КИРИШ
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.
Ғўзанинг халқ
хўжалигидаги аҳамияти бениҳоядир. Чунки ғўза ёки унинг маҳсулотидан
тайёрланган буюмлар у ёки бу миқдорда ишлатилмайдиган хўжалик тармоғи
бўлмаса керак. Ғўза бошқа қишлоқ хўжалик экинларига нисбатан фарқ
қилиб, бир йўла уч турдаги қимматли маҳсулот, яъни тўқимачилик
маҳсулоти учун хом-ашё – тола, озиқ-овқат
учун мой, чарва озиқаси –
кунжара ва шелуха беради. Ер юзида пахта 90 дан ортиқ мамлакатларда
экилиб, 32-33 миллион гектардан кўпроқ майдонда ғўза ўстирилади ва ҳар
йили 19-20 миллион тонна тола олинади. Ўзбекистон Республикаси
жаҳондаги энг йирик пахта етиштирувчи мамлакатлар жумласига киради.
Ўзбекистон Республикаси пахта етиштириш бўйича дунёда V-VII ўринларни
эгаллаб, кўп миқдорда пахта толасини хорижий мамлакатларга экспорт
қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 14
мартдаги
“2017–2021 йилларда республикада соя экишни ва соя дони етиштиришни
кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш
борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, мамлакатимизда соя
етиштириладиган майдонлар бирмунча кенгайиши кутилмоқда. Айтиш
жоизки, республикамиз тупроқ-иқлим шароитларига қараб, соя уруғларини
доналаб ҳамда уялаб экишни талаб қилади. Сабаби соя ҳам пахта
чигити каби
уруғпаллали барглари билан тупроқни ёриб чиқади. Баҳор яхши келган
йиллари соя уруғини доналаб экиш мумкин. Баҳор серёғин келиб, қатқалоқ
бўлиш эҳтимоли катта бўлган йилларда уялаб экишнинг аҳамияти ортади.
Чунки, доналаб экилган уруғларнинг қатқалоқни ёриб чиқиши қийин бўлиб,
уялаб экилган уруғлар тупроқни осонлик билан ёриб чиқади ва тегишли
кўчат қалинлиги таъминланади. Ҳозирда мавжуд сеялкалар бу талабларга
жавоб бермайди. Шу сабабли соя экишда хориждан келтирилган Case-1200
(АҚШ), Kuhn (Франция), “Sonmezler” (Туркия) ҳамда
илгари келтирилган
СПЧ-6 (Руминия) пневматик сеялкаларидан фойдаланилмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқган ҳолда ҳозирги кунда пахта чигити
билан соя уруғини бир вақтда ёнма-ён экиб парваришлашнинг янги
технологиясини амалга ошириш учун уруғларни экиш схемаларини танлаш
хамда уларни аротехник талабларга биноан
экиш учун техник воситаси
мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг
2021 йил 23 май куни Андижон вилоятига ташрифи давомида қишлоқ
хўжалиги ходимлари олдига пахта ва соя ўсимликларини биргаликда экиб,
уларни бирга парваришлаб, олинадиган даромадни кўпайтириш вазифасини
қўйган. Бу эса пахтачилик соҳасида янги технология бўлиб,
уни амалга
оширувчи техник воситасини ишлаб чиқиш долзарб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича
Харакатлар стратегияси тугрисида»ги Фармони, 2016 йил 23 декабрдаги
ПҚ-2694-сон «2016-2020 йиллар даврида қишлоқ хўжалигини
янада ислох
қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил
7 июлдаги ПК-3117-сон «Қишлоқ хўжалигида машинасозлик сохаси
илмий-техникавий базасини янада ривожлантириш чора тадбирлари
тўғрисида»ги, 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3574-сон “Пахта хом ашёси ва
бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2018 йил 10
майдаги
ПҚ-3712-сон « хўжалигини ўз вақтида қишлоқ хўжалиги техникаси билан
таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли меъёрий-хуқуқий
хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация
тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: