3.6.1. Тажриба даласи тупроғининг туз режими
ғўзанинг “Бухоро-6” навида
Илмий кузатувларимиз давомида ғўзанинг “Бухоро-6” навини етиштириш бўйича тажрибалар олиб борилиб, кузатувларнинг 1-вариантида кўчма эгилувчан қувурлардан фойдаланиб суғорилган дала ҳамда хўжалик шароитида етиштирилган “Бухоро-6” ғўза нави бўйича кузатувлар олиб борилди.
Кузатувларимиз давомида 2015-2016 йилларда олиб борган тажрибаларнинг натижаларини таҳлил қилганимизда дастлаб хлор миқдори ғўзанинг экиш олдидан ҳайдов (0-40 см) қатламида 0,011 % ни, ҳайдов ости қатламида 0,009 % ни ташкил қилган бўлса, амал ўсув даври охирига бориб тупроқ таркибидаги хлор иони миқдори 1-вариантимизда, яъни кўчма эгилувчан қувурдан фойдаланиб суғорилган ғўза даласида ҳайдов (0-30 см) қатламда 0,015 % га тенг бўлган бўлса, (0-100 см) қатламда тупроқ таркибидаги хлор миқдори 0,012 % ни ташкил қилиб, бу вегетация бошига нисбатан 0,004-0,003 % гача ошганлиги аниқланди. Изланишларнинг хўжалик шароитида етишитирилган ғўза даласида тупроқдаги хлор миқдори вегетация охирида ҳайдов қатламида 0,019 % га тенг бўлган бўлса, тупроқнинг 0-100 см қатламида бу қиймат 0,016 % га тенг бўлиб, 1-вариантга нисбатан 0,004 % гача хлор миқдори кўп бўлганлигини кузатдик.
Илмий изланишларимиз давомида 2015-2016 йилларда тупроқ таркибидаги сульфат тузлари миқдорини таҳлил қилганимизда, дастлаб ҳайдов қатламида унинг миқдори 0,051 % га тенг бўлган бўлса, 0-100 см ли қатламда бу қиймат 0,044 % ни ташкил қилди. Ғўзанинг амал ўсув даври охирига бориб 1-вариантимизда сульфат тузлари миқдори ҳайдов (0-40 см) ли қатламда 0,054 % ни ташкил қилган бўлса, 0-100 см ли қатламда унинг миқдори 0,046 % ни ташкил қилиб, амал ўсув даври бошига нисбатан 0,002-0,003 % гача ошганлиги аниқланди. Тадқиқотларимизнинг хўжалик шароитида етиштирилган ғўза даласида сульфат тузлари миқдори ҳайдов қатламида 0,062 % га тенг бўлган бўлса, 0-100 см ли қатламда бу миқдор 0,053 % ни ташкил қилиб, дастлабки олинган натижага нисбатан 0,009-0,011 % гача ошган бўлса, кўчма эгилувчан қувурлардан фойдаланиб суғорилган далага нисбатан 0,007-0,008 % гача кўп бўлганлигини 3.6.1 жадвал маълумотларидан кузатишимиз мумкин.
Илмий кузатувлар давомида тупроқ таркибидаги HCO3 миқдорини ўзгаришини таҳлил қилганимизда ғўзанинг “Бухоро-6” навини экишдан сўнг унинг миқдори ҳайдов (0-30 см) қатламда 0,023 % га тенг бўлган бўлса, 0-100 см қатламда эса бу кўрсаткич 0,020 % ни ташкил қилди. Ғўзанинг вегетация охирига бориб, HCO3 миқдорининг ўзгаришини кузатганимизда 1-вариантимизда ҳайдоқ қатламида дастлабки олинган натижага нисбатан 0,003 % гача ошиб, 0,026 % ни ташкил қилган бўлса, 0-100 см қатламда эса 0,023 % га тенг бўлди. Хўжалик шароитида етиштирилган ғўза даласида тупроқдаги HCO3 миқдори вегетация охирига бориб ҳайдов қатламда дастлабки натижага нисбатан 0,009 % гача ошиб, 0,032 % ни ташкил қилган бўлса 0-100 см қатламда бу кўрсаткич 0,027 % га тенг бўлди. Бу эса вегетация бошига нисбатан 0,007 % га юқори эканлигини кўрсатиб турибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |