 02/5-100-сонли хати
билан Ҳисоб палатасига қайта киритилди.
Бюджет кодексининг 26-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси
Ҳисоб палатаси томонидан Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва ўрта
муддатли давр учун фискал стратегия бўйича Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасига хулоса тақдим этиш белгиланган.
Ўрта муддатли давр учун фискал стратегия - ўрта
муддатли давр учун
солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини белгиловчи ҳужжат
ҳисобланади.
5
Фискал стратегия Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан
ишлаб чиқилади ва Вазирлар Маҳкамасига жорий йилнинг 1 июнига қадар
киритилади. Вазирлар Маҳкамасида жорий йилнинг 15 июнига қадар муҳокама
қилинади ва тасдиқланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамаси
томонидан
тасдиқланганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
палаталарига маълумот учун киритилади ва Ўзбекистон
Республикаси Молия
вазирлиги томонидан ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган “2022 йил учун Ўзбекистон
Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси билан
Do'stlaringiz bilan baham: