Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация


-расм. Биогаз ажралишининг иссиқлик ҳарорати ҳолати



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/33
Sana31.05.2023
Hajmi0,71 Mb.
#946776
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   33
Bog'liq
2n1w4wAQUOa4woeRzYsVK8tLyqu7UuIg56meXJet

1.22-расм. Биогаз ажралишининг иссиқлик ҳарорати ҳолати 
(режими)га ва бижғиш жараѐнининг давомийлигига боғлиқ-
лиги: 


56
0
С; 2 
– 
52
0
С; 3 

54
0
С; 4 

60
0
С 
График ҳароратнинг вақт бирлигидаги биогаз ажралишининг 
қуруқ органик модда (ҚОМ) нинг литрлардаги миқдорига нисбати 20 
суткадан кейин деярли ўзгаришсизлигини кўрсатади. 
Тажрибаларимизда термофил режимида ишловчи қурилмалар-
нинг иш жараѐнида ҳарорат ҳолати 54(±2 )
0
С танлангани инобатга 
олинса, биореакторларда анаэроб бижғиш жараѐни 10 суткада мўъта-
диллашди, ундан кейинги ҳолатда биореакторлар КЮД нинг 10% ли 
ҳажмини тўлиқ тутиб туришнинг иқтисодий самараси юқори бўлади, 
ундан ортганда эса камайишга олиб келади. Лекин бунда органик 
чиқинди таркибидаги парчаланиши зарур бўлган бирикмаларнинг 
анаэроб технологик жараѐнлар талабига мос келишини таъминлаш 
заруратини инобатга олиш керак. 


54 
Бу ҳолат органик чиқиндилар таркибидаги касаллик тарқатувчи 
микроорганизмлар ва бегона ўт уруғларининг (1.19-расм, 6-эгри 
чизиқ) кескин камайиши анаэроб ишлов беришнинг асосини ташкил 
этишини кўрсатади. 
Термофил иссиқлик ҳолатининг биогаз ажралишига таъсирини 
ўрганиш мақсадида 3 л, 5 л, 460 л, 1,2 м
3
, 5,8 м
3
,10 м
3
ва 50 м
3
ли фой-
дали иш ҳажмига эга бўлган биореакторларнинг тажриба – ишлаб 
чиқариш намуналарида таҳлиллар олиб борилди. Тажрибаларда орга-
ник чиқиндиларнинг анаэроб ишлов бериш учун асосий талаблар 
биореакторларнинг фойдали иш ҳажмидан олинадиган товар (ишлаб 
чиқаришга фойдаланиш учун сотиладиган) биогаз ва қайта ишлов 
берилган органик ўғит таркибига, биогаз олиш учун тавсия этилаѐт-
ган биомассанинг биогаз олишдаги органик таркибига (органик 
чиқиндининг ккал миқдоридаги қуввати) ва унга анаэроб ишлов 
бериш вақти ва иссиқлик ҳолатлари ҳамда КЮД ва ҚОВ миқдори 
асосий кўрсаткичлар қилиб олинди. Бундан ташқари биогаз олиш 
қурилмаларини ишлатиш даврида асосий харажат-лар уларнинг 
қуриб ишга тушириш (жиҳозлар ва қурилиш харажат-лари) ва 
ишлатиш давридаги анаэроб жараѐннинг иссиқлик ҳолатини 
таъминлаш учун сарф бўлишини эътиборга олиб, дунѐ амалиѐтида 
фойдаланилаѐтган илғор технологияда ишловчи қурилмалар 
кўрсаткичлари таққослаш учун асос қилинди. 
Органик чиқиндилардан олинадиган биогазнинг биогаз қурилма-
ларида иссиқлик ҳарорати ҳолатини мўътадил сақлаш мақсадида 
уларни турли хил иссиқликдан ҳимоя материаллари ҳар хил 
шаклларда тайѐрланди ва ишлатишга жорий қилинди [13,14,15,26].
Биореакторларни ишга тушириш ва ишлатиш давридаги сарф-
харажатлар йўналишлари таҳлиллари қуйидагилардан иборатлиги 
маълум бўлади: 
– лойиҳалаш ва ишга тушириш жиҳозларини сотиб олиш, 
ўрнатиш ҳамда ишга тушириш харажатлари; 
– дастлабки юкланаѐтган биомассани иссиқлик режимигача 
кўтариш ва уни сақлаб туриш харажатлари; 
– атроф-муҳитга чиқиб кетадиган иссиқликни компенсациялаш 
харажатлари; 
– биомассани биореакторда аралаштириш, юклаш ҳамда тўкиш 
ва ҳосил бўлган газни сўриб олиш,уларни газгольдерларда сақлаш 
учун сиқишга сарфланадиган энергия харажатлари. 


55 
Адабиѐтлар таҳлилида [5,6,7,8] ва илмий изланишлар натижала-
рига кўра, [20] биомассани бижғитиш жараѐнига тайѐрлаш ва сўриш 
ҳамда биореактор ва унинг жиҳозлари юзаси орқали атроф-муҳитга 
иссиқлик йўқотилишига қарши изоляциядан фойдаланишларда 
умумий сарфланадиган энергиянинг кам миқдори (7% гача) сарф-
ланиши аниқланди. 
Умумий ҳолатда биомассани биореакторга солишдан токи 
юқори сифатли органик ўғит ва биогаз олгунгача бўлган ҳолатларни 
таққослашда дунѐ амалиѐтидаги етакчи фирмаларнинг биогаз заводи 
ва қурилмаларига сарф бўлаѐтган энергия миқдори солиштирилди. 
1.3-жадвалда дунѐнинг етакчи фирмаларида ишлатилаѐтган бир қанча 
биореакторларнинг энергия сарфини таққослаш учун тақсимот 
миқдори келтирилган. Ундан кўриниб турибдики, биореакторларга 
йўқотилаѐтган энергиянинг энг кўп миқдори улардаги КЮДни 
биореакторнинг бижғиш жараѐнигача иссиқлик ҳароратини етказиб 
олишга сарфланади.

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish