39
ҳам четга учириб кетади. Шу сабабли, ўта оз ми қдорда пуркаш кенг
тарқалмаган.
Чанглатиш усулида дарахт барглари майин кукунсимон дори
билан қопланиши керак. Суюқлик аралаштирилмайди, меҳнат сарфи
пуркашга нисбатан камроқ бўлади. Аммо, дорининг сарфи
5маротабагача
ортиб кетади, чунки кукун баргларга яхши ѐпиша
олмайди, уни кучсиз шамол
ҳам учириб кетади. Демак,
чанглатишнинг самараси озроқ, атроф-муҳитга зарари кўпроқ
бўлади.
Аерозол билан ишлов беришда дори ниҳоятда майда заррачаларга
(диаметри 1—50 мкм) парчаланиб, тутун ѐки туман кўринишига
келтирилади. Тутун ѐки туман дарахт шохлари ва барглари орасига
осон кириб, уларни бир текис қоплайди. Аерозол билан турли
иссиқхона ва омборхоналарга ишлов бериш самарали бўлад и. Бу
усул билан шамолсиз вазиятда ишлов берилади.
Фумигациялашда маълум ҳажмдаги ѐпиқ жойнинг ҳавоси ўта тез
буғланадиган кучли дори билан тўйдирилади. Натижада, ўта кичик
тирқишларга ҳам дори кириб, зараркунандаларни қириб ташлайди.
Пуркагичлар универсал ва махсус (боғбоп, токзорбоп) турларга
бўлинади. Суюқликни парчалаш усулига қараб,
улар гидравлик,
пневматик, комбинациялаштирилган, механик ва електрик турларга
ажратилади.
Гидравлик усул билан парчалашда суюқлик катта босим остида
махсус танланган кичик кўзли учлик (тешик)дан отилиб чиқаѐтиб
майда заррачаларга айланади.
Пневматик усулда катта босим ва тезлик билан ҳаракатланаѐтган
ҳаво оқими ѐрдамида суюқлик парчаланади.
Комбинациялаштирилган усулда учликдан гидравлик усулда пар -
чаланиб чиқаѐтган заррачалар кучли ҳаво оқими таъсирида такроран
парчаланади. Демак, бу усулда заррачалар майдаро қ бўлади.
Механик усулда суюқлик катта тезлик билан айланаѐтган диск
устига юборилади. Марказдан қочирма кучлар таъсирида дискдан
иншаѐтган суюқлик парчаланади. Бу усулда заррачалар диаметри
деярли бир хил бўлади, яъни монодисперс парчалаш содир бўлади.
Аммо, ўта майда заррачаларнинг кинетик энергияси оз бўлгани
сабабли, улар узоқдаги обектга етиб бора олмайди.
Электрик усулда суюқлик юқори кучланишга эга бўлган електр
майдони таъсирида парчаланади. Заррачалар ўта майда, монодис перс
шаклда пайдо бўлади.
Боғдаги
баланд
бўлмаган
дарахтларга
пахтачиликда
ишлатиладиган вентилаторли пуркагичдан фойдаланиш мумкин.
Пахтачилик учун яратилган машинага чанглатиш мосламаси ҳам
қўшилиб сотилади. Аммо, боғлардаги шароитларга тўлиқ
мослашган
махсус ҳоғбоп пуркагичлардан фойдаланиш маъқул бўлади.
40
Баланд дарахтларга, токзорга эритма, суспензия ѐки емулсияларни
сифатли пуркайдиган махсус машинанинг технологик схемаси 24 -
расмда келтирилган.
Технологик жараѐн қуйдаги тартибда бажарилади. Бак
8
дан
суюқликни сузгич
17
орқали насос
1
сўриб олиб, уни босим созлагич
2
га юборади. Босим созлагичнинг маълум босимга созланган
клапани
16
орқали ўтган суюқлик вентил
7
ва узувчи клапан
12
га,
кейин эса учликлар тўплами
13
га етиб боради ва парчаланиб,
ташқарига фавворага ўхшаб отилиб чиқади. Бу ердаги вентилатор
15
фаввора заррачаларни кучли шамол билан пуфлаб, қўшимча
майдалайди, уларга катта кинетик энаргия бериб, узо қ жойга учириб
юборади. Вентилатор карнайдаги куракчаларни буриб, ҳаво ва
заррачалар аралашмасининг йўналишини ўзгартириш муимкин.
Насос
1
ҳайда- ѐтган суюқликнинг босимини монометр
6
кўрсатиб туради.
Босим созлагич
2
керакли миқдордаги суюқликни
вентил
7
га юборади.
Ортиқча суюқлик бакнинг паст томонига
қайтиб кетади, у ердаги аралаштиргични ишга туширади.
Ишлаѐтган агрегат боғнинг четида бурилаѐтганида ҳамда
тўхтаганида узувчи клапан
12
суюқликни пуркаш мосламасига
ўтказмасдан
қўяди.
Тез
ѐпқич
клапанининг
иши,
трактор
кабинасидан бошқарилади. Клапан ишга тушганида, у суюқликни
пуркаш мосламасига эмас, бак томонга йўналтиради. Керак бўлса,
бакдаги суюқликни клапан
16
ѐрдамида тўкиш мумкин. Паст бўйли
дарахтлар, буталарни ва токларни дори эритмаси билан оз
миқдорлаб пуркайдиган машинанинг технологик схемаси 25 -расмда
кўрсатилган. Унинг бошқа машиналардан асосий фарқи суюқликни
парчалаш учун дисксимон парчалагич ишлатилади.
Бундай машина қуйдаги тартибда ишлайди. Бак
8
даги суюқлкни
насос
12
сўриб олиб, сузгич
11
билан жиҳозланган шланга орқали
бошқарув пулти
1
га юборади. У ердаги йўл очи қ бўлса, суюқлик
кўзи калибрланган (3,3 ѐки 4,2 мм) шайба 5 орқали
катта тезликда
айланаѐтган диск
7
лар устига бориб тушади. Марказдан қочирма
куч таъсирида парчаланиб дискдан тушаѐтган сую қлик томчилари
вентилатор
6
вубораѐтган кучли шамолга қўшилиб, иккинчи марта
парчаланиб, ишлов берилаѐтган обектга бориб ѐпишади.
Do'stlaringiz bilan baham: