16
Кўчат экиш машиналари
6-расмда янги боғларни барпо қилишда дарахт кўчати экадиган
машинанинг схемаси келтирилган.
Бундай машина рамаси
10
иккита
ғилдиракка ўрнатилган. Рамага эккич 4, сув идишлари, кўмгич
2
ва
13
лар, ишчилар учун ўриндиқлар, кўчат заҳираси қўйладиган жой ва
бошқалар ўрнатилади.
6-расм
.
Дарахт кўчати экадиган машина схемаси:
1
— эккичга сув келтирадиган шланг;
2
ва
13 —
кўмгичлар;
3 —
сув
қуйш идиши;
4 —
эккич; 5 — из торткич;
6 —
зинапоя; 7 — сув баки;
8
— изкўрсаткич;
9
— кўчат заҳираси
учун жой;
10
— рама;
11 —
ечилувчан ўриндиқ;
12 —
ўриндиқ.
Машинанинг асосий ишчи қисми бўлган эккич ерга 40 см
чуқурликкача ботиб, кенглиги 40 см бўлган жойни ѐриб кетади.
Бундай ишни бажариш учун унинг тумшуғи икки ѐнли понага ўхшаш
қилинган. Тилинган ѐриққа тупроқ тушиб уни саѐзлатиб қўймаслиги
учун, унинг ѐн деворлари баланд ва узун ясалган бўлади. Тупроқни
ѐришни енгиллаштириш учун эккичнинг олдига чоп қисимон пичоқ
ўрнатилган.
Эккич ѐн деворлари орасидаги кенг бўшлиқ ичига сув идиши
3
ўрнатилган. У ерга катта ҳажмли сув баклари
7
дан
шланга
1
орқали
келган сув тўпланиб туради (8 литргача).
Ўта секин тезликда судралаѐтган (~1,0 км/соат) сеялка олдиндан
белгиланиб қўйилган ерга келганида, ўриндиқ
12
да ўтирган ишчи
кўчатнинг илдиз томонини эккич ѐн
деворларининг орасидаги
бўшлиққа тушириб ушлаб туради. Кўчат пастга киритилаѐтганида
унуг илдизи сув идиши
3
ни тўнтариб юборади. Натижада, идишдаги
сув қисман тупроққа кўмилиб улгурган илдизнинг устига қуйлади.
Эккичдан кейин ўрнатилган кўмгич
13
лар тупроқ билан кўчатни
тўлиқ кўмиб кетади. Ечилувчан ўриндиқ
11
да ўтирган одам кўчат
тўплами
9
дан навбатдаги донасини
12
ўриндиқдаги экувчи ишчига
узатиб улгуради. Кўчат экиладиган келгуси жойда ю қоридаги
жараѐн такрорланади.
17
Бакларни сув билан тўлдириш учун эжексия ҳисобига ишлайдиган
насос қўйилган. Эжексия жараѐнини туғдириш
учун трактор
моторидан чиқаѐтган газ бакдаги эжекторга юборилади.
Кўмгичларнинг ҳолатини ўзгартириб, кўчат кўмилган тупроқнинг
зичланиш даражаси маҳаллий шароитга мос ҳолатга келтирилади.
Машинага
керакли
узунликка
келтирилган
ўнг
ва
чап
изтортқичлар ўрнатилади. Улар даланинг кўчат экилмаган томонида
тупроқни тирнаб, из қолдиради. Агрегатнинг кейинги юришида
тракторнинг олд томонида деярли ерга тегиб юрадиган қилиб ипга
осилган из кўрсаткич
8
изторткич
изи устида олиб юрилса, қаторлар
оралиғи бир-бирига тенг бўлиб чиқади. Агрегат даланинг четига
бориб, изига қайтаѐтганида, кўчат узатаѐтган ишчи машинанинг
нариги бетидаги ўриндиққа кўчиб ўтиради. Из кўрсаткич ва из
тортқичлар ҳам ўзгартирилади.
Энгашиб қолган кўчатларни тиклаб, керак бўлса тупро қ
билан
уларнинг тупи атрофини зичлаб қўйиш учун агрегат орқасида икки
ишчи юради.
Эккичнинг тупроққа ботиши, яъни кўчатни кўмиш чуқурлигини
таянч ғилдиракларни рамага нисбатан кўтариб-тушириш билан
ўзгартирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: