Ўзбекистон республикаси ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлиги


-жадвал Ишлаб чиќаришни механизациялаш даражалари турлича бўлганда мећнат сарфи таркибининг ўзгариши



Download 0,77 Mb.
bet24/83
Sana21.06.2022
Hajmi0,77 Mb.
#689550
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   83
Bog'liq
r4sxim

4.7-жадвал
Ишлаб чиќаришни механизациялаш даражалари турлича бўлганда мећнат сарфи таркибининг ўзгариши

Кўрсаткичлар

Механизация-лашгача

Механизация-
лашнинг биринчи босќичи

Механизациялаш-нинг иккинчи босќичи

Жами мећнат сарфи
Бирлик
шу жумладан
Жонли
аввалги
Маћсулот ишлаб чиќарилди,
Бирлик
маћсулот бирлигига мећнат сарфи,
Бирлик
Шу жумладан
жонли
Аввалги
Жонли мећнат улуши %
Аввалги мећнат улуши %
Ижтимоий мећнат унумдорлиги, %

100

80
20
100
1

0,8
0,2


80
20

100


100

60
40
125
0,8

0,48
0,32


60
40

125


100

30
70
200
0,5

0,15
0,35


30
70

200




Жонли ва ўтмиш мећнат нисбатидаги аввалги мећнат фойдасига содир бўладиган ўзгариш жонли мећнат ролини асло камситмайди. Аксинча, фан-техника тараќќиёти шароитида унинг аћамияти кўпроќ ортади. Бунинг устига аввалги мећнат сарфларини ўлчаш ќийинлигини ћам ќўшиб кўриш керак. Ћозирги ваќтда ижтимоий мећнат унумдорлиги мамлакат халќ хўжалиги миќёсидагина аниќланади, корхоналар ва тармоќлардаги мећнат унумдорлиги даражаси эса жонли мећнат сарфи бўйичагина ћисоблаб чиќилади.
Жонли мећнат миќдори ваќт билан ўлчанса, мећнати сифати нима билан ўлчанади? Ишлаб чиќариш самарадорлигининг ўсиши мећнат сифатининг ошиши билан бевосита боѓлиќдир. Мећнат сифати маћсулот сифати билан белгиланади. Маћсулот ћар ћандай турининг сифати унинг ижрочилари ишчилар, технологлар, конструкторлар мећнат сифати билан белгиланади. Шу туфайли маћсулот сифатини режали ошириб бориш учун аввало бу маћсулотни яратаётган кишилар мећнати сифатини бошќармоќ керак.

4.3. Мелиорация ва сув хўжалигида мећнат унумдорлиги кўрсаткичлари ва уларни аниќлаш усуллари


Иш ваќти бирлигида маћсулот (иш) ишлаб чиќариш мећнат унумдорлиги даражасининг асосий кўрсаткичи ћисобланади. Соат, кун, йил, иш ваќти кўрсаткичи бўлиши мумкин. Мећнат унумдорлиги, тегишли равишда, соатлик (киши соатига), кунлик (киши кунига) ва йиллик (ўртача йиллик ходимига) этиб ћисоблаб чиќилади. Сермећнатлилик маћсулот ёки иш бирлигига киши соатларида ўлчанади.


Сув ва ќишлоќ хўжалиги айрим ишлаб чиќаришларида мећнат унумдорлиги даражаси ишлаб чиќариш билан тенглаштирилади. Мећнат унумдорлигининг йил смена давомида ўлчаш мумкин бўлган жойларда одатда шундай ќилинади. Мећнат унумдорлиги кўрсаткичи бўлган ишлаб чиќариш сув хўжалиги ќурилишида, ремонт корхоналарида, мелиорация ва ќишлоќ хўжалик ишлари айрим турларини бажаришда ќўлланилади.
Мелиорацияланган ерлардаги дећќончиликда, эксплуатацион мелиоратив тизимларда мећнат унумдорлиги корхона ишлаб чиќариш фаолиятининг йиллик якунлари бўйича аниќланади. Бундай ћолда мећнат унумдорлигининг йиллик кўрсаткичи тўлиќ айрим турларидаги ишлаб чиќариш кўрсаткичи эса бевосита бўлади.
Мећнат (ишлаб чиќариш) унумдорлиги кўрсаткичи алоћида ажратиб олинса, ишлаб чиќариш самарадорлигидан ћеч ќандай дарак бермайди. Бошќа шундай кўрсаткичлар билан ќиёслангандагина у ўз иќтисодий аћамиятига эга бўлади.
Ќишлоќ хўжалигининг сув-мелиорация ташкилотлари ва корхоналарида мећнат унумдорлиги кўрсаткичлари меъёрий режали ћамда ћаќиќий кўрсаткичлар тарзида белгиланади. Меъёрий сермећнатлилик маћсулот ёки иш бирлигини ишлаб чиќаришга сарфланадиган ваќтнинг тасдиќланган меъёрлари асосида белгиланади. Режали кўрсаткич режалаштириладиган йилда мећнат унумдорлигининг ўсиши ћисобга олинган ћолда ћисоблаб чиќилади. Мећнат унумдорлигининг ћаќиќатдаги даражаси ишлаб чиќариш ћаќиќий ћажмини ва иш ваќтининг таркиб топган сарфланишини акс эттирувчи ћисобот маълумотларига кўра белгиланади.
Мећнат унумдорлиги ўсишининг ва маћсулот (иш) сермећнатлилиги пасайишининг кўрсаткичлари ўзаро чамбарчас боѓлиќдир.
Бу кўрсаткичлар нисбатини ќуйидаги формулалардан кўриш мумкин:
Ўсиш фоизи

пасайиш фоизи ;


бунда: - маћсулот (иш) сермећнатлигининг базис давридагига нисбатан пасайиши, %;


- ишлаб чиќаришнинг базис давридагига нисбатан ўсиши %.
Мећнат унумдорлиги ўсишининг фоизи сермећнатлилик пасайиши фоизига тўѓри келмайди: биринчиси доимо иккинчисидан ортиќ бўлади.
Иш ваќтини режалаштириш ва ћисобга олиш амалиётида мећнатнинг, яъни бевосита технология жараёнида (Ттх) банд бўлган ходимлар мећнатининг тўппа–тўѓри сарфлари тўѓрисидаги маълумотлар ќабул ќилинади. Хизмат кўрсатиш (Тоб) ва ишлаб чиќаришни бошќариш (Тун) ходимларининг мећнат сарфлари бевосита сарфларга киритилади. Шунинг учун маћсулот (иш) ишлаб чиќариш тўла сермећнатлиги Тпол таркибига барча ишлаб чиќариш ходимлари мећнат сарфларининг суммаси ќўшилади.



Маћсулот (иш) тўла сермећнатлиги жонли мећнат унумдорлиги даражасини энг аниќ билиб олиш имконини беради, чунки у тўппа-тўѓри ва бевосита сарфларни ўз ичига олади. Шунинг учун тўла сермећнатликни пасайтириш мећнат сарфларини ишлаб чиќариш жараёнидагина эмас, балки бошќариш соћасида ћам ќисќартиришни назарда тутади.


Мећнат унумдорлигини ћисоблашда ишлаб чиќарилган маћсулот ёки ишнинг миќдори ўлчашнинг ишлаб чиќариш дастури белгиланадиган бирликларида ифодаланади. Ќишлоќ ва сув хўжалигида ишлаб чиќарилган маћсулот (иш) ћажми ўлчашнинг табиий бирликларида (т; га; м3; дона ва ћоказо) ўлчашнинг шартли табиий бирликларида (шартли маћсулот, эталон юмшоќ ћайдов озуќа бирликлари ва ћоказо) ћамда ќиймат кўринишида белгиланади.
Мећнат унумдорлигини табиий кўринишида ўлчаш усули энг оддий ва пухта усулдир. Табиий кўрсаткичлардан мећнат унумдорлиги, маћсулот ёки ишлар айрим турларини белгилашда кенг фойдаланилади. Табиий шаклда маћсулот чиќариш ћажми бир турли маћсулот ишлаб чиќарадиган корхоналар учун белгиланади. Хўжаликлараро суѓориш тизимларини ишлатиш бошќармаларида асосий ишлаб чиќариш фаолияти бўйича мећнат унумдорлигининг фаќат табиий кўрсаткичларигина ћисобланади: сув олиш ћажми ва сув бериш ћажми ходим ћисобидаги куб метрларда, суѓориладиган майдон юкламаси ходим бошига ћисобланади. Насос станцияларидаги мећнат унумдорлиги ћам бир ходим ћисобидаги куб метрларда берилган сув ћажми билан ўлчанади. Сув хўжалиги ќурилиши ташкилотларида ер ишлари ћажми ходим ћисобидаги куб метрларда белгиланади. Суѓориладиган ва заћи ќочирилган ерлардаги дећќончиликда мећнат сарфлари маћсулот центнерига киши-соатларда ћисобланади. Корхона ичида иш жойларида, бригадалар ва айрим участкаларда мећнат унумдорлигини ўлчашда натурал усул кенг тарќалган.
Ерларни мелиорациялаш ќишлоќ хўжалиги ишлаб чиќаришининг сермећнатлигини анча оширади. Суѓориш тизимларини ишлатишда мећнатнинг анчагина сарфи каналларни лойќалар ва ўсимликлардан тозалаш ћамда сув чиќариш ишлари ћиссасига тўѓри келади.
Суѓоришдаги мећнат унумдорлиги суѓориш усули ва техникасига боѓлиќ бўлади. Юзаки суѓоришда ишлаб чиќариш кўп даражали бир суѓорувчига бериладиган сув суѓориш оќими билан белгиланади. Суѓорувчи сменали иш унумдорлиги ќуйидаги боѓлиќ ћолда белгиланади.
Всм ,

бунда: Всм-сменали ишлаб чиќариш, га;


t-смена давомилиги, с;
c g-суѓориш оќими (сарфи) 1 суѓорувчига , л/с;
Ксм-смена иш ваќтидан фойдаланиш коэффициенти;
m-суѓориш меъёри м3 га ;
-суѓорув сувининг ташлашга, шимилишга ва боѓланишга кетишни ћисобловчи коэффициенти (1, 1-1,2)
Сувчилар суткалик ишлаб чиќариш –B сут/га ќуйидагини ташкил этади.
,
бунда: n-суткадаги иш сменалари сони.
Сувчиларнинг мавсумдаги ишлаб чиќариши (Всез)га ќуйидагича аниќланади.
Всм.п; Всут.Тм.п.,

бунда Тм.п-суѓоришлар ортасидаги даврнинг энг ќисќа давомилиги.


Ќишлоќ хўжалиги экинларини суѓориш, суѓориладиган дећќончиликдаги сермећнат жараёнларидан биридир. Шу сабабли ћосилдорликни ошириш ва мећнат сарфини камайтириш маќсадида суѓоришни механизациялаш ва автоматлаштириш суѓорма дећќончиликдаги асосий вазифалардан бири ћисобланади. Кенг ќамровли агрегатлар ишлатилиб, ёѓдириб суѓориш майдонлари йилдан-йилга кўпайиб бормоќда.
Ёѓдириб суѓориш машинаси ёки ќурилмасининг соатли ишлаб чиќариши ќуйидаги формула бўйича аниќланади.
Br ,
бунда: Q-машина ёки ќурилмада сув бериш, л с;
m- суѓориш меъёри, м3 га ;
-ёѓдириб суѓоришда сувнинг буѓланишдан камайиши ћисобининг коэффициенти (1,10-1,25);
Ёмѓирлатиш машинаси ёки ќурилмасининг сменада гектар юзасидан ишлаб чиќариши ќуйидагини ташкил этади.

Всм ,


бунда: tсм-смена узунлиги, с;
Ксм-смена иш ваќтидан фойдаланиш коэффициенти (0,70-0,90);
Суткадаги суѓориладиган майдон ќуйидаги ташкил этади:

Всут Всм.х Тмn,


бунда: n-сутка ичида машина ёки ќурилма иши сменалари сони.б
Мавсумда суѓориладиган майдон машина ћисобида ќуйидаги формула бўйича аниќланади:
Всез Всут.Тм n
ёки
Всез ;

бунда: Ксут 0.80-0.95


Бир йўналишда бўлса, лекин бирон-бир белгиларига кўра фарќланадиган маћсулот ишлаб чиќарувчи ишлаб чиќариш тармоќларида мећнат унумдорлиги шартли-натурал бирликларда ћисоблаб чиќилади. Масалан, дећќончиликдаги механизацияланган ќишлоќ хўжалиги ва мелиорация ишларининг умумий ћажми юмшоќ ћайдаш эталон гектарларида, озуќа экинлари ишлаб чиќариш озуќа бирликлари центрларида, дећќончилик маћсулот ишлаб чиќаришнинг умумий ћажми шартли асосий экин центнерларида аниќланади. Шартли натурал маћсулотга (ишга) ўтиш белгиланган коэффициентлар бўйича амалга оширилади.
Мећнат унумдорлигини ўлчашнинг ќийматлилик усули энг кўп тарќалган усул ћисобланади. Ќийматлилик усулини маћсулот пул кўринишида баћоланадиган ћар ќандай ишлаб чиќаришда ќўлланиш мумкин.
Пул кўринишидаги ишлаб чиќариш кўрсаткичи мећнат унумдорлигини айрим корхоналар, бошќармалар, ишлаб чиќариш бирлашмалари бўйича таќќослаш имконини беради. Унинг афзаллиги ана шунда.
Мелиорацияланган ерлардаги ќишлоќ хўжалиги ишлаб чиќаришида мећнат унумдорлигини аниќлаш учун ялпи маћсулот ќиймати ягона таќќослама баћоларда ћисоблаб чиќилади. Мазкур кўрсаткич таќќосланувчанлигига шу йўл билан эришилади.
Айни ваќтда ќийматлилик кўрсаткичи жиддий камчиликлардан ћам холи эмас. Унинг даражаси жонли мећнатнинг самарадорлиги билан эмас, балки ќиймат билан ћам белгиланади. Материалларга ќилинган сарфлар улушининг ўзгариши натижасида ялпи маћсулот ћажми анча ўзгариши мумкин. Бунда маћсулотнинг материал сиѓими ќанча юќори бўлса, мећнат унумдорлиги ћам шунча юќори ва аксинча бўлиб чиќади. Масалан, бир сменада бир ходим ћисобидаги ишлаб чиќариш пул кўринишида темир-бетон конструкциялари йиѓишда ер ишларига нисбатан анча юќори бўлади. Материаллар баћоларининг ўзгариши ћам ќийматлилик кўрсаткичига таъсир ўтказади.
Сув хўжалигининг ремонт-ќурилиш ишлаб чиќаришида ћозирги ваќтда соф ички маћсулот кўрсаткичи тоборо кенг ќўлланилмоќда. Соф ички маћсулот ћажми маћсулот ќийматидан сотиб олинадиган материаллар сарфини ва амортизация ажратмаларини чиќариб олиш йўли билан топилмоќда. Шундай ќилиб, буюмлашган мећнатнинг мећнат унумдорлиги даражаси таъсирига барћам берилмоќда. Соф маћсулотнинг иш ваќти сарфларига муносабатини жонли мећнат самарадорлиги энг тўлиќ тавсифлайди.
Мећнат унумдорлигининг натурал ва ќийматлилик кўрсаткичлари ўзаро бир-бирини тўлдиради, улар мећнат унумдорлигини ошириш бўйича режа топшириќларини таћлил ќилиш ва тўѓри белгилаш имконини беради. Йил давомидаги мећнат сарфларини назорат ќилиш учун мећнат сарфлари меъёрлари ва ишлаб чиќариш меъёрларидан иборат режа кўрсаткичлари ќўлланилади.

4.4. Мећнат унумдорлигини ошириш омиллари ва йўллари


Иќтисодий ислоћотларни янада чуќурлаштириш бўйича тузилган дастур мећнат унумдорлигини ошириш юзасидан катта вазифаларни белгилаб беради. Мећнат унумдорлигини жадал ўстириш ишлаб чиќариш самарадорлигини оширишнинг ћал ќилувчи омили бўлиб ќолмоќда.


Сув ва ќишлоќ хўжалигида мећнат унумдорлигини ошириш кўп омилларга боѓлиќ мураккаб муаммодир. Мећнат унумдорлигини ўстириш омилларини ќуйидаги беш гурућга бўлиш мумкин: моддий техника, ташкилий, иќтисодий, ижтимоий ва табиий.
Мећнат унумдорлигини оширишнинг барча омиллари ўзаро чамбарчас боѓлиќдир. Мећнат унумдорлиги агар барча омиллар унга комплекс таъсир ўтказса, тез суръатлар билан ўсиб боради. Бу омилларни таћлил ќилиш ва ўрганиш осон бўлиши учунгина айрим-айрим кўриб чиќиш мумкин.
Мећнат унумдорлигини оширишнинг моддий-техника омилларига мелиорация тизимлари ва иншоотларининг техника даражасини ошириш, ишлаб чиќариш жараёнларини механизациялаш ва автоматлаштириш даражаси, машиналар, ќудратини ошириш, мећнатнинг энергия билан ќуролланишини ўстириш киради.
Сув хўжалиги ќурилишидаги фан-техника тараќќиёти юќори ФИК га эга бўлган гидромелиорация тизимларининг техника даражасини изчил ўстира бориши, тизимлар ва иншоотларни бошќаришни автоматизациялаш ва телемеханизациялашнинг илѓор усулларини жорий ќилиш имконини беради.
Мелиорация ва ќурилиш машиналари ћамда ускуналар ќувватини оширишга алоћида аћамият берилмоќда. Сув-мелиорация ишлаб чиќаришни ќудратли юќори унумдор машиналар билан таъминлаш, мећнат сарфлари камайишига олиб келади.
Мећнат унумдорлиги кўрсаткичи бу ўсиш асосий омиллари билан ўзаро алоќада (фонд билан таъминланганлик даражаси билан) таћлил ќилиниши ва фонд билан таъминлаш билан биргаликда мећнат унумдорлиги даражаларини асослашга комплекс ёндашишни таъминлаш керак.


,

бунда: Ф- асосий ишлаб чиќариш фондлари;


fот- фонд самараси;
f в- мећнатнинг фонд билан таъминланганлиги.
Фондлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг энг мућим шарт-шароити мећнат унумдорлигининг, унинг фонд билан таъминланганлиги ўсишига нисбатан устун даражада ўстиришидир.
Мећнат унумдорлиги ўсиш учун ташкилий омиллар катта аћамиятга эга бўлади. Уларга ишлаб чиќаришни оптимал жамлаш ва ихтисослаштириш, мећнатни ташкил этишни такомиллаштириш ва илмий ташкил этишни жорий ќилиш, ишлаб чиќариш ва мећнат интизомини мустаћкамлаш киради.
Сув хўжалиги ремонти-ќурилиш ва ишлатиш ташкилотларини оптимал ћажмларига йириклаштириш маъмурий бошќарув аппарати ва ердамчи ишчилар сонини ќисќартириш имконини беради. Йирик ишлаб чиќаришда техникадан яхшироќ фойдаланилади, илмий ютуќлар ва илѓорлар тажрибаси тезроќ ќўлланилади, капитал ќўйилмалардан самаралироќ фойдаланилади. Ихтисослаштиришни ижтимоий мећнат таќсимоти туѓдирган, мећнат таќсимоти эса доимо унинг унумдорлиги ошишига олиб келади.
Мећнатни ташкил этишни яхшилаш унинг унумдорлигини оширишнинг зарур шартидир. Кўпгина ишларда иш ваќтини смена ичида йўќотиш ћоллари тез-тез учраб туради. Улар одатда мећнатни ташкил этишдаги камчиликлар, материал ва хом ашё билан ўз ваќтида таъминланмаслик, мећнат интизоми бузилиши ћамда бошќа сабаблар туфайли вужудга келади. Бутун сменада тўхтаб ќолиш ва кечикишларга барћам бериш, иш ваќти смена давомида йўќолишини камайтириш ишлаб чиќаришни ошириш имконини беради.
Иш ваќтини йўќотишни камайтириш муаммоси ћар бир ишлаб чиќариш участкасидаги асосий муаммолардан биридир. Ишлаб чиќариш интенсивланганлиги муносабати билан иш ваќти ћар бир соати ва даќиќасиниинг ќадри ошмоќда, уларни йўќотиш эса секинлик билан камаймоќда. Шунинг учун барча участкаларда ваќтни очиќдан-очиќ ва яширин йўќотишга ќарши курашиш-мећнатни оќилона ташкил ќилишдаги асосий бўѓин бўлиб ќолмоќда.
Мећнат унумдорлиги даражаси мећнатни илмий ташкил ќилишга боѓлиќдир. Мећнатни илмий асосда ташкил этишни жорий ќилиш тажрибаси мећнатнинг энг оќилона усулларини танлаш асосида мећнат жараёнларини такомиллаштириб, унинг унумдорлиги анча ошишига эришиш мумкинлигини кўрсатади.
Мећнат унумдорлиги ўсишига мећнатни меъёрлаш ва унга ћаќ тўлашни такомиллаштириш, моддий раѓбатлантириш тизимини тўѓри ќўлланиш сингари иќтисодий омиллар ћам таъсир ўтказади.
Ћозирги шароитда ишлаб чиќаришни моддий раѓбатлантириш масалаларига жуда катта аћамият берилмоќда. Мећнат унумдорлигини оширишда моддий раѓбатлантиришнинг роли ћозирги бозор иќтисодиёти шароитида энг тўла намоён бўлмоќда. Корхоналарнинг бозор иќтисодиётига, ўз харажатларини ўзи ќоплашга ва ўзини - ўзи пул билан таъминлашга ўтказилиши ћамда пировард маћсулот миќдори ва сифатига кўра ћаќ тўлашнинг амалга оширилиши мећнат унумдорлиги ўсишининг зарур шартидир.
Кадрлар маданий-техника даражаси ва малакасини ўстириш, ходимлар маданий-маиший шароитларни яхшилаш, маънавий раѓбатлантириш мећнат унумдорлиги ўсишининг энг мућим омилидир.
Юќори маданий-техника даражасига эга бўлган мућим кадрлар яратиш ишнинг мувоффаќиятини таъминлайди. Юќори умумий маълумот ћозирлиги бўлган ишчилар ўз малакаларини тез оширмоќдалар, унумли ишламоќдалар. Бу категорияда мећнат интизоми юќори ва кадрлар ќўнимсизлиги пастдир.
Ќишлоќ ва сув хўжалигидаги мећнат унумдорлигига табиий шароитлар таъсир ўтказади. Жой рельефидан, ер ва сув ресурсларидан оќилона фойдаланиш мећнат сарфларини тежашга ва ќишлоќ хўжалиги маћсулотлари ишлаб чиќаришни кўпайтиришга олиб келади.
Мећнат унумдорлигини ўстириш муаммоси ишлаб чиќаришнинг кўпгина бошќа омиллари билан боѓлиќ комплекс муаммодир. Бу омилларнинг мећнат унумдорлигига таъсири кўп ќиррали: уларнинг айримлари мећнат сарфларини камайтириш ва бошќалари маћсулот ишлаб чиќаришни кўпайтиришга олиб келади, учинчилари ћам жонли мећнатни тежашга, ћам маћсулот ишлаб чиќаришни кўпайтиришга айни ваќтда таъсир ўтказади. Бу кўпдан-кўп ва ўзаро боѓлиќ омиллардан комплекс фойдаланилгандагина энг кўп самарага эришиш мумкин.

4.5. Сув хўжалигида иш ћаќи меъёрлари




Бозор иќтисодиётига ўтишда иќтисодиётини ривожлантириш учун иш ћаќига энг катта эътибор ќаратилади. Иш ћаќи миллий даромаднинг бир ќисми бўлиб, ходимлар ўртасида мећнат миќдори ва сифатига ќараб таќсимланади. Иш ћаќи сув хўжалиги ходимлари даромадларининг асосий манбаидир. Мећнаткашларнинг даромадлари иш ћаќи билангина чекланиб ќолмайди. Ишчи ва хизматчилар иш ћаќидан ташќари ижтимоий истеъмол фондлари ћисобидан моддий ва маданий неъматлар бир ќисмини ћам оладиларки, уларга ижтимоий суѓурта, пенсия таъминоти, пулсиз ўќитиш, пулсиз медицина хизмати, болалар муассасаларини таъминлаш ва бошќа имтиёз ћамда тўловлар давлат сарфларини ўз ичига олади. Шунинг учун мамлакатимиз мећнаткашлари даромадларининг умумий ћажми иш ћаќи шаклидаги шахсий тўловлар ва ижтимоий истеъмол фондларидан олинадиган ќўшимча даромадлар билан белгиланади.
Корхонадаги иш ћаќини шундай ташкил ќилиши керакки, токи у ишлаб чиќариш ћар томонлама юксалишга, мећнат унумдорлиги муттасил ўсиб боришига ёрдам берсин.
Иш ћаќини оќилона ташкил этиш асосини ќуйидаги принциплар ташкил этади. Мећнат миќдори ва сифатига ќараб ћаќ тўлаш реал иш ћаќи мутасил ўсиб боришини таъминлаш, иш ћаќи ўсиши ва мећнат унумдорлиги ўртасидаги тўѓри нисбат моддий манфаатдорлик, мећнатга ћаќ тўлашни тўѓри ташкил этиш шахсий ва ижтимоий моддий манфаатдорлик уйѓунлашувини таьминлайди.
Иш ћаќи ўсиши даражаси ва суръатлари мећнат унумдорлиги ўсиши суръатлари билан белгиланади. Мећнат унумдорлиги ўсиши суръатларининг реал иш ћаќи ўсиши суръатларидан устун бўлиши ишлаб чиќариш ривожланиши объектив ќонуният ћисобланади. Такрор ишлаб чиќаришни кенгайтириш ва халќ турмуш даражасини тинмай юксалтириш учун шароитлар шу ћолдагина таьминланади.
Мећнатга кўра ћаќ тўлаш принципи мећнатни меъёрлаш, тариф тизими, ћаќ тўлаш шакл ва тизимлари орќали амалга оширилади.
Мећнат ва иш ћаќини ташкил этишнинг умумий тизимида мећнатни меъёрлашга мућим аћамият берилади. Меъёрлаш воситасида ишлаб чиќариш меъёрлари, ваќт меъёрлари, хизмат кўрсатиш меъёрлари белгиланади ижтимоий ишлаб чиќаришда ћар бир ходим сарфлаган мећнат миќдорини ўлчаш ва баћолаш амалга оширилади. Меъёрлаш мећнатнинг зарур меъёрини белгилаб, таќсимот меъёрини яъни иш ћаќи меъёрини ћам белгилайди. Меъёрлар даражасига уларнинг асосланганлигига иш ћаќи ћам боѓлиќ бўлади.
Меъёрлаш мећнат миќдори ўлчагичи ћисобланса, мећнат сифати ва унинг интенсивлигини ћисобга олувчи асосий ќурол тариф тизимидир.
Мазкур тизим орќали иш ћаќини давлат тартибга солиши амалга оширилади, турли тармоќлар ишчилари мећнатига ћаќ тўлаш даражаси ћамда турли ишларнинг зарур дифференциясига эришилади.
Тариф тизимига тариф малака маълумотлари, тариф сеткалари ва тариф ставкалари киради. Бўлимларни жамоа, ижара ва оила пудратига ўтказишда тариф-малака маълумотномаси ва тариф сеткаси режаси сарфларни шу жумладан технологик картадаги иш ћаќи фондини белгилаш асбоби ћисобланади.
Тариф-малака маълумотномасида ишчилар касблари ва ишлар турлари рўйхати, ишчиларнинг разрядли сеткаси бўйича тавсифномаси ишчи нималарни билиши кераклиги келтирилган бўлади. Бундан ташќари унда мазкур касбда бажариладиган ишларнинг ћар бир разряди учун мисоллар ћам келтирилади. Ћозирги ваќтда ишлар ва касбларнинг ягона тариф-малака маълумотномасида (ЕТКС) ќўлланилмоќда. Бу маълумотномасида ишчилар касблари вазирлик ва идоралардан ќатьий назар ишлаб чиќаришлар ћамда турлар бўйича гурућлангандир.
Тариф тизимининг учинчи моддаси тариф сеткаси бўлиб, у турли разрядлардаги ишчилар иш ћаќи даражасини белгилашга мўлжаллангандир. Тариф сеткаси шкала бўлиб, унда разрядлар ва уларга мувофиќ келадиган тариф коэффициентлари мазкур разряд тариф ставкаси биринчи разрядга тўланадиган ћаќдан неча баробар юќорилигини кўрсатади.
Тариф тизимининг учинчи моддаси тариф ставкаларидир. Тариф ставкалари ишбай ћаќ тўлашда бир меъёр учун ёки ваќтбай ћаќ тўлашдаги ваќт бирлигидаги мажбуриятларнинг муайян доираси учун мећнат ћаќи даражасини белгилайди.
Сув ва ќишлоќ хўжалигида соатлик ва кунлик тариф ставкалари ќўлланилади. Соатли ставкалар топшириќлари буюмлар бирлигига ёки операцияга ваќт меъёри тариќасида ќўлланилади. Ойлик ставкаларидан эса мећнатга ћаќ тўлашнинг ваќтбай шаклида олинади. Ћозирги кунда ходимларга ойлик иш ћаќини ћисоблаш. Бунинг учун 22-разрядли тариф сеткаси ќабул ќилинган. 0-разрядда энг кам миќдордаги иш ћаќи белгиланди.
Ћар бир тармоќ учун биринчи 0-разряд тариф ставкалари мазкур тармоќнинг халќ хўжалиги аћамияти ва мећнат шароити (ишлар огирлиги мураккаблиги, шароит зарурлиги ва ћоказо) ћисобга олинган ћолда белгиланади. Бошќа разрядларнинг тариф ставкалари 0-разряд тариф ставкаси ва тегишли разрядли тариф коэффициенти орќали белгиланади.
Тариф ставкалари касблар ћамда ишлар турлари бўйичагина фарќланиб ќолмай, балки мећнатга ћаќ тўлаш шаклларига ћам боѓлиќдир. Анча юќори тариф ставкалари оѓир ишларда ва мећнат шароити зарарли бўлган ишларда белгиланади. Оѓир ишларда тариф ставкалари 12% оширилади, айниќса оѓир ишлар ва айниќса зарарли ишларда 24% оширилади. Бундай ишлар руйхатини вазирлик тасдиќлайди. Жуда мураккаб машина ва механизмлар машинистларга тариф ставкалари соатига энг юќори коэффициент этиб белгиланиш мумкин.
Ишчиларнинг иш ћаќи даражаси ћам мећнатга ћаќ тўлаш шакл ва ставкаларга боѓлиќ бўлади. Ќишлоќ ва сув хўжалиги корхоналари ва ташкилотларида мећнатга ћаќ тўлашнинг икки шакли ќўлланилади: ишбай ћамда ваќтбай шакллари. Мећнатга ишбай ћаќ тўлаш шаклида даромад ишлаб чиќарилган маћсулот ёки бажарилган иш миќдорига кўра, ваќтбай ћаќ тўлаш шаклида эса ишлаган ваќт миќдорига кўра аниќланади.
Мећнатга ћаќ тўлашнинг ишбай шакли мећнатни тўла ва аниќ ћисобга олиш мумкин бўлган жойлардаги ишларда ќўлланилади. Сув хўжалиги ќурилишида ишбай ћаќ тўлашда ишчиларнинг 80% ишлайди. Ваќтбай ћаќ тўлаш ишлаб чиќариш меъёрларини бегилаш ќийин ва маќсадга мувофиќ бўлмаган жойларда ќўлланилади. Мећнатга ваќтбай ћаќ тўлаш бошќариш ва машина ћамда механизмларга хизмат кўрсатиш, техникани ва суѓориш тизимини таъмирлаш ходимларга жорий ќилинади.
Мећнатга ишбай ћаќ тўлаш ќуйидаги тизимларга эгадир: бевосита ишбай ва ишбай мукофотли тизим. Бевосита ишбай тизимидаги иш ћаќи меъёрлари бажарилишига боѓлиќ бўлмаган ћолда бир хил баћоларда ишлаб чиќарилган маћсулот (бажарилган иш) миќдорига мувофиќ ћисобланади. Ћаќ тўлаш ишлар комплекси ёки пировард маћсулот учун ўтказиладиган мећнатга ћаќ тўлаш бевосита ишбай ћаќ тўлаш турларидан биридир.
Ћозирги ваќтда мећнатга ишбай мукофотли ћаќ тўлаш энг кўп тарќалган ћаќ тўлашдир. Мећнатга нисбатан мукофотли ћаќ тўлаш тизимида ишчилар асосий иш ћаќидан ташќари муайян миќдорий ва сифат кўрсаткичларига эришилганлиги ишбай баћоларда ћисобланган мукофотларни ћам оладилар. Мукофот материаллар тежалганлиги, ишларни бажариш муддатлари ќисќарганлиги ишлаб чиќарилган маћсулот (бажарилган иш) юќори сифатли бўлганлиги учун берилади.
Мећнатга ћаќ тўлашнинг ишбай тизими ишлаб чиќариш жараёнининг ћарактерига боѓлиќ ћолда индивидуал, звеноли ва бригадали бўлиши мумкин. Мећнатга звеноли ва бригадали ћаќ тўлаш жамоа мећнат талаб ќилинганда ћамда айрим ишчи маћсулотини ажратиб кўрсатиш иложи бўлмаганда ќўлланилади.
Гидротехника объектларидаги ќурилиш ва монтаж ишларининг катта ќисми звено ёки бригада бажарадиган жамоа ишлаб чиќариш жараёнларидан иборат бўлади. Шунинг учун бу ерда аккорд нарядлар бўйича бригадали ћаќ тўлаш ќўлланилади. Сув хўжалиги ќурилиши ташкилотлари жамоа пудратга, ќишлоќ хўжалиги ташкилотлари эса ижара ва оила пудратларига ўта бошладиларки, бу ерда мећнатга ћаќ тўлашнинг асосий шакли пировард маћсулот миќдори ћамда сифати учун ћаќ тўлашдир.
Сув хўжалиги ќурилиши ходимлари мећнатига ћаќ тўлаш барча ќурилиш ташкилотлари учун белгиланган умумий ќоидаларга мувофиќ ўтказилади. Ќурилишдаги иш ћаќи суммаси ягона меъёр ва баћолар асосида белгиланади. Техник жићатидан асосланган меъёр ва баћолар "ќурилиш-монтаж ва ремонт-ќурилиш ишларининг ягона меъёрлари ћамда баћолари" (ЕНиР) тўпламида келтирилган.
Бозор иќтисодиётига ўтиш шароитида мећнатга ћаќ тўлаш ишбай шакли соћасининг ќисќариши ва ваќтбай ћаќ тўлашни ќўлланиш соћасининг кенгайтириш содир бўлмоќда. Мећнатга ваќтбай ћаќ тўлаш оддий ва ваќтбай мукофотли бўлиши мумкин. Ваќтбай мукофотли ћаќ тўлаш даврий иш ћаќидан ташќари тизим белгилаган миќдорий ва сифат кўрсаткичлари бажарилганлиги ћамда ошириб бажарилганлиги учун ќўшимча мукофотлар тўлашни ћам кўзда тутади. Мећнатга ваќтбай мукофотли ћаќ тўлаш тизимининг улуши муттасил кўпайиб бормоќда.
Мећнатга ћаќ тўлашнинг ваќтбай шаклида иш ћаќи тегишли разрядлар соатли тариф ставкалари ёки маошлар ва ишлаб берилган ваќт миќдори асосида тўланади. Инженер-техник ходимлар, хизматчилар ва кичик хизмат кўрсатиш ходимлари мећнатига лавозим маошлари тизими асосида ваќтбай ћаќ тўланади. Раћбар ва инженер-техник ходимларнинг ойлик маошлари эгаллаб турган лавозим, йиллик маћсулот миќдорига боѓлиќ ћолда белгиланади. Лавозимли маошлари ќурилиш ћамда ишлатиш ташкилотлари иш ћажмига боѓлиќ бўлмаган ћолда белгиланади.
Сув хўжалиги ќурилишида ќурилиш ташкилотлари ќурилиш-монтаж ишларининг йиллик ћажмига боѓлиќ ћолда 3 гурућга бўлинган. Бу гурућларнинг ћар бири учун ўз лавозим маошлари белгиланган.
Мећнатга ваќтбай ћаќ тўлашда топшириќлар сифати ставкасининг 20-25% миќдорида ёзилиши мумкин. Инженер-техник ходимлар ва хизматчилар ишлаб чиќариш ќувватлари ўз ваќтидан ва муддатидан илгари ишга туширилгани, янги техника жорий этилгани ва ћоказолар учун мукофотланадилар.
Сув хўжалиги ташкилотларида мећнатга ћаќ тўлашнинг асосий шакли ваќтбай ћаќ тўлашдир. Лекин таъмирлаш - ќурилиш ва бошќа ишларда ќурилиш ташкилотлари учун белгиланган айрим ћаќ тўлашда ќўлланилади. Ваќтбай ћаќ тўлаш линияли бошќариш аппарати, насос станциялари машинистлари, механиклар ва бошќа ходимлар учун ќўлланилади. Сув хўжалиги тизимлари раћбар ходимлари ва мутахассислари лавозим маошларининг даражаси ишлатиш ташкилот киритилган гурућга боѓлиќ бўлади.
Хулоса


Кишилар ишлаб чиќариш тараќќиётига ћал ќилувчи таъсир ўтказадилар, табиий бойликларни ўзлаштирадилар, янги техника яратадилар ва ишлаб чиќариш технологиясини такомиллаштирадилар.
Ћозирги ваќтда мамлакатда кадрлар тайёрлаш сифатини янада ошириш маќсадида «Миллий кадрлар тайёрлаш» дастури ишлаб чиќилди. Бу дастур асосида кадр тайёрлаш, айниќса чет эл ўќув юртларида таълим олаётган ёшлар мамлакатимизда ишлаб чиќаришни бозор иќтисодиёти ќонунлари асосида ривожлантиришни ташкил ќиладилар.
Фан-техника тараќќиёти ривожлангани сари сув-мелиорация ќурилишида ва ќишлоќ хўжалигини индустрлашда мећнат унумдорлиги доимо ошиб бормоќда. Бунда жонли ва ўтмиш мећнат ўртасидаги нисбат ўтмиш мећнати фойдасига ўзгармоќда.
Мелиорация ерлардаги ќишлоќ хўжалиги ишлаб чиќаришида мећнат унумдорлигини аниќлаш учун ялпи маћсулот ќиймати ягона таќќослама баћоларда ћисоблаб чиќилади.
Мећнат унумдорлигининг натурал ва ќийматлилик кўрсаткичлари ўзаро бир-бирини тўлдиради, улар мећнат унумдорлигини ошириш бўйича режа топшириќларини таћлил ќилиш ва тўѓри белгилаш имконини беради.
Мећнат унумдорлигини оширишнинг моддий техника омилларига мелиорация тизимлари ва иншоотларининг техник даражасини ошириш, ишлаб чиќариш жараёнларини механизациялаш ва автоматлаштириш даражаси, машиналар ќудратини ошириш, мећнатнинг энергия билан ќуролланишини ўстириш орќали эришилади.



Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish